Кейс муҳокамаси тартиби.
Кейс муҳокама қилишни қуйидаги кетма-кетликда ўтказиш
лозим:
1. Кейс мазмуни билан шахсан танишиш.
2. Кичик гуруҳларда муҳокама қилиш ("Синдикат" усули).
3. Гуруҳда умумий муҳокама ўтказиш.
Кейс муҳокамасида эътиборни қуйидагиларга қаратиш тавсия этилади:
- қаралаётган кейснинг асосий мақсадини аниқлаш;
- кейсдаги вазиятни ҳақиқий ҳолатлари билан таққослаш имкониятини кўриб чиқиш;
- мумкин бўлган "тузоқлар"ни аниқлаш, яъни иккинчи даражали масалаларни муҳокама
қилиш, нотўғри қарорлар қабул қилишваҳ.к.:
- аудитория учун тушунарсиз маълумотларни аниқлаш;
- кейс баён этилган муаммони ечишда муҳим аҳамиятга эга бўлган маълумотни аниқлаш;
- кейсдаги муаммони ечиш учун оралиқ қадамларни илғаб олиш;
- муаммони ҳал этишнинг муқобил йўлларини белгилаш;
- кейс муҳокамаси вақтини аниқлаштириш;
- мунозарани тугатиш тартибини белгилаш;
- якуний изоҳлар ва мунозара натижасини хулосалаш.
Юқорида келтирилган усуллар билан бир қаторда фаол ўқитин! методлари сирасига кирувчи
"Ишбилармонлик", ёки "Бошкарув" деб юритилувчи ўйинлар иқтисодий билим ва кўникмалар
ҳосил қилишда ўз самарасини кўрсатади.
"Ишбилармонлик ўйинлари - фаол ўқитиш методларидан бири бўлиб у реал ўрганилаётган
объектни тўғри англаш мақсадида таҳлил олувчининг у ёки бу вазиятни ўйин ҳолида талкин
қилишга қаратилган усулдир".
"Компьютерли" ишбилармонлик ўйинлари ўз моҳияти бўйича муайян фаол мотиви, унда
ақлий операцияларнинг иштирок ва ҳиссий кўриниш жиҳатидан муаммоли вазиятларни таҳлил
қилишга мўлжалланади. "Компьютерли" ишбилармонлик ўйинлари қуйидаги мақсадларга
йўналтирилган бўлади:
-ўкув мақсадларига, яъни ўқув жараёнида мутахассисларни тайёрлаш ёки қайта тайёрлаш ва
иқтисодий билимлар тизимини ўзлаштиришга;
-илмий-изланув, бошқарув тажрибасини таҳлил қилишга;
-жорий фаолият натижгеида вужудга келадиган муаммоларни ва ишлаб чиқариш
ривожлантиришга мўлжатшанган реал ахборот материалига ва ҳ.к."
Бизнинг фик]эимизча, юқорида келтирилган инновацион усуллар орқиш талабаларда
иқтисодий тушунчаларни шакллантириш қуйидаги ҳолатларда ижобий кечади:
-биринчидан, муаммоли вазиятлар машғулот бошланишида талабаларга таклиф этиш ёки
предмет мавзусини ифода этиш оладиган махсус муаммоли топшириқлар бериш;
-иккинчидан, муаммоли вазиятлар орқали талабанинг қийинчиликларини енгиш, инновацион
усул ва ҳаракатларни излаб топишни талаб қилади;
-учинчидан талабаларнинг мотивацион доирасига таъсир ўтказиш, яъни ички ҳаратсатланувчи
кучини юзага келтириш, фанга бўлган қизиқишини орттириш;
-тўртинчидан, тачабаларнинг рекатив (ноёб, стандартли бўлмаган) қобилиятларини камол
топтириш, уларда мантиқий ўйлаш, фикрлаш қобилиятларини рйвожлантириш;
-бешинчидан, талабаларни мустақил фикрлаб, тўғри хулоса чиқаришга таиёрлашади;
-олтинчидан, ҳаётда учрайдиган қийинчиликларни таҳлил этиб, ундан чиқиб кетиш
даражасига тайёрлаш.
Бу методлар талабаларда жаҳон андозасига мос билимларни эгаллашларига имкон беради.
Хулоса. Ақлий ҳужум усули ўзининг барча функпияларини бажаради ва увинг асосий вазифаси-
муаммони мустақил тушуниш ва ечишга таълим олувчиларнинг мотивациясини уйғотади.
Do'stlaringiz bilan baham: |