3.9-расм. Юқори ва чордоқ қаватни иссиқлик изоляциялаш:
1-
темирбетон плита; 2- гидроизоляция қатлам; 3- иссиқлик изоляцияловчи мат
ёки плита қатлам; 4 – пол қоплама қатлам
98
3.10-расм.
Ертўла қаватнинг иссиқлик изоляциялаш:
1- ёпма плита; 2-
иссиқлик изоляция қатлам; 3-сувоқ қатлам; 4-текисловчи қатлам; 5-
гидроизоляция қатлам; 6- текисловчи қатлам; 7-
рулонли пол қоплама
3.8. Дераза ойнасини танлаш
Бугунги кунда деразаларни жуда кенг миқёсда танлаш мумкин.
Жумладан, стеклопакетли ва иссиқлик изоляцияловчи ойнали деразалар.
Юқори сифатли иссиқлик изоляцияловчи ойнали стеклопакетнинг иссиқлик
изоляцияси коэффициенти 1,5 дан 0,9 Вт/(м
2
×К) гача.
Иссиқлик изоляцияловчи ойнали стеклопакетнинг
оғирлиги
ва
қалинлиги иссиқлик изоляциясиз эски стеклопакет деразалар билан бир хил
бўлгани учун, мавжуд рамкаларни сақлаб, иссиқлик изоляцияловчи ойнали
стеклопакетни алмаштириш билан чегараланиш мумкин. 3.1-жадвалда ва
3.11-расмда турли хил ойналарнинг хусусиятлари
ҳақида қисқача
маълумотлар келтирилган.
а) б) в)
3.11-расм. Ойналашнинг вариантлари:
а) оддий ойналаш; б) икки ойнали
оддий ойналаш ва иссиқлик изоляция билан икки ойнали ойналаш; в)
иссиқлик изоляция билан уч ойнали ойналаш
99
3.1- жадвал
Ойналаш вариантларининг умумий хусусиятлари
оддий
ойналаш
Икки ойнали
(стеклопакет)
Икки ойнали
(иссиқлик
изоляция билан
стеклопакет)
Уч ойнали (иссиқлик
изоляция билан икки
қават стеклопакет)
Иссиқлик узатиш
коэффициенти
(ойнанинг)
5,8
Вт/(м
2
×К)
3
Вт/(м
2
×К)
1,1
Вт/(м
2
×К)
0,4-0,7
Вт/(м
2
×К)
Турли ташқи ҳароратларда ойнанинг ички сирти ҳарорати
Ташқи ҳарорат, 0
°C
+6 °С
+12 °С
+17 °С
+18 °С
Ташқи ҳарорат, -11
°C
–2 °С
+8 °С
+15 °С
+17 °С
Деразалар ташқи деворларнинг меъморий ва бадиий композициясини
яратишда муҳим рол ўйнайди ва бино конструкциясининг бошқа
элементларига нисбатан кўпроқ аҳамиятга эга. Шунинг учун, улар учун
иссиқлик изоляция тизими шундай танланиши керакки, иложи бўлса,
меъморий ечимга бўлган барча истаклар ва шунга мувофиқ барча мавжуд
қоидалар, техник меъёрлар ҳисобга олиниши шарт. Шу билан бирга эски
уйлар учун одатда, икки ёндашув мумкин: биринчидан, мавжуд бинонинг
композициясини
максимал
даражада
сақлаб
қолишингиз
мумкин.
Иккинчидан, бу мақсадда янги материаллардан фойдаланиб, меъморий
ечимни тубдан ўзгартиришингиз мумкин. Шу билан бирга, фасадлар ҳар
доим деразалар билан ўзаро боғлиқ ҳолда қаралиши керак ва уларнинг
янгиланиши комплекс равишда амалга оширилиши шарт. Ишларни
режалаштириш ва амалга оширишда бинонинг юк кўтариш қобилияти, товуш
ва иссиқлик изоляцияси билан боғлиқ барча ишлар техник меъёрлар ва
талабларга риоя қилган ҳолда бажарилиши керак. Бундан ташқари, маҳаллий
анъаналар ва талабларни ҳисобга олган ҳолда, қўшни жойлар ва бинолар
орасидаги максимал рухсат этилган масофалар, меъморий ландшафтни
ўзгартириш имконияти билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш, шунингдек,
ёнғин хавфсизлиги талабларини аниқлаш керак.
Ёнғин хавфсизлиги талаблари билан боғлиқ саволлар энг осон ҳал
этилади. Улар маҳаллий қурилиш қоидаларида аниқ белгиланган. Бинонинг
баландлиги, туташ ҳудудлардан фойдаланиш ва қўшни бинолардан узоқлигига
қараб, бинонинг тўсиқ конструкция элементлари нормал ёнувчан (қуриш
100
синфи В2), қийин ёнувчи (қуриш синфи В1) ёки ёнмайдиган (қуриш синфи
А1) материаллардан тайёрланиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |