KONSENSUS | CONSENSUS
№
2 | 2021
24
ўзгаришлар, таркибий ва институционал тўсиқлар ва мамлакат аҳолисининг тез ўсиши,
ҳукуматнинг тобора кўпайиб бораётган эҳтиёжларни қондиришга қийналиши бунинг учун
«қулай замин» бўлиб хизмат қилиши мумкин. Шу нуқтаи назардан, бизнингча,
Ўзбекистоннинг ҳозирги ташқи сиёсати хавфсизлик ва иқтисодиётнинг ўзаро бир-бирини
тўлдирувчи ва бир-бирини кучайтирувчи омилларининг икки томонлама бирлигига асосланиб
ривожланмоқда дейиш мумкин.
Ўзбекистон ташқи сиёсатининг Марказий Осиё вектори ҳақида гапирганда, аввало, 90-
йилларнинг бошларида мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан илгари
сурилган «Туркистон – умумий уйимиз» деган концептуал ғояни эсга олиш керак, бу ўз-ўзидан
унинг Марказий Осиёдаги қўшниларига бўлган муносабатининг кўрсаткичи бўлиб хизмат
қилди. Кейинчалик ҳам, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ноаниқ
муносабатларига қарамай, умумий минтақавий тенденция конструктив мулоқот ва мавжуд
келишмовчиликларни бартараф этишга қаратилган эди.
Масалан, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 24 йиллиги тадбиридаги
И.Каримовнинг: «Яқин ва узоқ хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва ўзаро англашув
муносабатларини янада ривожлантириш, минтақамизда ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва
барқарорликни мустаҳкамлаш асосий вазифамиз деб биламиз»[5], дея таъкидида дўстлик ва
бирдамлик ғояларига урғу берилган.
Марказий Осиёнинг Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги устувор йўналиш эканлигини
Шавкат Мирзиёев Президентликка сайланганидан кейин илк давлат ташрифларидан ҳам
англаш мумкин эди[6]. Мамлакатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев минтақавий ҳамкорликка
қаратилган ташаббусларни 2017 йил 10 ноябрда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий
Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги
ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро конференция давомида ҳам илгари суриб, жумладан:
«Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги самарали кооперация алоқалари 10 йил мобайнида
минтақавий ялпи ички маҳсулотни камида икки баробар ошириш имконини беради»[7], дея
эътироф
этган
эди.
Хусусан,
у
Марказий
Осиё
давлатлари
учун
транспорт
коммуникацияларини ривожлантиришнинг ягона дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни
ҳамда минтақа мамлакатлари ишбилармон доиралари уюшмасини тузишни таклиф қилди. Бу,
ўз навбатида, қўшни мамлакатлар минтақаларининг саноат-инвестиция ва интеллектуал
салоҳиятидан бевосита фойдаланишга имкон беради ва бутун Марказий Осиёнинг барқарор
ривожланишига ҳисса қўшади.
Президент Ш.Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида: «Ўзбекистон
бугунги кунда ўзининг ташқи сиёсатида Марказий Осиё минтақасига устувор аҳамият
қаратмоқда. Бу – ҳар томонлама чуқур ўйлаб танланган йўлдир. Марказий Осиёнинг қоқ
марказида жойлашган Ўзбекистон ушбу минтақа барқарорлик, изчил тараққиёт ва яхши
қўшничилик ҳудудига айланишидан бевосита манфаатдордир... Тинч-осойишта, иқтисодий
жиҳатдан тараққий этган Марказий Осиё – биз интиладиган энг муҳим мақсад ва асосий
вазифадир»[8], дея таъкидлаши орқали Ўзбекистон Марказий Осиё минтақаси учун
масъулиятни ўз елкасига олганидан далолат берарди. Айнан шу минбардан туриб,
Do'stlaringiz bilan baham: