Konsensus xalqaro jurnali international journal of consensus


МЕТОДЛАР ВА ЎРГАНИЛГАНЛИК ДАРАЖАСИ



Download 1,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/15
Sana31.03.2022
Hajmi1,23 Mb.
#522117
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
2719-Текст статьи-5488-1-10-20210816

МЕТОДЛАР ВА ЎРГАНИЛГАНЛИК ДАРАЖАСИ. 
Тадқиқот давомида тизимли таҳлил, моделлаштириш, экстраполяция ва қиёсий таҳлил 
усулларидан фойдаланилган. Шунингдек, илмий мақолада сиёсий фанларнинг намояндалари 
асарлари билан бирга, бугунги кунда дунё бўйича Марказий Осиё минтақасида кечаётган 
ижтимоий-сиёсий жараёнларни таҳлил қилишга қаратилган The George Washington University, 
Elliott School of International Affairs, The Institute for European, Russian and Eurasian Studies, 
School of Oriental and African Studies, The London School of Economics and Political Science, 
Institute for War and Peace Reporting, Shanghai Academy of International Studies каби йирик 
илмий муассасалар манбаларидан ҳам фойдаланилган. 
ТАДҚИҚОТ НАТИЖАЛАРИ. 
Ўзбекистон Республикаси ўз миллий манфаатларига асосланган ҳолда очиқ, ўзаро 
манфаатли ва конструктив ташқи сиёсат олиб боради. Республиканинг замонавий ташқи 
сиёсий курси дунёда ва минтақада шиддат билан ўзгараётган вазият ҳамда мамлакат ичидаги 
кенг кўламли ўзгаришларга асосланиб шаклланади. 
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг бош мақсади – давлат 
мустақиллиги ва суверенитетини, халқаро майдондаги ўрни ва ролини мустаҳкамлаш, ён-
атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, 
республиканинг ташқи иқтисодий манфаатларини фаол тарзда илгари суриш дейиш мумкин. 
2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқиб мамлакат ташқи сиёсий фаолияти 
олдига ҳам бир қанча муҳим вазифалар қўйилган. Жумладан: 
- мамлакатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотларни ҳамда жамият ва 
иқтисодиётни модернизация қилишнинг жадал жараёнларини самарали амалга ошириш учун 
мумкин қадар қулай ташқи сиёсий шарт-шароитларни шакллантириш; 
- Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, минтақани 
хавфсизлик ва барқарор тараққиёт ҳудудига айлантириш; 
- жаҳоннинг етакчи давлатлари ва халқаро ташкилотлар билан стратегик ҳамкорлик 
қилишнинг мутаносиб, кўп қиррали тизимини шакллантириш; 
- Ўзбекистоннинг минтақа ва жаҳон сиёсатидаги муҳим йўналишлар бўйича халқаро 
ташаббусларини илгари суриш; 
- маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт ҳажмини ошириш ва географиясини кенгайтириш 
борасида кўмаклашиш; 

миллий 
иқтисодиётнинг 
устувор 
тармоқларига 
тўғридан-тўғри 
хорижий 
инвестициялар ва илғор технологияларни жалб этишда фаол кўмак бериш; 
- мамлакатимизга туристларни жалб қилиш ҳамда туристик инфратузилмани 
ривожлантириш борасида амалий ёрдам кўрсатиш; 
- транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришда 
ҳамда халқаро транспорт коммуникациялари ва логистик инфратузилмаларни ривожланишига 
кўмаклашиш; 
- хориждаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари ҳуқуқ ва 
манфаатларининг ҳар томонлама ҳимоя қилинишини таъминлаш; 
- хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва 
бошқалар[2]. 
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон 
Республикаси дунёнинг 130 дан ортиқ давлатлари билан дипломатик алоқалар ўрнатган. 
Тошкентда 44 та чет эл элчихоналари, 1 та бош консуллик, 8 та фахрий консуллар, 17 та 


KONSENSUS | CONSENSUS

2 | 2021
23 
халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, 13 та хорижий халқаро ҳукуматлараро ва ҳукумат 
ташкилотлари ваколатхоналари, 1 та дипломатик мақомга эга савдо ваколатхонаси фаолият 
кўрсатмоқда. 
Хорижий мамлакатларда ва халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг 55 
та дипломатик ва консуллик ваколатхоналари мавжуд. Ўзбекистон 100 дан ортиқ халқаро 
ташкилотларнинг аъзоси бўлиб, мамлакатимиз турли хил кўп томонлама ҳамкорлик 
тузилмалари билан ўзаро шерикчилик алоқаларини ривожлантириб келади[3]. 
2016 йилдан кейинги мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларида кузатилган 
ўзгаришлар ташқи сиёсат соҳасига ҳам ўз таъсирини ўтказди. Давлатнинг ички ижтимоий-
сиёсий соҳалари билан бир қаторда унинг ташқи сиёсати йўналишлари ҳам айрим 
модификацияларга учради. Президент Ш.Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси билан янги 
таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа докторинаси, қўшимча ва ўзгартиришлар 
билан Миллий хавфсизлик концепцияси қабул қилинди ҳамда Ташқи сиёсий фаолият 
концепцияси ҳам янгиланмоқда. 
Шундай бўлишига қарамай, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг параметрлари тубдан 
ўзгармади, чунки давлатга бўлган асосий қийинчиликлар ва таҳдидлар нафақат сақланиб 
қолмоқда, балки аксарият ҳолларда кучайиб бормоқда. Шунинг учун Ўзбекистон ташқи 
сиёсатининг асосий мақсадлари, тамойил ва вазифалари сақланиб қолди. Аммо ташқи 
сиёсатнинг 
янги 
формулалалари 
кўпроқ 
прагматизм, 
прогнозлаштириш, 
миллий 
манфаатларни ихтилофсиз қўллаб-қувватлаш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш 
принципидан фойдаланган ҳолда ташқи сиёсатнинг янада очиқлиги ва шаффофлигига эришиш 
фойдасига ўзгарди. 
Шунингдек, сўнгги йилларда энг долзарб вазифа – чет эллардаги Ўзбекистон 
фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш, уларга давлат хизматларини 
кўрсатиш ва савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва ижтимоий лойиҳалар ҳамда дастурларни 
амалга оширишга жалб қилишдир, бу менимча, албатта, янгиланган концепциянинг муҳим 
жиҳатларидан бири бўлади, дея таъкидлайди сиёсатшунос 

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish