(Раддия), «ад-Диёнот» (Динлар) ва «ал-Милал» (Халқлар) йўналишидаги адабиётлар
вужудга келган.
«Ад-Диёнот» (Динлар) йўналишида ёзилган илк асар Ҳасан ибн Мусо ан-
Навбахтийнинг (ваф. 910 й.) «ал-Ароъ вад-диёнот» (Эътиқодлар ва динлар) китоби
ҳисобланади. Кейинчалик Масъудий (ваф. 957 й.) ўзининг «ад-Диёнот» (Динлар),
Масбиҳий (ваф. 1029 й.) «Даркул буғяти фий васфид диёноти вал ибодоти» (Динлар ва
эътиқодлар васфида мақсад меъёри) китобларини ёзганлар. Шунингдек Берунийнинг (ваф.
1048 й.) «Таҳқиқун ма лилҳинд мин мақулатин, мақбулатин фил-ақли ав марзулатин»
(Ақлга мақбул ёки номаъқул бўлган Ҳиндистонга оид изланишлардан) номли китоби ҳам
шулар сирасига киради.
«Ал-Фирақ» (Фирқалар) йўналишида ёзилган китобларга Абу Мансур Абдулқодир
Бағдодийнинг (ваф. 1038 й.) «ал-Фарқ байн ал-фирақ» (Фирқалар орасидаги фарқ) асари
ҳамда Абул Маолий Муҳаммад ибн Убайдуллоҳнинг (ваф. 1092 й.) «Байн ал-адён»
(Динлар орасида) асарларини киритиш мумкин.
«Ал-Милал» йўналишида Қози Абу Бакр Бақиллонийнинг (ваф. 1012 й.) «ал-Милал
ван-ниҳал» (Динлар ва халқлар), Абу Муҳаммад Али Ибн Ҳазмнинг (ваф. 1064 й.) «Китоб
ал-фасл фи-л-милал ва-л-аҳвои ва-н-ниҳал» (Динлар, ҳаво ва халқлар ҳақида ажралувчи
китоб), Абул-Фатҳ Муҳаммад ибн Абдулкарим Шаҳристонийнинг (ваф. 1183 й.) «ал-
Милал ва-н-ниҳал» асарларини санаш мумкин.
«Ар-Радд» (Раддия) йўналишида ҳам кўплаб асарлар дунё юзини кўрган. Уларга
Имом Ғаззолийнинг (ваф. 1111 й.) «ар-Радд ал-жамил» (Гўзал раддия), Ибн Калбийнинг
(ваф. 819-821 й.) «Китоб ал-аснам» (Бутлар китоби) номли асарларини алоҳида қайд этиш
лозим.
Дарҳақиқат, Мусулмон Шарқи ўлкаларида бу соҳада кўплаб асарлар яратилган
бўлиб, кейинчалик улар «Диншунослик» фанининг тараққиёти учун фундаментал манба
бўлиб хизмат қилган. Жумладан, Абу Райҳон Берунийнинг «ал-Осор ал-боқия ан ал-қурун
ал-холия» («Ўтмиш халқлардан қолган ёдгорликлар»), «Ҳиндистон», Муҳаммад ибн
Абдулкарим Шаҳристонийнинг «ал-Милал ва-н-ниҳал» («Динлар ва оқимлар»), Ибн Ҳазм
Андалусийнинг «ал-Фасл фи-л-милал ва-л-аҳво ва-н-ниҳал» («Динлар, адашган фирқалар
ва мазҳабни ажратиш») каби асарлари, шунингдек, Ибн Надим (987-988) ва Абул Ҳасан
Омирий кабиларнинг тадқиқот ишлари кўплаб Европа тилларига таржима қилинган. Бу
эса, исломий ва араб илмларини ўрганувчи Ғарб мутахассисларининг динлар тарихига оид
исломий тадқиқот ишларидан асосий манба сифатида фойдаланишлари учун қулай имкон
яратди. Бундай асарларда муаллифлар тарихий воқеъликни тўғри ва холис ёритганлар.
Улар ўзлари мусулмон бўла туриб, бошқа дин ва эътиқодлар ҳақида маълумот бериш ёки
уларни тавсиф қилишда нохолисликка олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай шахсий
ҳиссиётларни суиистеъмол қилмаганлар. Буни Шаҳристонийнинг қуйидаги сўзлари
тасдиқлайди:
Do'stlaringiz bilan baham: