Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта-махсус таълим вазирлиги ҚЎҚон давлат педагогика институти



Download 1,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/93
Sana29.03.2022
Hajmi1,27 Mb.
#516569
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   93
Bog'liq
УМК-диншунослик 2018

«Мен ҳар бир фирқани (дин ёки диний йўналишларнинг ҳеч бирини) ёқламай, 
камситмай, уларнинг китобларида қандай бўлса, шундайлигича, ундаги хатоларни 
ажратиб кўрсатмай баён қилишга аҳд қилдим»
.
Беруний ўзининг «Ҳиндистон» асари ҳақида шундай ёзади: 
«Бу китоб баҳс-
мунозара китоби эмас, тарих китобидир. Ҳиндларнинг динларини уларнинг ўзларидан 
ўрганиб, фикрларини танқид қилмай баён қиламан»
. Бу Беруний асарларининг бутун 
дунёга машҳур бўлишига сабаб бўлди. 
Ибн Надим эса: 
«Диншунослик фани ҳижрий IV-V асрларга келиб мустақил фан 
сифатида шаклланди.»
, деб ёзади. Бу милодий X-XI асрларга тўғри келиб, айнан шу 
даврда Беруний ўзининг «Ҳиндистон» асарини ёзган.
Ғарб мамлакатларида диншунослик фани кўпинча немис тилидаги «RELIGIONS 
WISSENSCHAFT» ёки инглиз тилидаги «HISTORY OF RELIGIONS» каби атамалар билан 
юритилади. Бу эса «Ихвон ас-сафо» рисолалари, Беруний ва Шаҳристоний асарларида 
қўлланилган «ن¡¢د£ا ¤¥¦» (Динлар илми) ёки «ن¡¢د£ا §¢ر¡©» (Динлар тарихи) атамаларининг 
ҳарфий таржимасидир. 


Замонавий Диншунослик эса бир ярим асрга яқин даврга бориб тақалади. Ғарбда, 
замонавий маънодаги динлар тадқиқотлари Макс Мюллер (1823-1900) томонидан бошлаб 
берилган. Олим 1856 йилда «Қиёсий мифология» ва 1870 йилда нашрдан чиққан 
«Динларнинг асоси ва шаклланишига оид дарс баҳолари» номли асарлари билан бошқа 
динларни тадқиқ қилишга йўл очган ва каттагина эътибор қозонган. У Англиядаги 
машҳур Оксфорд университетида динлар тарихидан маърузалар ўқиган. Ўзининг 
«Шарқнинг муқаддас китоблари таржима силсиласи» асарида у илк бора «religious studies» 
(диншунослик) сўзини қўллаган. Мюллер ва унинг замондошлари динларни илмий тадқиқ 
қилишда филологияни муҳим деб билишган ва диннинг асл моҳиятига фақатгина тил 
орқали қилинган изланишлар билангина етишиш мумкин, деган фикрни олға сурган. 
Бироз кейинги даврларда Голландияда С.Р.Тиле ва Шантепи де ла Соссе бу борада 
изчил фаолият олиб борганлар. Шундай қилиб даврлар ўтиши билан Париж, Брюссель ва 
Рим каби марказларда диншунослик университетлар таълим дастурларидан жой олган. 
XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб диншунослик соҳасида олиб борилган 
изланишлар шаклланган. Бу даврда турли минтақаларда зикр қилинган сохада бир қанча 
мутахассислар етишиб чиққан. Улардан Р.Петтазони, M.Элиаде, Ван дер Лью, Р.Отто, 
Г.Меншинг, Ж.Вах, Ф.Хеилер, Г.Думезил, Э.Г.Парриндер, С.Г.Ф.Брандон, Эрик Ф.Шарп, 
Ниниан Смарт, М.Китагава, Р.С.Зейхнер, Уго Биенчи, В.Кантвелл Смит, Аке В.Стром, 
Ханс Ж.Шойпс ва Михаел Пайлар номини зикр қилишимиз мумкин.
4. Диннинг жамиятдаги функциялари. Диннинг «функция» ва «роль» 
тушунчасини фарқлаш лозим, улар бир бири билан боғлиқ, лекин ўхшаш эмас. Функция - 
бу диннинг жамиятдаги ҳаракат усули бўлса, роль - бу функцияни бажариш 
натижаларининг жами йиғиндисидир. Диннинг бир нечта функциялари мавжуд: 
дунёқарашни шакллантириш, компенсатор, коммуникатив, регулятив, интеграллаш-
дезинтеграллаш, 
маданиятни 
тарғиб 
қилиш 
(культуротранслирующая), 
легитимираллаштириш-легитимирални олиб ташлаш. 
Дунёқарашни шакллантириш
функцияси динда инсон, жамият, табиатга нисбатан 
аниқ бир қарашларнинг турлари мавжудлиги туфайли амалга оширилади. Дин ҳаётни 
(мавжудотни) маълум нуқтаи назардан тушуниш (дунёни тўла ва ундаги айрим ҳодиса ва 
жараёнларни алоҳида тушунтириш), дунёни кузатиш (ҳис қилиш ва идрок этиш орқали 
дунёни акс эттириш), дунёни ҳис қилиш (ҳиссий қабул қилиш ёки рад этиш), дунёвий 
муносабат (баҳо бериш) ва ҳоказоларни ўз ичига олади. Диний дунёқараш Яратганга 
нисбатан энг олий туйғу ва мезонларни белгилайди. Бунда мавжуд борлиққа тушунча 
бериш динга ишонганлар учун турли чеклашлар доирасидан чиқиш имконини беради, 
ёрқин келажак, ҳузур-ҳаловатга эришиш учун умид, азоб-уқубат, бахтсизлик, ёлғизлик, 
тушкунликдан озод бўлишни қўллаб-қувватлайди. 

Download 1,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish