4-машғулот
.
Мавзу
: Учбурчак, тўртбурчак ва квадрат шаклларни
ўрганиш
Дастлаб мавзунинг технологик харитасини тузиб оламиз.
Мавзу
Учбурчак, тўртбурчак ва квадрат шаклларни
ўрганиш
Мақсадва
вазифалар
Мақсад
: тарбияланувчиларда геометрик шакллар бўйича
тасаввурларни шакллантириш.
Таълимий:
тарбияланувчиларга учбурчак, тўртбурчак ва
квадрат шакллари бўйича билим бериш.
Тарбиявий:
компьютердан
фойдаланиш
маданиятини
шакллантириш.
Ривожлантирувчи:
Тарбияланувчиларнинг
мантиқий
фикрлашларини ривожлантириш.
Вазифалари:
- учбурчак, тўртбурчак ва квадрат шакллари билан танишиш
ва картон қоғоздан бундай шаклларни ясашни ўрганиш.
- геометрик шакллар чизиш ва ясаш бўйича малакалар ҳосил
қилиш.
Машғулот
жараёнининг
мазмуни
Тарбиячи йиғма метр ёрдамида шакллардан учбурчак,
тўртбурчак ва квадратларнинг шаклларини, шунингдек
уларнинг бурчакларини кўрсатади. Тарбияланувчилар ушбу
шаклларни компьютер экранида ҳосил қилишни ўрганадилар
ва мустақил бажариш малакаларига эга бўладилар. Уларда
геометрик шакллар бўйича билимлар шаклланади.
Асосий тушунчалар
: учбурчак, тўртбурчак ва квадрат
тушунчалари.
Машғулот
жараёнини
Услуб:
компьютерли таълим, савол-жавоб, кўргазмали
таълим.
157
амалга ошириш
технологияси
Шакл:
якка ва гуруҳда ишлаш.
Тарбиячи машғулотнинг биринчи қисмида геометрик
шакллар бўйича суҳбат ўтказади, уларни шакллари билан
таништиради. Иккинчи қисмида компьютерда учбурчак,
тўртбурчак, квадрат шаклларини ясашни ўргатади. Сўнгра
тарбияланувчилар ушбу жараёнда мустақил фаол иштирок
этадилар. Компьютерда ҳосил
қилинган шаклларда
мултимедиали ишлов бериш (ранглари ўзгириб туради,
ҳаракатланади, овоз берилади) амалга оширилади.
Восита:
йиғма метр, шахсий компьютер, қоғоз, қайчи.
Усул
: намойиш этиш, тарбияланувчиларнинг диққатларини
жалб этиш, савол – жавоб.
Назорат:
компьютерли савол-жавоб, сўраш, баҳолаш,
рағбатлантириш. Уч баллик тизим асосида баҳолаш.
Кутиладиган
натижалар
Тарбиячи:
Кўргазмали восита ва компьютер ёрдамида
тарбияланувчилардан геометрик шакллардан учбурчак ва
квадратлар бўйича тасаввур ҳосил қилади ва кутилган
натижага эришади. Тарбияланувчиларнинг билимларини
назорат этиб боради ва баҳолайди.
Тарбияланувчи:
учбурчак, тўртбурчак ва квадратлар бўйича
тасаввурларга эга бўладилар, компьютер саводхонликлари
ошади, геометрик шаклларни бир-бирларидан ажрата
оладилар.
Келгуси
режалар
(таҳлил
ва
ўзгаришлар)
Тарбиячи:
тарбияланувчиларни айлана, эллипс шакллари
тўғрисида тасаввурга эга бўлишларини ва уларни ўрганишга
тайёрлайди, атроф-теваракдаги геометрик шаклларни ажрата
олишларини таъминлайди.
Тарбияланувчи:
келгуси машғулотларда компьютердан
мустақил фойдаланишлари бўйича малака ҳосил қиладилар.
Уйга
ваифа
Тарбияланувчиларга уйга вазифа қилиб қайчи ёрдамида,
картон қоғоздан учбурчак, тўртбурчак ва квадрат шакллари
ясаб келиш вазифаси топширилади.
МТМ тарбияланувчиларга геометрик шакллар бўйича тасаввурларни
шакллантириш учун PowerPoint дастури асосида анимацияли, ранги ўзгариб
турадиган, ҳаракатли ва овоз берилган тақдимот яратилган бўлиб, у компьютер
хотирасига киритилган бўлади. Тарбиячи даставвал ушбу тақдимотдан
158
фойдаланиб, машғулотни бошлайди. Тақдимот уч қисмдан иборат: учбурчак,
тўртбурчак ва квадрат.
Тарбиячи компьютерни ишга тушириб, монитор экранига учбурчак
шаклини чиқаради ва унга гуруҳ тарбияланувчиларининг эътиборларини
қаратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |