Ўзбекистон республикасининг жиноят процессуал кодекси умумий қисм биринчи бўлим


- модда. Далилларни қайд этишнинг тўғрилигини тасдиқлаш



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/403
Sana30.03.2022
Hajmi2,91 Mb.
#519087
TuriКодекс
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   403
Bog'liq
f1a35128-670d-6707-9340-8d80cb68e570 docs

92-
модда. Далилларни қайд этишнинг тўғрилигини тасдиқлаш
Тергов ҳаракатлари иштирокчиларининг, шунингдек суд муҳокамасидаги 
тарафларнинг бу ҳаракатлар жараёни ва натижалари акс эттирилган баённома билан танишиш, 
худди шунингдек баённомага қўшимча ва тузатишлар киритиш ҳуқуқлари таъминланиши 
керак. 
Суриштирувчи ёки терговчи тергов ҳаракатлари тамом бўлиши биланоқ бу ҳаракат 
иштирокчиларига баённомани ўқиб чиқишга имкон беради ёхуд илтимосларига кўра уларга 
ўқиб беради. Шундай тартибда раислик қилувчи ёки унинг топшириғига биноан суд мажлиси 
котиби суд залидан ташқарида бажарилган суд ҳаракати иштирокчиларини, шунингдек 
тарафларни суд мажлиси баённомасидаги ушбу суд ҳаракатига тааллуқли ёзувлар билан 
таништиради. 
Оғзаки билдирилган қўшимчалар, тузатишлар, фикр
-
мулоҳазалар, эътирозлар
илтимослар ва шикоятлар баённомага киритилади, ёзма равишда ифода этилганлари эса 
баённомага илова қилинади. Ўчиришлар ёки киритилган қўшимча сўзлар ёхуд бошқа 
тузатишлар хусусида баённома охиридаги имзолар олдидан изоҳот берилади. 
Тергов ҳаракати баённомаси билан таништирилган шахслар баённоманинг ҳар бир 
саҳифаси остига ва унинг охирига имзо чекадилар. 
93-
модда. Баённомага имзо чекишдан бош тортиш ёки имзо чека олмаслик 
ҳолларини тасдиқлаш
Суриштирувчи ёки терговчи процесс иштирокчиларидан биронтасининг ёки бошқа 
шахсларнинг ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда тергов ҳаракатлари баённомасига 
имзо чекишдан бош тортганлиги тўғрисида баённомага ёзиб қўйиб, уни ўз имзоси билан 
тасдиқлайди. 
Юқорида назарда тутилган ҳолларда суд мажлиси баённомасининг суд ҳаракатлари 
тўғрисидаги ёзувларини имзолашдан бош тортилганлиги ҳақида шу баённомага ёзилади ҳамда 
уни раислик қилувчи ва суд мажлиси котиби ўз имзоси билан тасдиқлайдилар. 
Баённомага имзо чекишдан бош тортган шахс бош тортиш сабабини тушунтиришга 
ҳақли. Бу тушунтириш баённомага киритилиши лозим. 
Тергов ёки суд ҳаракати иштирокчиси ўзининг жисмоний нуқсони туфайли 
баённомани ўқиб, имзолай олмаса, баённомани унинг розилиги билан ҳимоячи, вакил ёки 
мазкур шахс ишонадиган бошқа фуқаро ўқиб беради ва имзо чекади. Бу ҳақда баённомага ёзиб 
қўйилади. 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   403




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish