Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси (янги таҳрири) умумий қисм


-боб. Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/316
Sana04.04.2022
Hajmi3,89 Mb.
#527601
TuriКодекс
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   316
Bog'liq
СОЛИК КОДЕКСИ 2020

14-боб. Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома 
 
115-модда. Солиқларни тўлаш бўйича мажбуриятларнинг
бажарилишини таъминлаш 


101 
101 
Солиқ тўлаш мажбуриятига эга бўлган солиқ тўловчи уни тўлашга доир тўлов 
топшириқномасини хизмат кўрсатувчи банкка, ўзининг банк ҳисобварағида пул 
маблағлари бор-йўқлигидан қатъи назар, ушбу Кодексда белгиланган тўлов муддатидан 
кечиктирмасдан тақдим этиши шарт. 
Агар 
солиқ 
тўловчида 
тўланмаган 
солиқ 
қарзи 
мавжуд 
бўлса,
солиқ органи унга солиқларни тўлаш муддати ўтганидан кейин уч кундан кечиктирмай 
солиқ қарзини узиш тўғрисида талабнома юборади. 
116-модда. Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома 
Солиқ тўловчига унинг зиммасидаги солиқ қарзи суммаси тўғрисида, шунингдек 
шу қарз суммасини белгиланган муддатда тўлаш мажбурияти ҳақида хабар юбориш 
солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномадир. 
Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчи бўлган юридик шахсга 
ёки якка тартибдаги тадбиркорга тадбиркорлик фаолияти бўйича унда ушбу Кодекснинг 
100-моддасида назарда тутилган солиқ қарзи ёки фоизлар мавжуд бўлган тақдирда 
юборилади. 
Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи бўйича фойда солиғига доир 
солиқ 
қарзини 
узиш 
тўғрисидаги 
талабнома 
ушбу 
солиқ 
тўловчилар 
консолидациялашган гуруҳининг масъул иштирокчисига юборилади. 
Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома солиқ тўловчига солиқ ҳақидаги қонун 
ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликка тортилишидан қатъи назар юборилади. 
Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномада солиқ бўйича қарз суммаси, 
талабнома юборилаётган пайтга ҳисобланган пенялар миқдори, жарималар суммаси
шунингдек солиқ тўловчи талабларни бажармаган тақдирда, солиқ қарзини ундириш ва 
солиқ мажбурияти бажарилишини таъминлаш бўйича кўриладиган чоралар ҳақидаги 
маълумотлар кўрсатилиши керак. 
Солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабноманинг шакли Ўзбекистон Республикаси 
Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади. 
Ушбу бобда назарда тутилган қоидалар солиқ агентларига юбориладиган 
талабномаларга ҳам татбиқ этилади. 
Ушбу Кодекснинг 120-моддаси саккизинчи – ўнинчи қисмларида ва 122-моддасида 
назарда тутилган ҳолларда солиқ тўловчининг солиқ қарзини узиш тўғрисидаги 
талабнома бошқа шахсларга юборилиши мумкин. Бундай ҳолларда ушбу бобда назарда 
тутилган барча қоидалар мазкур шахсларга юборилган солиқ қарзини узиш тўғрисидаги 
талабномаларга ҳам татбиқ этилади. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   316




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish