27
Кириш
Кучли ижтимоий сиёсат республика иқтисодиётини ислоҳ қилишнинг
энг муҳим тамойилларидан биридир. Ижтимоий сиёсат орқалигина шахснинг
ижтимоий-иқтисодий
манфаатлари
рўёбга чиқишини
таъминлашга,
оилаларнинг, ҳар бир алохида инсоннинг фаравонлигини
яхшилашга доир
чора-тадбирларнинг кенг мажмуаси амалга оширилади.
Барқарор жамият учун бозор иқтисодиётининг ижтимоий йўналиши
зарурий ҳолатдир. Бу инсон манфаати, ҳимояси, унинг турмуш даражаси,
муаммосидан
келиб
чиқиб,
жамият
бозор
муносабатлари
коммуникацияларига, улар юзага келтирадиган салбий оқибатларга бефарқ
бўла олмайди.
Бозор иқтисодиётидаги салбий оқибатлар фақат унинг «қўли
етмаслиги» билан боғлиқ бўлмай, умуман унинг тараққиётидаги
нормал
ҳолатлар билан ҳам боғланган. Бозор оқибатига оддий халқни истеъмолчи
сифатида яккама-якка, рўпарама-рўпара қўйиш инсон тақдирига бефарқ
қараш бўлади. Шунинг учун ҳам бозор иқтисодиёти оқибати
натижасида
пайдо бўладиган оғир ва ноинсоний шароитга тушиб қолишнинг олдини
олиш учун имкони борича ёрдам қўлини чўзиш давлатнинг муҳим
вазифасидир.
Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояни амалга оширишнинг асосий манбаи
давлат бюджети, ижтимоий суғурта жамғармаси,
корхона ва жамоат
ташкилотлари ажратаётган маблағлардан ташкил топади. Аҳолини ижтимоий
ҳимоя қилишда барча хайрия жамғармаларининг роли катта.
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари амалга
оширилмоқда, давлатдан ёрдам олишга мухтож бўлган оилаларга алохида
эътибор берилди. Кам таъминланган оилаларга нафақалар тўланмоқда.
Бу хусусида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.
Каримов
таъкидлаганидек: «Иқтисодиётимизнинг тобора мустаҳкам бўлиб бориши
олдимизда турган барча долзарб, ўзининг ечимини кутаётган
муаммоларни
ечишга, шулар қаторида ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақини,
кексаларимизнинг
пенсияларини,
талабаларнинг
степендияларини,
аҳолининг ёрдамга муҳтож қатлами учун нафақа пулларини оширишга,
умуман ижтимоий масалаларни изчиллик Билан ҳал этишга олиб келади»
3
Бозор иқтисодиётига ўтиш давридаги асосий вазифалардан яна бири
янги турдаги ижтимоий ёрдам тизимининг ташкил этилишидир. Биринчидан,
бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш
тамойилига асосланиб, бозор
иқтисодиётига мос келадиган ижтимоий ёрдам тизимини яратиш;
иккинчидан, ижтимоий ёрдам тизимида хусусий жамғармаларни
таркиб
топтириш; учинчидан, ижтимоий ёрдам тизимини ривожлантиришда
давлатнинг ролини белгилаш ва ҳоказо.
3
И.А. Каримов «Соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади» //Халқ сўзи, 2004 йил 8
декабр. №253, 2-б.