Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/140
Sana03.04.2022
Hajmi1,61 Mb.
#525492
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   140
Bog'liq
3287-Текст статьи-8556-1-10-20201013

Фирма «агентлар» иттифоқи сифатида.
Ушбу қарор аввалгисидан 
шундай тубдан фарқ қиладики, бунда нафақат «агентлар»нинг фаолиятдан 
олинадиган даромадларда иштирок этишига йўл қўйилади, балки «принципал» 
вазифаларининг ўзи «агентлар» томонидан 
навбати билан бажарила бошлайди

«Принципал» вақтинча «тенглар ичида биринчи» бўлади. Таъкидлаш лозимки, 
ҳукмронлик муносабатлари «агентлар» томонидан ўз ҳаракатлари устидан 
назоратнинг бошқаларга топширилиши билан тугатилмайди, шунчаки назорат 
ва вазифаларни тақсимлаш вазифалари ташкилот иштирокчилари томонидан 
навбатма-навбат бажарилади. Вақтинча ахборот оқимларининг кесишувидаги 
мавқени эгаллаган ва натижада айланувчи ахборотни тўплаш имкониятига эга 
«агент» «принципал»га айланади. 
«Агентлар»нинг «принципал» мавқеига ўтиши фақат ишончли ахборотни 
узатишни рағбатлантириш муаммосини ҳал этади. Лекин энг асосийси, у 
«агентлар» 
ўртасида
ишончли муносабатларни мустаҳкамлаш ва кооперацияни 
ривожлантириш учун замин яратади. О.Уильямсон «агентлар» ўртасида 
ишончли муносабатларнинг пайдо бўлишида фирмада фойдалиликни ошириш 
стратегияси сифатида оппортунизмдан бош тортишга олиб келувчи 
«ассоциатив муҳит» пайдо бўлишининг муҳим омилини кўради: «Унумдорлик 
умумий ишга адолатли улуш қўшганлик учун жавобгарлик ҳисси туфайли 
ортади». Ўзини – ўзи бошқарувчи фирма бундай иттифоқни амалиётга жорий 
этиш шакли сифатида иштирок этади. 


117 
Ассоциатив муҳитнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ фойда нафақат 
назорат харажатларида тежаш, балки янги манба – кооперациядан ютишдан 
иборат. Классик иқтисодиёт фани Адам Смитдан кейинги меҳнат тақсимотини 
ташкилот 
аъзоларининг баъзи 
вазифаларни ҳал этишдаги қиёсий 
устунликларининг асосий манбаи, дея эътироф этади. Ушбу ёндашувга кўра, 
кооперация фойдали, чунки алоҳида вазифаларни бажаришга ихтисослашган
ходимлар биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан улар томонидан барча 
вазифалар мустақил ҳал этилгандагига нисбатан кўп маҳсулот ишлаб чиқаради.
Ишчининг чаққонлигини ривожлантириш у бажара оладиган ишлар 
миқдорини оширади. Меҳнат тақсимоти эса, ҳар бир ишчининг ишини бирор – 
бир оддий операцияга йўйиб, ушбу операцияни унинг бутун ҳаётидаги ягона 
машғулотга айлантирган ҳолда, ишчининг абжирлигини керакли даражада 
оширади. Ассоциатив муҳит нафақат меҳнат тақсимоти, балки «жамоавий иш» 
асосида кооперациядан фойда олиш имконини беради. Кооперациядан 
олинадиган ижобий самара биргаликда ишлаш ва ташкилот аъзолари – 
«жамоа»нинг ўзаро қўллаб-қувватлаши билан изоҳланади. 
Хулоса қилиб, таъкидлаш жоизки, «агентлар» иттифоқи сифатида 
фирмада «принципал»дан «агентлар»ни уларнинг умумий натижага қўшган 
улушига мувофиқ мукофотлаши, «агент»дан эса «принципал» томонидан 
қўйилган вазифаларнинг виждонан бажарилишини талаб этувчи «олтин қоида» 
асосида «принципал» ва «агент» муаммосини ҳал этиш имконияти пайдо 
бўлади. Мисол тариқасида қуйидаги моделни келтирамиз, унда ўйинчилар учта 
стратегиядан биттасини танлайдилар: «олтин қоида», тенг саъй-ҳаракатлар 
стандарти ва оппортунистик хатти-ҳаракат.
«Принципал» томонидан тенг саъй-ҳаракатлар стандарти «агентлар» 
меҳнатига қатъий белгиланган тенг ҳақ тўланилишини қўллашдан иборат, 
агентлар томонидан эса яхши ҳам, ёмон ҳам эмас, «ҳамма қатори» ишлашдан 
иборат. «Принципал» оппортунизми, бунда «агент» бозордаги барча вазият 
ҳақида тўлиқ ахборотга эга бўлмайдиган ноқулай «табиий» шарт-шароитлар 
(масалан, бозор конъюнктураси) белгиси остида «агент»ни пасайтирилган 
тарзда мукофотлаш шаклига эга бўлиши мумкин. 
Таъкидлаш лозимки, Нэш бўйича мувозанат ҳисобланмайдиган «олтин 
қоида» стратегияларини фақат, бир томондан, «агентлар» ўртасида, иккинчи 
томондан, «агентлар» билан «принципал» ўртасидаги 
ўзаро ишонч
нормалари 
асосида қабул қилиш мумкин. Кўриб чиқилаётган модель унда ўзаро ишончсиз 
ўйинчилар ҳам ўз айбини инкор этиши мумкин бўлган «ҳукм қилинганлар 
муаммоли ҳолати»нинг варианти ҳисобланади (9.2-жадвал).
9.2-жадвал 
Кўрсаткичлар 
«Принципал»
«Олтин қоида» Тенг шароитлар андозаси 
Оппортунизм 
«А
ге
нт
»
«Олтин қоида» 
7; 7 [P] 
4; 8 
1; 9 
Тенг 
шароитлар 
андозаси 
8; 4 
5; 5 
2; 6 
Оппортунизм 
9; 1 
6; 2 
3;3 [N, St
1
, St
2



118 
Шунга қарамай, «агентлар» иттифоқи сифатида фирма моделининг 
тарқалишини қуйидаги омиллар чегаралайди: 
-
«агентлар»нинг хатарга мойиллиги; 
-
ташкилот иштирокчилари сони: самарали бўлиш учун, ўрин алмашиш 
тамойиллари асосида ягона ташкилотга бирлашган 5-10 кишидан иборат гуруҳ 
доирасида қўллинилиши мумкин; ташкилот аъзоларининг умумий сони 100 
кишидан ошмаслиги керак (10 кишидан иборат 10 та гуруҳ); 
-
ташкилот аъзолари томонидан «ижтимоий» капитал, яъни ўзаро қўллаб-
қувватлаш ва ўзаро ишонч анъаналари, умумий мақсадлар ва манфаатларга 
дастлабки эгалик қилиш; ижтимоий капитал ташкилот фаолиятининг 
дастлабки босқичида
«агентлар» ўрин алмашувини бошлаш учун зарур. 

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish