Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 0,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/26
Sana28.03.2022
Hajmi0,95 Mb.
#514579
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26
Bog'liq
ekologik turizm kitap

4. Фаолиятлилик тамойилида
экотуризм маршрутларининг 
ҳаракатланиш вақтлари, муддатлари тушунилади. Фаслларимиз 
алмашиб турганлигидан экотуризм маршрутларини тузишда бу 
тамойилга жиддий эътибор бериш талаб қилинади. Чунки 
экотуризмнинг муҳим ресурслари бўлган тоғ ҳудудларидаги 
экотуризм ресурсларига қишки маршрутлар ишлаб чиқишда 
туристларнинг ҳаѐти хавфсизликларини таъминлаш масаласи 
биринчи навбатдаги ўта жиддий масаладир. 
Тоғлардаги 
экотуризм 
ресурсларига 
етиб 
боришда 
автойўлларда музлаган қор қатламларининг узоқ муддатларда 
эримаслиги, 
баланд 
довонлардан 
ҳар 
қандай 
транспорт 
воситаларининг чиқаолмаслиги, тоғдаги маршрут сўқмоқларининг 
қор билан кўмилиб қолиши, қор кўчкилари туристлар ҳаѐтига 
жиддий хавф солади. Шунинг учун ҳам тоғ ҳудудларига қиш 
мавсумида 
экотуризм 
маршрутларини 
ташкил 
қилишда 
чегараланиш муддатларини аниқ белгилаш экотуризмда жиддий 
аҳамиятга эгадир. Тоғ ҳудудларига кеч баҳор фаслидан то кеч куз 
мавсумларигача экотуризм маршрутларини ташкил қилиш 
мақсадли бўлади.
Экотуризм маршрутларини Ўзбекистондаги бошқа табиий 
минтақалардаги экологик масканларга ишлаб чиқилганда ҳам бу 
экотуризм 
масканларида 
йил 
фаслларидаги 
иқлимий
хусусиятларни ҳисобга олиш, тур маршрутнинг ҳаракатланиш 
ҳолатларини аниқ билиш талаб қилинади.
5. Кўпқирралилик, кўп вариантлилик тамойили
бўйича 
экотуризм маршрутлари қуйидаги вариантларга бўлинади. 
1. Фақат қуруқлик бўйлаб экотуризм масканига бориш. 
2. Ҳаво транспорти ѐрдамида экотуризм масканига бориш. 
3. Сув маршрути орқали экотуризм масканига бориш. 
4. Аралаш транспорт воситаларидан фойдаланиб экотуризм 
масканига бориш. 
Қайд қилинган йўналишлар бўйича экотуризм маршрутларини 
ишлаб чиқиш тушунарли. Бу ишлаб чиқариш тамойилининг кўп 
вариантлигига қараб турист ѐки туристик гуруҳнинг талаби, ҳоҳиш-
истаклари бўйича улар ҳоҳлаган экотуризм маршрутлари бўлиши 
мумкин. Бу маршрутлар табиий муҳит-шароит, йўл-йўлакай турли-


35 
туман 
объектларини 
кўриш 
имкониятлари 
бўлганлигидан 
кўпқирраликга ҳам киради. Шу билан бирга экотуризмнинг 
кўпқирралилик 
тамойили 
маршрут 
экотуризмнинг 
асосий 
объектига боргунча туризмнинг бошқа ресурсларига ҳам кириб 
ўтишни ҳам таъминлайди. Бу ҳақда экотуризм маршрутларини 
тузишда мазмундорлик тамойилини қўллаш қисмида зарур 
талаблар ҳақида изоҳ берилди.

Download 0,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish