Toshkent moliya instituti ijtimoiy soha iqtisodiyoti


Такрорлаш учун савол ва топшириқлар



Download 2,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/137
Sana04.04.2022
Hajmi2,41 Mb.
#527646
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   137
Bog'liq
Ijtimoiy soha iqtisodiyoti

 
Такрорлаш учун савол ва топшириқлар
1.
Ижтимоий соҳа тушунчасини тарифланг? 
2.
Ижтимоий соҳа иқтисодиёти фанинг иқтисодий фанлар билан алоқаси? 
3.
Ижтимоий соҳа тизими нимадан иборат? 
4.
Ўзбекистонда ижтимоий соҳани ривожлантиришдаги асосий вазифалар 
нимадан иборат?
 
5.
Ўзбекистонда кучли ижтимоий сиёсатни олиб бориш зарурияти нимадан 
келиб чиқади? 
 
 


34 
2-МАВЗУ: ИЖТИМОИЙ СОҲА ИҚТИСОДИЁТИНИ РИВОЖЛАНТИ-
РИШДА ДАВЛАТНИНГ РОЛИ 
2.1. Ижтимоий соҳа тармоқларида давлатнинг роли 
Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодиётда бир неча камчиликлар 
пайдо бўлади. Мана шу камчиликлар ва иқтисодиётдаги салбий жараёнларни 
йўқотиш учун давлат иқтисодиётга аралашади. Бозор иқтисодиёти 
шароитида 
миллий 
иқтисодиётни 
бошқаришда 
давлатнинг 
роли 
қуйидагилардан иборат: 
-
Давлат миллий иқтисодиётнинг айрим тармоқларини, соҳаларни 
иқтисодий жараёнларни режали тартибга солади. Масалан: ишсизлик билан 
курашиш дастурлари, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш дастурлари ва 
ҳоказолар; 
-
Давлат иқтисодиётини ривожлантиришнинг ҳуқуқий норма ва 
қонунларини ишлаб чиқади. Масалан: Ўзбекистонда антимонопол қонун, 
банкротлик тўғрисидаги қонун ва ҳоказолар; 
-
Давлат миллий иқтисодиётни бошқаришда ҳар хил маъмурий чора 
тадбирлардан фойдаланди; 
-
ижтимоий соҳани бошқаришда ҳам давлатнинг роли жуда ҳам катта, 
у бир қатор ижтимоий-иқтисодий функцияларни бажаради; 
-
бозор тизими самарали ривожланиши учун, ижтимоий адолатни 
ривожлантириш учун давлат қонуний асосни таъминлайди; 
-
мамлакатда яшайдиган фуқороларнинг иқтисодий эркин кураши ва 
эркин рақобатини ҳимоя қилади; 
-
миллий даромад ва миллий бойликни ижтимоий адолатлилик 
асосида яратилган миллий даромадни қайта тақсимлайди; 
-
инфляция, ишсизлик жараёнлари устидан назорат қилиш асосида 
иқтисодиётни барқарорлаштириш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиради; 
-
аҳолини бозор иқтисодиётининг салбий натижаларидан ҳимоя қилиш 
учун ижтимоий механизмни такомиллаштириш.
Ривожланган бозор иқтисодиёти мамлакатларида ижтимоий соҳаларда 
давлатнинг роли ҳар хил.
Давлатнинг кўп сонли функциялари ичидан энг асосийларидан бири-
давлатнинг ижтимоий сиёсат фукциясидир. Давлатнинг ижтимоий сиёсати 
деганда, биз аҳолининг ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини бажариш учун 
аҳолини барқарор ва юқори турмуш даражасини яратиш учун давлат 
томонидан олиб бориладиган чора-тадбирларнинг йиғиндисини тушунамиз. 
Амалиёт шуни кўрсатадики, давлатнинг ижтимоий сиёсати ҳар хил 
даврларда ўзига хос хусусиятларга эга бўлган ва шу сиёсатнинг натижалари 
ҳам хар хил бўлган. Лекин ижтимоий сиёсатнинг хусусиятларига қарамасдан 
биз энг асосий белгиловчи йўналишларни ажратишимиз мумкин. Бу 
қуйидагилар билан боғлиқ: 
1. Моддий ва маънавий бойликларнинг тақсимланиши шу мақсадда 
олиб борилиши керак, у жамиятда ижтимоий адолатни таъминласин. 


35 
2. Демографик сиёсатни шундай олиб бориш керакки, натижада меҳнат 
ресурсларидан рационал фойдаланиш мумкин бўлсин.
3. Жамиятнинг рационал (унумли) ижтимоий таркибини тузиш учун 
давлатнинг ижтимоий йўналишининг асосий вазифаси бўлиб ҳар хил 
манбалар орқали аҳоли даромадларини ташкил этиш ҳисобланади.
Улар қуйидаги йўналишлар орқали ташкил этилади: 

меҳнатга тўловлар орқали: 

ижтимоий истеъмол фондлар орқали: 

шахсий мулкчилик орқали:

корхоналарнинг даромадлари орқали: 
Аҳоли даромадларининг бир қисми меҳнат сифати билан боғлиқ бўлса, 
яна бир қисми меҳнат сифатига боғлиқ бўлмайди. 

Download 2,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish