Маъруза машғулоти №3 3-мавзу: Илк ўрта асрларда ўзбек давлатчилиги: ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ҳаёт (V-IX асрлар)



Download 0,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/9
Sana21.02.2022
Hajmi0,74 Mb.
#51324
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-маъруза

Ғарбий Турк хоқонлиги. Турк хоқонлари ўртасидаги ўзаро курашлар 
20 йилдан зиѐдрок, давом этиб 603 йилда давлатнинг 2 та: Ғарбий ва Шарқий 
кисмларига бўлиниб кетиши билан якунланди. Шарқий Турк ҳоқонлиги 
Муғулистон ҳудудларини, Ғарбий Турк ҳоқонлиги эса, Еттисув, Чу водийси, 
Волга, Кубаннинг қуйи қисми, Иртиш, Ишим дарѐси бўйидаги ерлар, Ўрта 
Осиѐ ва Шарқий Туркистоннинг бир кисмини ўз ичига олган. Ҳоқонлар 
Шегуй ва Тўн ябғу даврларида Ғарбий Турк хоқонлиги вақтинчалик 
ривожланиш жараѐнларини бошдан кечирди. Бу даврда ҳоқонликнинг 
ҳудудлари кенгайди, давлат бойиди ва ҳарбий қабила зодагонларининг 


мавқеи кучайиб улар ҳоқонлар ҳокимиятидаги ҳарбий муваффақиятларни 
таъминлаб турдилар. Шагуй Ғарбий ҳоқонликнинг шарқий чегараларини 
Олтой қилиб белгилади ва ўз ҳокимиятини Тарим ҳавзаси ва шарқий Помир 
олдигача чўзишга муваффақ бўлди. Тўн ябғу (Тўн Баходир) ҳоқонликнинг 
ғарбий ҳудудларида фаол сиѐсат олиб бориб хоқонликнинг кишки 
қароргоҳини Чу дарѐси воҳасидаги йирик савдо ҳунармандчилик маркази 
бўлган Суѐбга (хозирга Тўқмоқ якинидаги Оқбешим кўҳна шаҳри), ѐзги 
қароргоҳини эса Исфижоб яқинидаги Мингбулоққа, (ҳозирги Туркистон 
шаҳри яқинида) кўчиради. Тўн ябғунинг янги юришлари туфайли ҳоқонлик 
чегараси Амударѐнинг юкори окимларидан Ҳиндиқушгача чўзилади. 
Тўн ябғу ҳукмронлиги даврида амалда мустақил бўлган Ўрта Осиѐ 
давлатлари устидан нисбатан қаттиқ сиѐсий назорат ўрнатилади. Чунки бу 
давлатларнинг вассаллиги фақат ўлпон тўлаш билан чегараланар эди. 
Исфижобдан Тошкент воҳасигача, шимолда Жанубий Афғонистон ва 
шимоли-ғарбий Покистонгача бўлган ҳудудларга ҳоқон Тўн ябғунинг 
ишончли вакиллари - тудунлар юборилиб, улар солиқлар йиғиш ва ҳоқон 
қароргоҳига юбориладиган ўлпонларни қаттиқ назоратга олдилар. Маҳаллий 
ҳокимларга уларни ҳоқонлик маъмурий бошқарувига қўшилганлик рамзи 
сифатида турк унвонлари берилди. Шу билан биргаликда Тўн ябғу нисбатан 
кучли бўлган маҳаллий ҳукмдорлар билан шахсий муносабатларини 
мустаҳкамлашга ҳаракат қилди. Манбаларда Тўн ябгунинг Самарқанд 
ҳокимига ўз қизини хотинликка берганлиги хақида маълумот бор. Хитой 
манбаси Тўн ябғу ҳақида маълумот берар экан шундай хабар беради: «Ғарб 
варварлари ҳали ҳеч қачон бунчалик қудратли бўлган эмас».
Ўта яккахокимлик хусусиятига эга бўлган Тўн ябғу бошқаруви - талон-
тарожчилик урушлари натижасида бойиб кетган қабила зодагонлари орасида 
норозилик ҳаракатларини кучайтириб юборди. Бошланиб кетган ўзаро 
курашларни бартараф этишга ҳаракат қилган Тўн ябғунинг тоғаси Қўл 
Баходир жиянини ўлдириб ўзини Қўл Элбилга ҳоқон деб эълон қилади. 
Аммо, қабила бошлиқларининг айримлари бошқа даъвогарни қўллаб-
қувватлаганлари туфайли яна қабилалараро курашлар бошланиб кетади. 630-
634 йилларга келиб ҳоқонлик ўзининг Сирдарѐнинг ғарбидаги Ўрта Осиѐ 
мулкларидан маҳрум бўлди. Ғарбий турк ҳоқонлигининг асоси бўлган дулу 
ва нушиби қабилалари ўртасида ўзаро курашлар авж олиб кетди. 
634 йилда нушиби қабиласи томонидан қўллаб-қувватланган Ишбара
Элтериш Шер ҳоқон хокимият тепасига келди. У ҳарбий маъмурий тартиб
бўлган "ўн ўқ эли" бошқарувини қайта тиклашга ҳаракат қилиб, қабила
бошлиқларини ўзига шахсан тобе қилиш мақсадида ислоҳотлар ўтказди. 
Ундан ташқари, амалдаги назоратни амалга ошириш мақсадида Ишбара ҳар 


бир мулкка хоқон уруғи аъзоси - шодни жўнатади. Шодлар қабила 
зодагонлари билан ҳеч қандай алоқада бўлмай, уларниг марказий ҳокимиятга
интилишини кузатиб борган. Бу маҳаллий ҳокимларнинг сиѐсий 
ташаббусларини ниҳоятда чегаралаб қўяр эди. Аммо, Ишбара Элтериш Шер 
бошчилигидаги ҳоқонлик ҳокимиятининг ҳарбий-сиѐсий лаѐқати қарам 
мулклар ва қабилаларни ушлаб туришга кодир эмас эди. 638 йилда дулу 
қабиласи ўзларига жўнатилган шодни ҳоқон деб эълон қилдилар. Шундан 
сўнг дулу ва нушиби қабилалари ўртасида оғир ва қонли урушлар бўлиб ўтиб
ғарбий ҳоқонлик икки қисмга бўлиниб кетди. Шундай бўлсада, ҳоқонликдаги
қабилалараро ва сулолалараро урушлар 17 йил (640-657 йй.) давом этди. 
Шундай қилиб, VII асрнинг ўрталарида Ғарбий турк ҳоқонлиги 
заифлашиб бир неча қисмларга бўлиниб кетди. Вазиятдан фойдаланган 
Хитойнинг Тан империяси қўшинлари 657-659 йилларда Еттисувга бостириб 
кирдилар. Хитой босқинчиларига қарши курашлар узоқ йиллар давом этди. 
Фақатгина VII асрнинг охирларига келиб ҳоқонлик ўз мустақиллигини 
тиклашга муваффақ бўлди ва хитойликлар вакили Хусрав Бўришод 
мамлакатдан хайдаб юборилди. 
Давлат бошқаруви. Турк ҳоқонлигида давлатнинг олий ҳукмдори 
"ҳоқон" унвонига эга бўлган. Хитой манбалари маълумотларига кўра,
туркийлар хонни тахтга ўтқазишда махсус маросим ўтказишган. Яъни, 
амалдорлар бўлажак хонни кигизга ўтқазиб, қуѐш юриши буйлаб 9 маротаба 
айлантирганлар, иштирокчилар эса уни қутлаб ва улуғлаб турганлар. Сўнгра 
хонни отга ўтқазиб, бўйнига ипак мато боғлаганлар ва ундан "Сиз неча йил 
хон бўлмоқчисиз?" деб сўраганлар. У неча йил хон бўлишини айтган ва шу 
муддат тугагач тахтдан кетган. 
Қадимги туркий афсоналарда берилишича, туркларнинг тасаввурига 
кўра, давлатчиликнинг маркази, давлатни ўз қўлида бирлаштирувчи шахс 
ҳоқон ҳисобланган. Бошқарувда ҳоқонларнинг ҳукмрон сулоласи асосий 
бўлиб у учта куч - осмон (тангри), ер-сувнинг куч ва иродаси ҳамда турк 
халқининг яратувчанлик фаолияти туфайли юзага келтирилади. 
Ҳоқондан кейинги шахс, биринчи амалдор “Ябғу” (Баҳодир) бўлиб, у 
бош саркарда ҳисобланган. Аммо, ябғу тахтга меросхўрлик қила олмас эди. 
Туркий хоқонлиги тахтига ворислик тартиби турк давлатчилиги тузилиши 
учун хос бўлган улусларга бўлиниш тизимига асосланиб белгиланар эди. 
Ушбу тизимга кўра тахт аксарият ҳолларда отадан ўғилга эмас, акадан укага,
амакидан жиянга мерос қолар эди. Тахт меросхўри тегин (шаҳзода) деб 
юритилган. Шаҳзодалар то тахтга ўтиргунларига қадар ўзларига берилган 
улусларни бошқариб турганлар. Ўрта Осиѐдаги маҳаллий ҳокимларнинг 
фаолиятини назорат қилувчи амалдор, ҳоқоннинг назоратчиси - "тудун" деб 


аталган. Туркий ҳоқонлиги конфедератив давлат бўлган. Туркийлар ўз юрти 
ва давлатини "эл" деб аташган. Биринчи турк ҳоқони Буминхон элхон 
унвонига эга бўлганлиги бежиз эмас. 

Download 0,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish