“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G‟OYALAR,
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 27-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE
KONFERENSIYASI
www
.
bestpublishing.
org
275
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИНГ ИККИНЧИ ЖАҲОН
УРУШИ ҒАЛАБАСИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ
Абдукаримов Абдихалық Амурович
Ажиниѐз номидаги Нукус давлат педагогика институти
докторанти
Халқимиз тарихида иккинчи жаҳон уруши аянчли, қайғули из қолдирди. Бу давр
тарихи халқимиз тарихидаги энг оғир ва баьзида мудхиш воқеаларга бой бўлди.
Халқимиз тақдири, одамзотнинг келажак бахти бир қаторда турган вақтда Ўзбекистон
ва Қорақалпоғистон фарзандлари бу жангда биринчилардан фаол иштирок этди.
Иккинчи жаҳон уруши йилларида Қорақалпоғистондан 50 мингдан кўпроқ одам
фронтга кетди. Уларнинг 34 мингдан кўпроқ юртдошларимиз, аскарларимиз жанг
майдонларида ҳалоқ бўлди, бедарак йўқолди. Шу билан бирга 20,5 мингдан кўпроқ
одам фронт ортида бошқа республикаларда саноат, темир йўллари, шахталарда
хизмат қилди, 3000 ѐш ўсмирлар Тошкент ФЗО мактабларида билим олди. Жами
75400 дан кўпроқ қиз-йигитлар Қорақалпоғистондан ташқарида қаҳрамонлик
кўрсатди. Бу эса республикада меҳнатга лаѐкатлиларнинг 32,6 фоизи эди.[1, Б. 247]
Уруш йиллари республикани ўзининг нони билан таьминлаш, олиб келинадиган
донли маҳсулотлардан воз кечиш долзарб масалаларнинг бири бўлди. Ерларни донли
ўсимликлар учун икки йил давомида кенгайтириш ўзининг ижобий натижасини
кўрсатди. Бунинг натижасида бошқа вилоятлардан дон олиб келиниши тўхтатилиб,
фронтга ва бошқа вилоятларга етказиб бериш йўлга қўйилди. Биргина 1944 йилнинг
ўзида 7 минг тонна дон фронтга етказиб берилди. Уруш бошланган пайтда колхозчи
дехқонларимиз 137587 гектар ерда деҳкончилик қилди.
Қорақалпоғистонлик ғаллакорларимиз табиат қийинчиликларини енгиб 39,6
минг гектар ердан 55,5 минг тонна дон йиғиб олди, ҳар бир гектардан ҳосилдорликни
14 центнерга етказди. 1940 йил билан солиштирганда 10,2 минг тонна ортиқ дон
етказиб берилди. Республика деҳқонлари 2100 гектар ерга кунжут екиб, давлатга
кунжут топшириш режасини 103 фоизга бажариб, 350,7 центнер күнжут сотди, хар
бир 11055 гектар шоли еридан 12,6 центнердан 13953,3 тонна шоли, 7648 гектар
еридан жўхоридан 19,6 центнер ҳосил олди. 7579 гектар ердан беда 9609 центнер
ҳосил олиниб, 4952,3 минг сўм фойда олинди.
Пиллакорлар 4015 қутидан 42,5 кг, жами 174,2 тонна пилла етиштириб,
режаларни 116,8 фоизга бажарди.
Пахтакорлар 1941 йили пахта топшириш режаларини ортиғи билан бажарди.
Хосилнинг 72,2 фоизини биринчи ва юқори навларда топширди. Пахтакорлар
ҳосилдорликни гектаридан 17,7 центнердан етказиб, давлатга 98,2 минг тонна,
олдинги йилга солиштирганда 28 минг тонна пахта кўпроқ топширди.
Пахтакорларимизнинг олган фойдаси 141,9 миллион сўмни ташкил қилди, яъни 1940
йилга солиштирганда 80,8 миллион сўмга кўпроқ.[2, Б. 271]
Do'stlaringiz bilan baham: |