«MODERN SCIENTIFIC CHALLENGES AND TRENDS»
SCIENCECENTRUM.PL
ISSUE 3
ISBN 978-83-949403-3-1
96
Мирзиѐев
Ўзбекистон
Республикасининг
Конститутцияси
қабул
қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги
маърузасида ―Ёш авлод тарбияси хақида гапирганда, Абдурауф Фитрат
бобомизнинг
мана бу фикрларига хар биримиз, айниқса, энди хаѐтга кириб
келаѐтган ўғил-қизларимиз амал қилишларини мен жуда-жуда истардим.
“Халқнинг аниқ мақсад сари ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши,
бахтли бўлиб иззат-ҳурмат топиши, жахонгир бўлиши ѐки заиф хорликка
тушиши, бахтсизлик юкини тортиши, эътиборданқолиб, ўзгаларга тобе ва
қул, асир бўлиши уларнинг ўз ота-оналаридан болаликда олган
тарбияларига боғлиқ”.
Ёшларни юксак маънавиятли инсонлар қилиб тарбиялаш ўз – ўзидан
амалга ошадиган жараѐн эмас, унинг учун барча шарт шароитлар яратилиши
керак бўлади. Бу борада ҳам президентимиз ўзининг фикрларини билдириб
ўтди ―Бугунги тез ўзгараѐтган дунѐ инсоният олдида, ѐшлар олдида янги-янги,
буюк имкониятлар очмоқда. Шу билан бирга, уларни илгари кўрилмаган турли
ѐвуз хавф-хатарларга хам дучор қилмоқда. Ғаразли
кучлар содда, ғўр
болаларни ўз ота-онасига, ўз юртига қарши қайраб, уларнинг хаѐтига, умрига
зомин бўлмоқда.
Бундай кескин ва тахликали шароитда биз ота-оналар, устоз-
мураббийлар, жамоатчилик, махалла-куй бу масалада хушѐрлик ва огохликни
янада оширишимиз керак. Болаларимизни бировларнинг қўлига бериб
қўймасдан, уларни ўзимиз тарбиялашимиз лозим.
Бунинг учун ѐшларимиз билан кўпроқ гаплашиш уларнинг қалбига
қулоқ солиш,
дардини билиш, муаммоларини ечиш учун амалий кўмак
беришимиз керак. Бу борада уюшмаган ѐшлар билан ишлашга алохида
эътибор қаратишимиз лозим.
Бу вазифаларни амалга оширишда биз асрлар мобайнида шаклланган
миллий анъаналаримизга, аждодларимиз бой меросига таянамиз.
Фарзандларимиз, айниқса қизболаларнинг замонавий билим ва касб-
хунарларни,
хорижий тилларни эгаллашлари, хар томонлама соғлом ва
баркамол бўлиб, хаѐтдан муносиб ўрин топишлари учун барча куч ва
имкониятларимизни сафарбар этамиз‖ [1].
Ёшларни юксак маънавиятли шахс сифатда тарбиялашга мустақиллик
йилларининг бошларидан эътибор қаратила бошлади. Ўзбекистон
республикасининг биринчи президенти томонидан йилларга ном берилиши ва
шу аснода дастурларнинг қабул қилиниши, инсон манфаатларига
қаратилганлиги билан алохида ахамият касб этади. Бу эса ўз
навбатида
ѐшларни маънан юксалтиришга, баркамол инсон бўлиб шаклланишига хизмат
қилади.
Бугунги кунга келиб, мухтарам президентимиз Шавкат Мирзиѐев
ѐшларни эртанги кун эгалари деб ҳисоблаб, 2016 йил, 14 сентябрь куни
ѐшларга оид давлат сиѐсати тўғрисидаги қонунга имзо чекди. Ундан кўзланган
асосий мақсад
шундан иборатки, ѐшларни маънан юксалишга чорлаш,
уларни жахоннинг энг нуфузли ареналарида кўриш. Бугунги кунда қалби гўзал
туйғуларга ошно бўлган ѐш авлодни тарбиялаш ва юксак маънавий
фазилатларни шакллантириш асосий масала бўлиб турибди. Бунда
қилинадиган асосий ишлардан бири ѐшларни жисмонан соғлом
фарзанд