1.12-расм. Геометрик тўғри бурчак шаклли бинонинг схемаси
1.13-расм. Геометрик гумбазсимон шаклли бинонинг схемаси
45
Шундай қилиб, деярли бир хил ҳажмда (130 м
3
га қарши 134 м
3
) тўғри
бурчакли уйнинг ташқи юза майдони 128,0 м
2
, гумбазли уйнинг ташқи юза
майдони эса 100,5 м
2
ни ташкил этади.
Гумбазсимон турар-жой биносига камида (иссиқлик тарқалишининг
камайиши туфайли) 20% дан камроқ иситиш харажатлари кетади. Бундан
кўриниб турибдики иситишда камроқ қувват талаб қилганлиги сабабли,
иситиш тизимини қуриш учун кам харажат сарфланади. Бундан ташқари,
агар кам иссиқлик йўқотилса, шунга мос ҳолда ёз шароитида кам иссиқлик
ичкарига киради. Бу эса ўз навбатида бинони совутишда энергияни кам
сарфлашга имкон беради.
Аслида янги кўринган гумбазлар – бу эсдан чиққан эски
конструкциялардир. Гумбазлар архитектуравий шакл сифатида олдиндан
маълум жуда мустаҳкам конструкция сифатида ўзини кўрсатган ва катта
майдонларни ёпиш имконига эга. Геодезик гумбазга асосланган турар-жой
биноларининг афзалликлари қуйидагилардан иборат:
- бир хил фойдаланиш мумкин бўлган "тўғри бурчакли" майдонли
қурилишга нисбатан максимал ички ҳажмли. Гумбазли бинолар кўпроқ ҳаво
ва ёруғликка эга. Бундан ташқари, гумбазсимон шакл қурилиш материаллари
тан нархини 30% гача камайтириш имконини беради;
- бир хил фойдали "тўғри бурчакли" майдонли қурилишга нисбатан
ташқи сирт юзаси минимал. Бу шуни англатадики, қишда иссиқлик
тарқалиши камаяди, ёзда эса камроқ иссиқлик сўрилади. Шунга кўра, 30% га
қадар иситиш (қишда) ва совутиш (ёзда) харажатлари камаяди;
- геодезик гумбаз жуда енгил қурилиш конструкцияси ҳисобланади.
Шунинг учун гумбазли турар-жой бинолари кучли ва қиммат пойдеворга
муҳтож эмас.
- гумбазсимон турар-жой бинолари ҳар қандай сонли деразаларга эга
бўлиши мумкин. Сиз бутун гумбазни ойна билан тўлдиришингиз мумкин ва
бу унинг мустаҳкамлик хусусиятларига деярли таъсир қилмайди;
46
- гумбазсимон турар-жой бинолар конструкциясида алоҳида том йўқ –
стропила системаси ва оғир ёпмалар ишлатилмайди. Шу сабабли
гумбазсимон турар-жой бинолар юқори зилзилабардошликка эга бўлиб, 35 %
конструкция элементлари бузилса ҳам, бу унинг қулашига олиб келмайди;
- бошқа биноларга нисбатан гумбаз бинолари катта қор юкига
бардошли; - гумбазларнинг ноёб аэродинамика хусусиятларидан бири
шамол уни жуда зўр айланиб ўтади. Америка Қўшма Штатлари соҳилларида
қурилган гумбазсимон турар-жой бинолар ҳалокатли бўронлар ва тайфунлар
таъсирида ўзининг ноёб мустаҳкамлиги ва устуворлигини исботлади.
- унча катта бўлмаган гумбазсимон турар-жой биноларда юк кўтарувчи
деворлар йўқ. Юк кўтарувчи деворларни ихтиёрий ўрнатиш мумкин. Бу эса
бино план ечимларини ечишга катта имкониятлар беради;
- кичикроқ сирт майдони орқали камроқ товушлар киради ва бу
гумбазсимон турар-жой биноларидаги ҳаётни янада шинамроқ бўлишига
имкон беради;
- шарнинг симметриклиги қуёш панеллари ва унга жойлаштирилган
қуёш
коллектор
модулларининг
энг
самарали
ориентация
билан
жойлашишига имкон беради;
- гумбазсимон турар-жой биносини қурилиш майдонида хохлаган
ҳолда жойлаштириш мумкин. Унинг шакли бари-бир “юмалоқ”. Уни ҳам
текисликда, ҳам тепаликда қуриш ва “ниқоблаш” (замаскироват) мумкин
(1.14-, 1.15-расмлар). Чунки гумбазсимон конструкция жуда мустаҳкам.
Шунинг учун ҳам у, чимли тупроқ қатламидан тушаётган юкни бемалол
кўтара олади.
- ва яна айтиш мумкинки гумбазсимон турар-жой бинолари тўғри
қурилган бўлса у жуда чиройли ва мафтункор бўлади.
Гумбазсимон турар-жой биносидаги ҳаёт жуда шинам жиҳозланиши
мумкин (1.16-, 1.17- расмлар). "The Bear Creek Dome" турар-жой биносининг
умумий кўриниши келтирилган (1.10-расмга қаранг).
47
Do'stlaringiz bilan baham: |