Универсал грамматика
ғояси, десам адашмасам керак.
Чомскийнинг
уқтиришича,
универсал
грамматика
туғмадир. Шундаймикан? Биринчидан, гўдак ўзи яшаѐтган
муҳитдаги, яъни эшитиб турган тили грамматикасини
ўзлаштиради. Шу маънода бу грамматика универсал (барча
учун умумий) эмас. Аслида, Чомский ушбу турдаги
грамматикани бошқача, масалан, «грамматиканинг мағзи,
негизи» деб атаса, маъқул бўлармиди?! Лекин универсал
грамматиканинг барча тиллар учун умумий бўлишини ҳеч
ким назарда тутмаган, у гўдаклар дунѐдаги ҳар қандай
тилни ўзлаштириш жараѐнида қўллаши лозим бўлган
«қуроллар
(воситалар)»
мажмуасидир.
Иккинчидан,
грамматиканинг туғмалиги қай даражада эканлигини
билмоқ зарур. «
Туғма
» (innate) сўзи луғатларда кишида
«
туғилишданоқ мавжуд бўлган
» (present at birth) изоҳига
эга, ҳолбуки, лисоний қобилият ва шунингдек, лисоний
билим туғилгандан сўнг шаклланмайдими? Ёки олайликки,
лисоний қобилият инсонга Оллоҳ томонидан инъом
этилган бўлсин, лекин лисоний билимни ўзлаштириш
гўдаклик даврида (2-3 ѐшликда) кечади. Бу билимни
ўзлаштиришда атроф-муҳитнинг таъсири ҳам етарлидир.
Қолаверса, инсон организмининг муҳим аъзоси бўлган тиш
ҳам туғилгандан сўнг чиқа бошласа ҳам «туғма» сифатини
олиши мумкинлигини унутмаслик керак.
Чомский барча тиллар учун умумийлик ва туғмалик
хусусиятларини ботиний структура учун ҳам хос
эканлигини таъкидлайди, деган фикр ҳам йўқ эмас.
Натижада, унинг издошлари генератив грамматикани
маъно ҳодисасининг моҳиятини билиш калити сифатида
тарғиб қила бошладилар. Бироқ қатор тилшунослар (Lakoff
1971; Postal 1970 ва бошқалар) ботиний структурани маъно
(семантика) билан айнан эканлигини тасдиқлашга қанчалик
уринишмасин, Чомский ва унинг айрим шогирдлари бу
32
фикрга қўшилмадилар. Пировард натижада бу «лисоний
жанг»да (Нarris 1993) чомскийчилар ғолиб чиқишди.
Дарҳақиқат, ботиний структура синтактик деривациянинг
маълум босқичидир ва унинг мазмун доираси барча тиллар
учун умумий бўлиши шарт эмас.
Умуман, маъно ва мазмуннинг шаклланиши ҳамда
лисоний воқеланиши муаммоси ўта мураккаб эканлиги
барчамизга маълумдир. Бу муаммо устида асрлар давомида
бош
қотиришаѐтган
психологлар,
тилшунос
ва
мантиқшунослар ва бошқа «шунослар» учун бир хилда
маъқул тушадиган илмий хулоса ѐки ҳеч бўлмаганда
таҳлил методига ва унинг асоси бўла оладиган
методологик ғояга эришишнинг ўзи ҳам гумон. Ҳозирча
барча умид когнитологиядан, унинг муҳим соҳаси бўлган
когнитив тилшуносликдан (Сафаров 2006), балки унинг
доирасига маънонинг «туғилиши» ва лисоний ифодаси
масаласи ўз талқинини тўлиқроқ топар?! Лекин генератив
семантика йўналиши бу вазифани уддалай олмади.
Ҳақиқатдан
ҳам
агарда
Чомский
таълимоти
шаклланишининг илк даврида айтилган «маънони
ифодаловчи ботиний структура барча тиллар учун
умумийдир ва у (маъно –Ш.С) тафаккур шаклларининг
оддий аксидир» (Chomsky 1966: 35) қабилидаги фикрни
бир
томонлама,
худди
генератив
семантика
тарафдорларидек англасак, унда хатога йўл қўйишимиз ва
умуман таълимотдан «кўнглимиз совиши» турган гап.
Ҳолбуки, Чомский ушбу фикрни Пор-Рояль монастирида
яратилган грамматикадан олиб айтмоқда (уни олимнинг
ўзи ҳам бир неча бор қайд этган) ва ҳеч қачон маъно-
мазмунни тўлиғича ботиний структуранинг айнан ўзи
эканлигини таъкидлаган бўлмаса керак. Акс ҳолда, у
кейинги ишларида (Chomsky 1981) маъно таркиб
топишини синтаксиснинг яна бир сатҳи-мантиқий шаклдан
изламаган бўлар эди.
33
Менимча, ботиний структурани концептуал жараѐн,
яъни
Do'stlaringiz bilan baham: |