«MODERN SCIENTIFIC CHALLENGES AND TRENDS»
SCIENCECENTRUM.PL
ISSUE 3
ISBN 978-83-949403-3-1
93
ва шахсий хислатларни қарор топтиради. Тарбия ижтимоий ҳаѐтнинг умумий
ва муҳим категорияси саналади. Шу билан бирга ижтимоий ҳодиса сифатида
бир қатор хусусиятларга эга. Масалан, аждодлар томонидан тўпланган
тажрибаларни авлодларга етказиш, инсоният томонидан яратилган
билимларни эгаллаш, инсон саломатлиги ва ривожини таъминлаш,
дунѐқарашни таркиб топтириш ва бошқалар. Маънавий тадбирлар орқали
тарбия жараѐнининг самараси мақсаднинг аниқ белгиланганлиги, фаолият
асосида ташкил этилган фаолиятнинг натижаланганлиги ва унинг мазмунида
акс этувчи кўрсаткичлар билан белгиланади.
Юқорида қайд этилган фикрларга мувофиқ муаммо доирасида олиб
борилган тажриба-синов ишларини ташкил этишда кўзга ташланган
ҳолатларни таҳлил этиш асосида олий таълим муассасалари талабаларида
ахлоқий фазилатларни самарали шакллантириш учун қуйидаги таклифларни
илгари сурамиз:
-
жамиятда соғлом муҳитнинг қарор топганлиги, шахснинг ўзлигини
англашига ѐрдам берувчи маънавий тадбирларнинг етакчи ўрин тутиши;
-
истиқлол йилларида маънавий тадбирлар мазмунида одамлар аро
муносабатларининг янгича мазмун касб этишига бағишланган фаолият
тарғиботи;
-
миллий қадриятларнинг қайта тикланиши, уларни бойитиш йўлида
муайян ҳаракатларнинг ташкил этилишига доир тадбирлар;
-
тадбирлар орқали миллий ва умуминсоний қадриятларнинг
уйғунлигига эришиш;
-
тадбирларда ижтимоий муносабатларда инсонпарварлик, демократик
ғояларнинг акс этилиши;
-
олий таълим муассасалари талабалари орасида ўтказиладиган
тадбирларда миллий ифтихор туйғусини шакллантириш, уларда оила, ўқув
юртлари ва кенг жамоатчилик иштирокининг таъминланишига эришиш;
-
маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда талабаларнинг истак ва
хоҳишларини инобатга олиш, унда ҳар қандай зўрлик ва мажбурловлардан воз
кечиш; талабаларда миллий ифтихорни англаш эҳтиѐжининг юзага
келганлигини ифодаловчи тадбирлар;
-
талабаларда
миллий
ифтихор
туйғусини
шакллантиришда
дунѐқараши кенг, ҳаѐтий тажрибаси бой, моҳир нотиқ, мустаҳкам эътиқод ва
ўзгаларга ибрат бўла олувчи ҳаѐт тарзига эга педагогларнинг кучларига
таяниш ва уларнинг имкониятларидан самарали фойдаланиш чора-
тадбирларининг кўрилганлиги;
-
олий таълим муассасаларининг талабаларида миллий ифтихор
туйғусини шакллантиришнинг мукаммал тизими (мазмуни, шакл, метод ва
воситалари)нинг яратилганлиги;
-
олий таълим муассасалари талабаларида миллий ифтихор туйғусини
шакллантириш андозасининг яратилганлиги;
-
олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларнинг
самарадорлигини оширишга имкон берувчи замонавий илм-фан, техника,
технология ва маданият ютуқларига асосланган моддий базанинг мавжудлиги;
Do'stlaringiz bilan baham: |