Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш институти



Download 4,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/106
Sana06.04.2022
Hajmi4,65 Mb.
#531862
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   106
Bog'liq
пардозлаш-бакалавр-УМК

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
5.-расм. 
Ёғоч толали плиталар билан иситилган, кўп тешикли ғиштли 
турар уйнинг ташқи девори. 
 
1
– бир қишт қалинлигидаги девор; 
2
– сувоқ; 

– ёғоч пробкалар; 
4
– рейкалар (4х5см); 
5
– 
қалинлиги 12,5-25 мм ли изоляция плиталари 


40 
Едирилмайдиган алоҳида қаттиқ плиталар билан полларни қоплаш 
мумкин. Ораёпма товуш изоляциясини кучайтириши учун уларни қалин 
изоляция плиталарига ўрнатилади. Пол учун асос ясси бўлиши керак, чунки 
ёғоч толали плиталар нотекис полга линолеум каби ёпишиб ўрнашмайди. 
Кўпчитилган перлитни қурилиш мақсадлари учун қўллаш яқинда 
бошланди. Бу янги материални қурилишга жорий қилиш тажрибаси- уни 
қурилишнинг кўпгина соҳалари ва иссиқлик изоляцион техникада қўллашни 
техник-иқтисодий самарисини аниқлади. 
Кўпчитилган перлит ва унинг маҳсулотлари биноларнинг қурилиш 
конструкциясилари ва турли саноат ускуналари иссиқлик изоляцияси 
монтажида ишлатилади. 
Кўпчитилган 
перлит 
қуми 
сочма 
иссиқлик 
изоляция 
конструкцияларни жуда кенг ҳарорат чегараларида: +(850-900)дан то -(180-
200) 
0
С гача бажариш учун хизмат килади. 
Кўпчитилган перлитли енгил ва иссиқлик изоляцион бетонлар фуқаро 
ва саноат қурилишида девор ва тўсиқлар учун юқори самарадор тўлдирувчи 
сифатида хизмат қилади. 
Кўпчитилган перлитли керамика маҳсулотлари самаралидир. Улар ўз 
хусусиятлари 
бўйича 
диотомит 
иссиқлик 
изоляция 
керамикадан 
афзалроқдир. 
Перлитбетонларни темир-бетон бинолар панелларини тайерлаш учун, 
ҳамда саноат печлари ва тутун қувурларини теришда ишлатилади.
Перлит қуми иссиқлик изоляцияси ва товуш ютиш тўсиқлари учун 
гипсо-перлит ва цемент-ноперлит сувоқ қоришмаларда тўлдирувчи сифатида 
хизмат қилади.
Гипсоперлит 
сувоқ 
қатламининг 
иссиқлик 
ўтказувчанлик 
коэффициенти 0,15 ккал/м•соат•град га якин, товуш ютиш коэффициенти эса 
0,5 га яқин, 600-800гц да.
АҚШда ишлаб чиқарилаётган барча кўпчитилган перлитнинг 70% га 
яқини иссиқлик изоляция ва товуш ютувчи гипсоперлит сувоқ қоришмалар 
тайёрлаш учун, 25% га яқини енгил ва иссиқлик изоляция бетонларда 
тўлдирувчи сифатида ва фақат 5-6% бошқа иссиқлик изоляция мақсадлари 
учун қўлланилади. Хусусан, перлит Нью-Йоркдаги Бирлашган Миллатлар 
Ташкилоти Саройи қурилишида ишлатилган. 


41 
Минерал пахта ва унинг маҳсулотлари қурилишнинг турли 
соҳаларида кенг қўлланилади. Уй-жой қурилишида минерал пахта 
қуйидагилар учун ишлатилади: 
-
ғиштли, бетон ва ёғоч уйларда деворларни иситиш ва қаватлараро 
тўсишларда; 
-
заводда ишлаб чиқарилган йиғма уйлар тўсиқли конструкциялар 
элементларини иситишда: щит ва синчлар – ёғоч уй қуришда, панеллар – 
темир-бетон уй қуришда;
 
-
бинолар тўсиқли конструкцияларини хоналар шовқин изоляцияси 
учун тўлдириш ва шовқин ютиш мақсадида девор ва шифтлар ички 
юзаларини қоплашда. 
Уй-жой қурилишда кўпинча минерал пахта матлар қўлланилади: 
тикма, синтетик смолали ва бошқа боғловчи моддали. Минерал пахта 
иситувчили девор панеллари расмда кўрсатилган. 
расм
. Минерал пахта иситувчили девор панеллари. 
а
– уч қатламли
темир – бетон панел: 
1
– вибропрокат қобиқ; 
2
– ярим қаттиқ минерал 
пахта плита; 
б 
– асбестоцемент панел: 
1
– асбестоцемент лист; 

– 
минерал пахтали мат ёки плита 
-расм
. Эстонияда қўлланилувчи минерал пахта иситувчили кўтарма (
а
) ва 
енгил (
б
) ғиштли деворлар 
1
– ғиштли девор; 
2
– минерал пахтали матлар; 
3
– рубероид қатлами; 
4
– пергамин ёки тол; 
5
– тўлқинсимон асбофанер 


42 
расмда эса минерал пахта иситувчили кўтарма ва енгил ғишт 
деворлари конструкциялари, 28-расмда эса сирпанувчан опалубка (Швеция) 
ёрдамида кўтарилган 8-9 қаватли уйларни иситиш кўрсатилган. 
Минерал пахта иситувчи биноларни тўсиқли конструкцияларида 
қуйидагича бўлиши керак: 
а) тўсиқли конструкцияларнинг термик қаршилигини таъминловчи ва 
конструктив талабларга мос келувчи қалинликка эга; 
б) конструкцияларда намлик ва ҳаво ўтишидан ишончли 
ҳимояланган; 
в) чўкишларни ва конструкцияларда бўшлиқлар ҳосил бўлишини 
олдини олиш учун, ўз оғирлигидан ташқари бошқа оғирликларга дуч 
келмаслиги. 
Саноат қурилишида минерал пахта, плиталар кўринишида ишлаб 
чиқариш биноларининг томсиз ёпмаларини иситиш учун қўлланилади. 
Минерал пахтали плиталар музлаткичларнинг тўсувчи конструк-
цияларида ишлатилади. Плиталар деворларнинг ички, яъни совуқ юзасига 
ўрнатилади ва намликдан ҳимоялаш учун яхлит гидроизоляцион қатлам 
билан яхшилаб қопланади. 
Минерал пахта иссиқ сув, буғ, ҳаво ва газ учун трубапроводларнинг 
иссиқлик изоляциясида кўп миқдорда ишлатилади. Минерал пахтани 
трубопроводларга ўрнатилган асбест цемент қобиқлар, листли пўлат ёки 
сеткали ғилофларга тўлдирилади. Бундай ғилофларни махсус устахоналарда 
расм
. Сирпанувчан опалубка (Швеция) ёрдамида кўтарилган 8-9 қаватли 
уйларнинг енгил деворлари. 
1
– опалубка листи; 

– 12 см қалинликдаги 
кўтарма бетон қатлами; 
3
– минерал пахта плиталари;
4
-9 см 
қалинликдаги кўтарма бетон 


43 
тайёрлаш йўли билан иссиқлик изоляциясини тезлатиш ва монтажини 
енгиллашга имкон беради (5.5–расм). 
Айрим ҳолларда пўлат ёки асбестцемент цилиндр қобиқларни 
гранулали минерал пахта билан пневматик усулда тўлдирилади. 
Трубопроводлар ва аппаратларнинг иссиқ юзалари изоляцияси учун сим 
сеткали минерал пахта матлари ишлатилади. 

Download 4,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish