3
Kitobxon.Com
Айғир (от)
Айғир (от) подшоҳдир.
Алдоқчи ошпаз
У илм, ҳикмат ва ризққа далолат қилади.
Алоэни ўтга ташлаш
Ким уд-сабур (алоэ) ёки анбарни ўтга ташласа, динида бидъат иш қилади
ёки фасод йўлида моли-ю мартабасини йўқотади.
Анбар
У тушда мартабаси катта билимли киши томонидан берилган мол ва
манфаатдир.
Анбар қорувчи
Анбар қорувчи эса яхши мақтов, муҳандис ва қурувчига далолат қилади.
Ангишвона
Ангишвонани ўликнинг қўлида кўриш унинг дўзахдалигига далилдир.
Араб
Уларни тушда кўриш қийин ишларнинг енгиллашишига далолат қилади.
Аравача
У туш эгасининг яшаш тадбирига далолат қилади, чунки арава кўп
нарсадан таркиб топган, кўп нарсани кўтаради ва уни бир жойдан бошқасига
олиб боради.
Аравага миниш
Ким тушида аравага минса-ю, уни кишилар от ўрнига тортиб бораётган
бўлса, бу туш соҳиби кўп кишиларни васвасага солган бўлади ёки яхши
ўғилларга эришади.
Арка
Кенг арка аёл хулқининг чиройли бўлиши, тори эса хулқининг
ёмонлигига далолат.
Арка устида ўтирса
Киши ўзининг тор арка устида ўтирганлигини кўрса, аёлини ошкора
равишда талоқ қилади. Агар ўтирган арка кенг бўлса, аёлини хуфёна равишда
талоқ қилади.
Арқон эшиш
4
Ким тушида арқон эшганини кўрса, агар сафар аҳлидан бўлса, сафар
қилади ёки қўл остида никоҳ, жимоъ ёки шартнома ва талофат етказиш каби
ишларнинг ҳукмини чиқаради.
Асаб
Асаб савдо, шартнома ва ваъдаларда ризқ сабабларига, тақво ва
гувоҳликка далолат қилади.
Асаб бузилса
Агар тушда асаби бузилса, иши парчаланиб кетади. Агар касал бўлса,
умри тугайди.
Асаб оғриса
Ким тушида асабида оғриқ сезса, унга ғам-ташвиш етади.
Асал
Асал битмас-туганмас ризқдир. Унга машаққатсиз эришилади.
Асал ёғиши
Осмондан асал ёғиши дин ислоҳ бўлишига, қут-баракага ишорадир.
Асал ва нон ейиш
Бир киши нонни асалга ботириб еяётганини туш кўрди. Шундан сўнг
илм ва ҳикматга қизиқиб қолди. Бунинг орқасидан эса бойлик орттирди.
Аскар байроғи
У олим, зоҳид ва кишилар эргашадиган сахий бой кишидир.
Аскар сочининг оқлиги
Аскар сочининг оқлиги қочишига ишорадир.
Асо, ҳасса
У тушда аслзода мустаҳкам ёрдамчи кишидир.
Асо синиши
Агар асоси синганлигини кўрса, ҳоким бўлса, ишдан олинади. Агар
савдогар бўлса, Аллоҳ унинг тижоратини кетказади.
Асога суяниш
Агар асонинг ичи бўш бўлиб, суяниб турган ҳолини кўрса, унинг моли
кетади-ю, у кишилардан махфий бўлади.
Асо ўзгарса
Агар асоси ўзгариб қолса, тезда вафот қилади.
5
Атир шиша
Уни тушда кўриш волийнинг ишдан кетиши, касалнинг тузалиши, сафар,
хусуматчилар устидан ғолиб бўлиш, гоҳида эса уйланиш ва шу каби нарсалар
сабабли хурсандликларга далолат қилади.
Аттор
У тушда олим, зоҳид, обид ёки адиб кишидир. У билан бирга ўтирган
ҳар бир киши одоб ёки яхши мақтов, зикр, фараҳ ва сурур олиб кетади.
Б
Бадал (хун)
У тушда шуҳрат ва улуғ мартабадир. Баъзан туҳмат, сўкиш кабиларга
далолат қилади.
Бадан туклари оқлиги
Бадан тукларининг оқлиги бой кишилар учун ғам, фақирлар учун
қарздир.
Бандли пиёла
Пиёла болага, фойдали ва саховатли жорияга далолат қилади.
Байроқ
Ҳайрон киши агар тушида байроқ кўрса, ҳидоят-йўл топишга
далолатдир. Байроқ аёл киши учун эридир.
Бақанинг қуриллаши
Бақанинг
қуриллаши
раис,
султон
ёки
олимларнинг
ишига
киришишидир.
Безак, зийнатнинг бир тури
У тушда туш соҳиби ишининг енгил кечишидир.
Безгак
Безгакнинг давомийлиги гуноҳда давомий бўлишдир.
Безовта талоқ
Кимки талоғи безовта қилаётганини кўрса, ўзи ва қариндошлари касод
бўлади.
Бекорчи (такасалтанг) одам
Тушда уни кўриш душманнинг хавфи ва яширинликка далолат қилади.
Бел, орқа
Агар бир киши бели букилганлигини кўрса, унга офат, ҳалокат етади.
6
Белнинг синиши
Белнинг синиши қўрқинч ёки маҳзунликдир.
Бетартиб соч
Сочнинг орқа қисмининг бетартиблиги қариликда хўрланишдир.
Бешикбоғ
Уни тушда кўриш ҳомиладор аёл учун фарзанддир. Гоҳида душманга
қаҳр қилишдир.
Бино қуриш
Лой билан бино қуриш дин ва ишонч, демакдир.
Бир буйрак йўқ бўлса
Буйракдан бирининг йўқ бўлиши кўзининг йўқ бўлишидир.
Бировнинг асали
Олдида
ўзидан
бошқанинг
асали
бўлса,
инсонлар
эшитишни
хоҳлайдиган илм бўлади.
Бировни уриш
Бошқа бирор кишини ураётганлигини кўрса, ёмонлик аломатидир.
Бирор кишини уриш
Бирор кишини яхши бўлсин, деб урса, калтакланган урувчига кўплаб
яхшиликларни олиб келади.
Бодом ва ёнғоқдан қилинган овқат
У тушда илм ва ҳидоятга далолат қилади.
Бодринг, қовун
Уларни тушда кўриш кўрган киши учун ҳалол ризқдир.
Бойлик
У тушда фақирликдир. Яна қаноатга ҳам ишора.
Бозор ошпази
У фойдали ишларга ташаббус билан чиқишдир.
Бозор печи
Бозорнинг печи ҳакимнинг ҳовлиси, болаларга одоб бериладиган мактаб,
қамоқхона ва ҳожатлар раво бўлишига далолат қилади. Гоҳида у фойда ва
ризқлар, касалликка шифо бўлишдир.
7
Бол
У тушда ҳалол мерос ёки шерикли молдир.
Болахона
У тушда хатардан хотиржам бўлишга далолат қилади. Агар туш кўрган
киши бўйдоқ бўлса, уйланади. Агар уйланган бўлса, фарзанд кўради.
Болдир узунлиги
Агар тушда икки болдиридан бири бошқасидан узун бўлган бўлса, сафар
қилади ва сафари чўзилмай, у оламдан ўтади.
Болта
Уни тушда кўриш ёрдам ва ризққа далолат қилади. Агар кўрган
кишининг бошида касали бўлса, тузалади ёки бўйнидан қон олдиришга
эҳтиёж сезади.
Бош ажраб кетиши
Агар тушида бошига зарб тегмасдан ажраб кетганлигини кўрса, у
бошлиғи билан ажрашиб кетади.
Бош бармоқ шоллиги
Бош бармоқнинг ишламай қолиши отаси томонидан азиятдир.
Бош ва елкага қуш қўнса
Бошига, елкасига қуш қўнганлигини кўрса, қилган ишларига далолат
қилади.
Бош ва тана туклари
Бош ва тана туклари мол-дунёдир.
Бошга уриш
Кимки тушида бирор кишининг бошига урса ва асорати бошда қолса, ўз
бошлиғининг ишдан бўшашини хоҳлаётган бўлади.
Бошдан қуёш чиқиши
Қуёшнинг ўз бошидан чиқаётганини кўриш муҳим ишга ишорадир.
Бош ёғланса
Агар бошини хушбўй ёғланганлигини кўрса, бу туш яхшиликка далолат
қилади.
Бош жудо бўлиши
Ким гарданига урилиб, боши танасидан жудо бўлганини кўрса, агар
касал бўлса, шифо топади. Қарздор бўлса, қарзини ўтайди. Агар ҳаж
8
Bu tanishuv parchasidir. Asarning to‘liq versiyasi
https://kitobxon.com/oz/asar/2584
saytida.
Бу танишув парчасидир. Асарнинг тўлиқ версияси
https://kitobxon.com/uz/asar/2584
сайтида.
Это был ознакомительный отрывок. Полную версию можно найти на сайте
https://kitobxon.com/ru/asar/2584
Do'stlaringiz bilan baham: |