минтақаси бир томондан миллий зулм остида қолган
бўлса, иккинчи томондан бир неча асрлар давомида жаҳон
тамаддуни тараққиётидан узулиб қолган ўлка яна дунёга
юз бурди. Бу даврда Туркистонга кўплаб европа
маданияти
ютуқлари кириб келган бўлса, айни пайтда европага ҳам
туркистонликларнинг мусиқа маданияти жавоҳирлари
тарқала бошлади. Жумладан, 1905 йилда Мулла Тўйчи
Тошмуҳаммедов Москва ва Рига шаҳарларига сафар
қилиб, унинг ижросидаги “Илғор”, “Янги Курд”, “Эшвой”,
“Сувора” каби 20 дан ортиқ қўшиқлар грамафон пластин-
каларига ёзиб олинган ва европалик шарқ мусиқаси шина-
вандаларига тарқатилган эди203. Унинг хизматлари ўлароқ
Туркистоннинг бир қанча шаҳарларида граммафон пла-
стинкалар сотувчи дўконлар ташкил этилди204. 1909 йили
Хўжанд мақом мактабининг забардаст ҳофизларидан,
бетакрор
хонанда ва бастакор, ўзининг “ишками” усул-
даги овози билан Бухоро амири саройида ҳам машҳур
бўлган Содирхон ҳофиз томонидан ижро этилган кўпгина
ашулалар Англиянинг “Пишуший Амур” граммафон фир-
маси томонидан ёзиб олиниб дунёга тарқалиб кетганди205 *.
Шунингдек, Бухоро шаҳрида Амир ҳофизлари йиғини -
“рикоб” раиси бўлган “Шашмақом” билимдони Ота Жалол
Носиров ва Самарқандда унинг шогирди Ҳожи Абдулазиз
Абдурасулов (1855-1936)ш лар ижод қилган. Ҳожи Абду-
лазиз нафақат “Шашмақом”
билимдони, балки, “хоразм
санъатини бир уста воситасида урганчлик Ёқуб Дорчидан,
Фарғона йўлларини Ашурали Маҳрамдан таълим олган”207
ва миллий санъаткор даражасига эришган киши эди. Улар-
нинг шарофати билан кейинроқ “Ўзбек мусиқаси”, “Ўзбек
ва бошқа Шарқ халқлари мусиқа маданияти ҳақида”,
“Тожик мусиқаси”, “Фарғона, Бухоро ва Хива қўшиқлари”
каби йирик асарлар дунё юзини кўрди208.
т История узбекской советской музмки. I том. Ташкент, Ғ.Ғулом,
1972Й .-Б.45.
Б А Д А Л О В М . Умрбоқийлик // Нафосат, № 9-10,1993 й. - Б. 18-19.
“ “ С О К И Н Ш. Содирхон ҳофиз // Совет Ўзбекистони санъати, № 6,1983
й. - Б. 25.
ш И С М А Т И Й И . "Маориф ваўқитувчи” жунали, № 7-8 сон., 1927 й.
ш ЗАФАРИЙ Ғ., МИ 3 - 37. Инв. 168. №62. Ўзбек музикаси тўгрисида //
Аланга. 1930.- Б . 10.
** Миронов Н. номи остида “Ўзбек мусиқаси”, “Ўзбек ва бошқа Шарқ
халқлари мусиқа маданияти ҳдқида”, “Бухоро, Фаргона ва Хива қўшиқлари”.
1 3 7
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ўтган асрнинг бошларидаги ўзбек тараққийпарвар
зиёлиларининг кўзга кўринган вакиллари Фитрат, Чўлпон,
Садридд ин Айний, Ғулом Зафарий, Ҳамза, Муҳиддин Қори
Ёқубов каби машҳур шоир, ёзувчи, педагог-маърифатпар-
варларнинг қатор мақолалари ва рисолаларида уларнинг
ўзбек мумтоз мусиқа маданияти, айниқса, миллий мусиқа
меросига муносабатлари ўз ифодасини топган. Фитрат-
нинг илмий тадқиқотларида Марказий Осиё мусиқа
илмининг таркибий тузилиши,
фан предмети, тадқиқ
усуллари муфассал ёритиб берилган эди204. Ғулом Зафа-
рий ижодий меросининг ҳам асосий қисми ўзбек миллий
мусиқаси ва унинг тарихи тадқиқига бағишланади210.
Садриддин Айний ўз мақолаларида Ота Жалол, Ота
Ғиёс, Қори Камол, Қори Нажм, Миратожон танбурнавоз
- “Тилланохун”ларнинг ўзбек, тожик мусиқа маданияти
тараққиётига қўшган чексиз ҳиссаларини таърифлаб
ўтган эди. Энг аҳамиятли томони “Чиғатой гурунги”нинг
фаолларидан, “Кўмак” жамияти аъзоси Саййид Али
Усмонхўжаев ўзбек миллий мусиқа меросини асраб қолиш
масаласини биринчилардан бўлиб илгари сурганди. У
ўзининг “Эндигисини қўлдан бермайлик” мақоласида:
“Ҳозир Тошкентда Туркистон мусиқасига бутун вужуди
билан берилган мусиқа профессори Успенский бор. Бу
ўзида бўлган иқтидорини, илм ўқуб етиштирган бутун ку-
чини Туркистон мусиқасига берган. Тўғрисини
айтганда,
бу киши Туркистон мусиқасининг мажнуни. Успенский
французлар руҳида мусиқа ёза олатурган мусиқий шоири
(композитор) бўлса ҳам Туркистон мусиқийси учун мана
шу истеъдодини йўқотди. Мусиқашуносларча айтганда
ерга кўмди.
Бу киши Туркистон мусиқасини, санойи нафисанинг
бошқа бўлакларига ўхшаш гавдалантирар,
унинг соясини
нота орқали қогоз бетларига олар. Демак, буни ҳам ўлмас
битмас қилар. Ул Туркистон оҳангларини нотага олғонда
шу қадар эҳтиёт билан оладирки, бундай озорсизлик
ёлгиз ошиқларнинг ишидир.
Do'stlaringiz bilan baham: