чорасин топмоқға ҳаракат қилинг! Қачонғача усули тадрис
ва таълимларингиз шул тарзда давом этадир? Қачонғача
шогирдларингиз ҳафтанинг ярмидан кўпини бекорчи-
лик, кўча кезмак ва аскиябозлик ила ўтқазадурлар?” дея
бошқа миллатлардан ўрнак олишга чақиради. Русийзабон
мактаблардаги таълим
тизимининг ижобий тарафлари,
яъни синфларга тақсимланиш, кучли тарбия ва тез-тез
имтиҳонлар олиниши каби жиҳатларни ўзлаштириш ло-
зим, шунингдек, “Ўренбурғдаги (“Ҳусайния”) ва Уфадаги
(“Олия”) мадрасаларининг тартиби ва проғраммаларини
қабул қилмак керакдур”* 251, деган таклифни ўртага таш-
лайди. Ҳақиқатан ҳам, мадрасалардаги ўн
беш-йигирма
йиллик ўқиш “ҳисобда бор, ҳамёнда йўқ”252 қабилида
бўлган. Чунки, Абдулла Авлоний ёзганидек, “олти ойда,
ҳафтада тўрт кун, ҳар кун бир соатдан дарс ўқусангиз, бир
йили комилда 136 соат дарс ўқур экансиз. Аммо тартибли
мадрасаларда бу сизнинг бир йилда ўқуғон дарсингиз
ҳафтада олти кун, ҳар кун олти соатдан ўқуб, тўрт ҳафтада
тамом қилурлар”253. Ўз мақоласини “Эссиз умрим” деб
номлаган Ш.К.Иноятов, эски мактаб тизимидаги ўқишни
қаттиқ танқид остига олган эди254.
Албатта, тартибли таълимнинг амалий натижалари жа-
дид мактаблари фаолиятида кўзга ташлана бошлади. Жум-
ладан, Исҳоқхон Ибрат янгича таълим-тарбия тизимининг
ниҳоятда катта афзалликларини исботлашда кўпроқ ўзи
эришган ютуқларга, ўзи амалиётга тадбиқ қилган янги
усулларга асосланади. Бу ҳақда у қуйидагиларни ёзади:
“Мен ўзум ҳам ўзумга қарашлик ўнта-ўн бешта болаларни
эски мактабда ҳеч баҳра топмай, беҳуда юрдукларина
жоним ачиб, Қозон тарафиндан...
бир муаллим жалб эдуб,
мактаб қилиб бердим. Мактабнинг кушодиға уч ой бўлгани
йўқ, йигирмадан зиёда кичик болалар, ўн бешта одамлар
“алиф нима?” деган саволина “калтак” деб жавоб берувчи-
лар тамом саводи чиқиб, ҳар нарсани ёзадургон бўлдилар.
Тўрт-бешта, етти ва саккиз саналар Қўқонға юруб ҳеч нарса
“ 1
ўша ерда.
251 АВЛОНИЙАбдулла.Ўзшаҳримдасаёҳат//Танланганасарлар...231-бет.
Ўша ерда.
154 И Н О Я Т О В Ш.К. Эссиз умрим // Садои Туркистон. 1914 йил 30
сентябрь.
16 1
www.ziyouz.com kutubxonasi
билмаган муллабаччалар битамомиҳи арабий муколамаға
қодир бўлуб, ҳар бир китобларни мутоалаа этадургон
бўлдилар. Шул сабабдин биз кўзумиз ила тажриба қилиб,
бул ўқитишга тамом ихлос қилдик”255. Ибрат ўз мактабига
ҳафталик дарс жадвалини жорий қилдики,
бу жадид мак-
табларининг янги таълим тизимидаги ўрнини белгилашда
асосий омиллардан бири саналган. Туркистон ўлкасининг
кўпгина жойларида ҳар бир янги усул мактабларининг
жорий қилинишини миллий матбуот катта қувонч билан
маълум қилиб борди256.
Бу даврдаги аксарият
нашрларда X X аср маърифат,
фан ва техника замони эканлиги, илмсиз миллатнинг бу
дунёда яшаши мушкуллиги масалаларига асосий урғу бе-
рилди ва халқни “Оврупонинг илм ва урфонини, ҳунар ва
санъатини таҳсил этмак биринчи даражада лозим*257лиги
алоҳида таъкидланди. Тараққийпарварлик нуқтаи наза-
ридан ёзилган ушбу мақолаларда Туркистон халқи нима
учун бу қадар инқирозга юз тутди, деган мантиқан тўғри
саволлар қўйилган ва кўп ҳолларда “бахтсизликнинг қора
булутлари”, “заҳмат ва машаққат ёмғурларини ёғдуруб”
турган “дангаса, ялқовликнинг энг қалин кўрпасига
ўралиб уйқуда ётган” туркистонликларни “ўз қаршисида
тургон Оврупа маданиятидан”
тез суръатларда ибрат
олишга чақирилган258. Будайлий ўз мақоласида Туркистон
ёшларининг Европанинг илғор фан-техникасини ўрганиш
ўрнига, уларнинг ярамас одатларини жуда тезликда
ўзлаштираётганликларидан афсусланади: “Оврупанинг
муфид нарсаларига ниҳоятда оз тақлид ила кифоялан-
салар ҳам мўда, ичкилик ва
шунга мутобаа ишларда
ҳаддан ортуқ тазйид этдилар. Тўғри, оврупа маданияти
255 Д О Л И М О В У. И С Ҳ О Қ Х О Н И БРАТ. -Тошкент, 1994. (Истиқлол
фидойилари сериясидан). 54-бет.
156 Янги мактаб//Ойна.1914 йил 27 июль; Янги мактаблар//Самарқанд.
1913 йил 2 август; Дизахда мактаб// Ойна. 1914 йил 1 ноябрь; Ҳўқандда
усули савтия муаллимлари // Ойна. 1914 йил 1 ноябрь; Яҳё Қори.
Шаҳрихонда усули жадид мактаблари // Садои Фаргона. 1914 йил 10 май
ваб.
,я М И Р З О З О Д А М. Илм ва маориф // Садои Туркистон. 1914 йил 18
июль.
Do'stlaringiz bilan baham: