Шаҳриёр сафаров



Download 1,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/89
Sana31.03.2022
Hajmi1,3 Mb.
#520612
TuriМонография
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   89
Bog'liq
А3 Ш Сафаров Прагмалингвистика 2008

«лисоний 
қобилият»


26 
тушунчасидир. XIX асрнинг машҳур тилшуносларидан 
бири 
У.Д.Уитни 
(қаранг: 
Долинина 
1985) 
тил 
белгиларининг 
ихтиѐрий, 
шартли 
эканлигини 
биринчилардан 
бўлиб 
қайд 
этаѐтиб, 
биз 
товуш 
органларидан 
фақатгина 
қулайлиги 
учунгина 
фойдаланишимизни, аслида мулоқот учун имо-ишоранинг 
ўзи етарли бўлиши мумкинлигини исботламоқчи бўлган. 
Соссюр Уитнининг тил тизими шартли белгилардан иборат 
эканлиги ҳақидаги фикрида ҳақ эканлигини қайд этиш 
билан биргаликда, ушбу тезисни ўта мутлақлаштириш 
хавфидан огоҳлантиради: «тил бошқа турдаги ижтимоий 
тузилмаларга тўлиғича мос келадиган ҳодиса эмас» 
(Соссюр 2004: 35). Унинг фикрича, инсон учун алоҳида 
тушунчаларга мос келадиган белгилар тизими, яъни «тилни 
ташкиллаштириш қобилияти» табиийдир ва ушбу белгилар 
тизимини «бошқариш», ундан фойдаланиш инсон лисоний 
қобилиятининг зиммасига тушади (Ўша асар: 35-36; 85). 
Демак, тил тизими нималардан иборат-у, ундан 
қандай фойдаланилади? мазмунидаги савол ҳам Соссюр 
эътиборидан четда қолмаган экан. Аммо ўтган асрнинг 50 - 
йилларигача тизимийликни тилнинг ички структурасидан 
излаган тилшунослар лисоний қобилият муаммоси билан 
шуғулланишга имкон тополмадилар ѐки вақт ажрата 
олмадилар. Ҳолбуки, Галилео Галилей (1564-1642) 
Италиянинг Пиза шаҳрида битган Dialogo асаридаѐқ инсон 
ўзининг «энг махфий сирларини ҳам бошқа бировга 
йигирма тўртта белгининг турлича бирикиши воситасида» 
етказа олишидан ҳайратда эканлигини ѐзган эди. 
Ҳақиқатан ҳам ҳар қандай тил соҳиби бор - йўғи 20-30 
товушдан фойдаланиб, бошқаларга ўз фикрини етказади, 
мулоқотга 
киришади. 
Лисондаги 
бундай 
чексиз 
имкониятни «Галилейнинг ажойиб ихтироси» деб атаган 
Пор Рояль философ-грамматиклари айнан шу «ажойиб 
ихтиро», яъни тилнинг ижодкорлик, ифода имкониятини 


27 
тадқиқ қилиш тилшунослик фанининг асосий предмети ва 
мавзуси бўлиши лозимлигини уқтиришди. Лекин 
лисоннинг 
ижодкорлик хусусияти
ва унинг соҳибларининг 
лисоний 
қобилияти
мавзуларининг асосий тадқиқ соҳасига 
айланиши анчагина қийин кечди. Бунга фақатгина фанда 
«иккинчи когнитив инқилоб» юз бергандан сўнггина 
эришилди. 
«Иккинчи когнитив инқилоб» даҳоси номини олган 
Ноам Чомский (биринчи инқилоб Галилей даврида юз 
берган) 1999 йил ноябрь ойида Сиена университетида 
(Италия) ўқиган маърузасида лисон тадқиқидаги ушбу 
ўзгаришни қуйидагича таърифлади: «Ҳар бир ботиний 
(ички) тил (олим лисоний қобилиятнинг ҳолатини назарда 
тутмоқда – Ш.С.) биз ўз фикримизни ифода этишда 
фойдаланиладиган мантиқий объектларни (тушунчаларни – 
Ш.С.) ҳосил қилиш ва биз учратадиган калималарнинг 
чексиз қаторини англаш имконини берадиган воситаларга 
эга. Ушбу мантиқий объектлар маълум бир шаклда товуш 
ва маъно билан боғланадилар. Маълум механизмларнинг 
чексиз миқдордаги объектларни қандай ҳосил қила 
олишини фақатгина ХХ асрда формал фанлар ривожи 
натижасида 
аниқ 
тушунишга 
эришдик... 
Шунинг 
натижасида ўтган ярим аср давомида тилшунослик 
тадқиқотларининг катта қисми айнан шу механизмлар 
тадқиқига оид бўлди. «Генератив грамматика» номини 
олган ушбу йўналиш тилшуносликнинг узоқ ва бой 
тарихида муҳим янгилик бўлди» (Chomsky 2003: 48). 
Хўш, Чомский таъкидлаѐтган янгиликнинг мазмуни 
нимадан иборат-у, «иккинчи когнитив инқилоб» қандай 
тамойилларга асосланиб истиқболда самара кўзламоқда? 
Ушбу саволга жавоб топиш учун Чомский, унинг 
издошлари ва турли йўналишдаги психолингвистларнинг 
лисоний қобилиятнинг ҳосил бўлиши ва ривожланиш 
манбалари ҳақидаги фикрларини қиѐслаш лозим бўлади. 


28 
Маълумки, инсоннинг «сўзни эгаллаш» муаммоси 
кўплаб тадқиқотлар мавзуси бўлган. Файласуф, тилшунос, 
руҳшунос, физиолог, педагоглар асрлар давомида бу 
муаммо устида бош қотиришган (қаранг: Ушакова 2003). 
Қизиғи, айтилаѐтган фикрларнинг барчаси ҳам асослидек, 
мазмунлидек туюлади. Ҳар ҳолда, уларнинг ҳар бири 
жумбоқнинг бирор бир банди, тугунчаси ечимига 
яқинлашиш, йўл топиш сари қўйилган қадамдир. Ана 
шундай қадамлардан энг шахдам ва дадили Чомскийники 
десак, муболаға бўлмаса керак. Олим 1957 йилда нашр 
қилинган «Синтактик структуралар» (Chomsky 1957) 
асаридан бошлабоқ, лисоний қобилият шаклланишини 
лисоннинг яратувчанлик хусусиятидан, унинг инсон онги, 
ақлий қобилияти билан чамбарчас боғлиқлигидан излайди. 
Унинг тасаввурида тил структураси икки сатҳдан иборат. 
Гап ва бошқа турдаги лисоний тузилмалар ҳосил бўлишида 
дастлаб инсон онгида фикр ва ҳукм тизими ҳосил бўлади 
ва 
ушбу 

Download 1,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish