42
Ижтимоий секторда шундай нобаҳо механизмга: солиқлар, молия
нормалари ва бошқалар киради. Уларни бозор баҳоларга тенглаштирсак
бўлади. Лекин улар умуман баҳоларга тенг эмас.
Ижтимоий секторнинг ҳар хил сегментлари баҳо ва нобаҳо механизмни
ҳар хил даражада қўллайдилар. Масалан, ижтимоий секторни табиий
монополия шароитида талаб ва таклиф ўртасида мувозанат ўрнатишда
баҳолар механизми орқали тартибга солиш кўпроқ қўлланилади. Масалан
коммунал хўжалик тармоқларида (сув билан, газ билан, электроэнергия
билан, иссиқлик билан таъминлашда).
Нобозор фаолиятни иқтисодий доирага киритилиши билан ижтимоий ва
шахсий неъматларни бир бирига солиштириш зарурияти пайдо бўлади. Бунда
кўпинча чегараланган ижтимоий харажатлар, чегараланган ижтимоий
даромадлар билан солиштирилади. Ижтимоий харажатларни шахсий
ҳаражатларга солиштириш учун ижтимоий неъматларни альтернатив
қийматини пул билан баҳолаш усули қўлланилади.
Биринчидан, бу усул истеъмолчиларни ижтимоий неъматларни ишлаб
чиқаришда солиқлар орқали тўлашга тайёрлигини назарда тутади.
Иккинчидан, ижтимоий ва шахсий неъматларни солиштириш усули
альтернатив қийматни йўқотилган даромад деб ҳисоблайди. Яъни ижтимоий
секторда инсон қатнашган вақтда қандайдир даромадларни йўқотилиши.
Масалан кундузги бўлимда ўқийдиган талабалар ўқиш вақтида қандайдир
даромадларни йўқотадилар (ўқиш вақтида улар қаердадир ишлаши мумкин
ва шунинг натижасида даромад олиши мумкин).
Учинчидан, бу усул тиббиёт, атроф муҳитни мухофаза қилиш, ижтимоий
суғурта тармоқларида қўлланилади ва бунда касални олдини олиш, ёки
экологик ҳалокатни олдини олишни қийматни баҳолаш усули бўлади.
Соф ижтимоий неъматларни баҳолашда икки қарама-қарши позиция
мавжуд. Биринчи позиция бўйича соф ижтимоий неъматлар баҳосиз.
Масалан инсоннинг ҳаёти, соф ҳаво, соф сув ва ҳоказо, инсон организмини
алоҳида органлари. Уларга баҳо ўрнатиш аҳлоқсизликдир.
Иккинчи позиция бўйича эса ҳаётда шундай вазиятлар бўладики соф
ижтимоий неъматларни альтернатив қийматини ҳисоблаш зарурияти пайдо
бўлади. Масалан, инсон организмининг органларига.
Ва ниҳоят ижтимоий неъматларни пулли баҳолаш усулларидан самарали
ёндашув. Ушбу ёндашув асосида товар ва хизматларга баҳоларни ўрнатиш
учун унинг заминида ижтимоий-психологик омилларни ётишидир.
Инсонлар ҳаммада бор нарсани сотиб олишга ҳаракат қилади.
Бой, яъни даромадлари юқори бўлган одамлар бир хил маҳсулотларни
маркаси учун сотиб олишади. Масалан, қиммат баҳо автомашиналар.
Do'stlaringiz bilan baham: