“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G‟OYALAR,
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 27-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE
KONFERENSIYASI
www
.
bestpublishing.
org
276
Лекин, уруш Қорақалпоғистон қишлоқ аҳолисининг ижтимоий ва моддий
ҳаѐтига салбий таьсир кўрсатди. Хўжалик раҳбарлари ва мутахассислар, колхознинг
бошқа эр йигитлари фронтга, иш батальонларига кетди. Шунинг билан бирга элга
тарқалган ҳар қандай юқумли касалликлардан минглаб мехнатга яроқли одамлар
вафот этди, меҳнатга лаѐкатсиз бўлиб қолди. Агарда урушдан олдинги йилларда
автоном республикада аҳоли сони 88 фоизи, яъни 279223 одам қишлоқларда яшаган
бўлса, урушнинг оҳирида уларнинг сони 105535 одамга камайди. Меҳнатга лаѐкатли
16 ѐшдан юқори эркаклар ва аѐллар сони 54,5 фоизга камайди. Хўжаликлар сони
17205 ка камайди. Қишлоқ аҳолиси 1942-1943-1945 йилларда сув тошқинига учради.
Колхозларнинг моддий базасини ривожлантиришга йўналтирилган маблағлар
миқдори камайди. Колхозларда юк ташувчи машина билан тракторлар сони 2 баробар
камайди. Минерал озуқаларнинг олиб келиниши деярли тўхтатилди.
Дехқонларимиз пахтани етиштиришда ерни ҳайдаш ва экиш учун асосан
кетмонлардан фойдаланди. Уруш йилларида барча мехнат, барча оғир ишлар
кексалар билан аѐллар, ѐш ўсмирлар зиммасига тушди. 1942 йили колхозда ишловчи
аѐллар билан ѐш ўсмирлар сони 58,2 фоизга ўсди. Агар ѐзги ғўзаларни парваришлаш
мавсумида республикамизнинг қишлоқ хўжалик ишларига 34800 одам қатнашган
бўлса, шундан 19770 таси мактаб ўқувчилари эди. Ўқувчи ѐшларни пахта экиш ва
териш ишларига жалб қилиш бошланди.
Фронтдаги аскарларни ва ўз халқини дон ва дон маҳсулотлари билан таъминлаш
мақсадида 1942-1943 йилларда қўшимча дон етиштириш, сувдан тўлиқ фойдаланиш
учун ҳашар йўли билан 69 ҳудудий объектлар ишга туширилди. [3, Б. 14]
Колхозларнинг суғориб экиладиган ерлар майдони 1945 йили 1940 йилга
солиштирганда 32,2 фоизга кўпайди, яъни 188,4 минг гектар ерга етказилди. Режадаги
38818 гектар ўрнига 43172 гектар янги ерлар ўзлаштирилди. Шундай қилиб, 78,300
гектар ерга донли экинлар экилиб ғалла мустақиллиги учун кураш бошланди.
Республика деҳқонлари 1942 йили сув тошқинидан умумий 10014 гектар пахта,
дон, кунжут, беда сув тошқинида қолди. 3700 бош қора моллар халоқ бўлди, 2536
гектар ғалла экинларига зараркунандалар, кемирувчилар зиѐн етказди. Шундай
шароитда ҳам қадимдан деҳқон халқимиз бу қийинчиликларни ҳам енгиб, давлатга
ғалла топшириш режасини 107,5 фоизга бажарди. 1943 йил кузги ва баҳорги ер
хайдаш ва суғориш ишлари сифатли амалга оширилди. Республикамизнинг 1972
нафар тракторчилари ва плуг хайдовчилари 35 фронт бригадасини ташкил этиб, 25
гектар ер ҳайдаб, 455 тонна ѐқилғи тежалди. 1943 йили баҳорги экиш мавсумигача
республикамизда умумий узунлиги 450 км бўлган янги 25 канал қурилиш ишлари
якунланди. Бу кўрсаткич 1940 йилга солиштирилганда экин майдонлари 48200
гектарга кенгайтирилди.
Ҳукумат республика деҳқонларини 47,8 минг центнер кузги ва ѐзги буғдой, арпа
уруғлари билан таъминлади. Лекин 1942 йилнинг кузида республика ғаллакорлари
40494 гектар ерга кузги ғалла эксада, 1943 йили баҳорги экин режасини бажара
олмади.
Do'stlaringiz bilan baham: |