Дарсларни кузатиш ва таҳлил қилишдан кўзланган мақсад
Дарсларни кузатиш ва таҳлил қилишда мактаб раҳбарлари фаол иштирок
этишлари лозим.
Дарсларни кузатиш ва таҳлил қилишдан кўзда тутилган
асосий мақсад қуйидагилардан иборат:
1. Ўқув дастурларининг дарс(педагогик жараѐн)да қай тарзда
бажарилаѐтганлигини назорат қилиш.
2. Дарс жараѐнида ДТС талабларининг бажарилишини аниқлаш.
3. Мавзуларнинг ўқитувчи томонидан қай даражада тўғри баѐн
қилинишини кузатиш.
4. Дарсда йўл қўйиладиган хато ва камчиликларни тузатиш бўйича
ўқитувчига аниқ маслаҳатлар ва йўналишлар бериш.
5. Ўқитувчининг яхши тажрибаларини ўрганиб, мактабдаги бошқа
ўқитувчилар ўртасида оммалаштириш.
6. Ўқувчиларнинг эгаллаган билим, кўникма ва малака, шунингдек
уларнинг шахсий сифатларини назорат қилиш.
7. Мактаб раҳбариятида дарсларни кузатиш бўйича аниқ режа ҳамда
пухта ишланган педагогик тизимнинг мавжуд бўлиши, уларнинг бу тадбирга
тайѐргарлик кўриши, дарснинг самарадорлик даражасини назорат қилиши,
уни бориши ҳақида аниқ хулосалар чиқариш ва йўл қўйилган камчиликларни
тузатиш бўйича ўқитувчиларга таклифлар бериш малакаси бўлиши лозим.
8. Дарсни кузатгандан кейин тегишли хулосалар чиқариш ва ўқитувчига
унинг атрофлича қилинган таҳлилини дўстона муносабатда тақдим этиш
керак.
125
9. Тажрибали ўқитувчиларнинг бир неча дарсларини кузатгандан кейин,
унга кузатиш натижаларини умумлаштирган ҳолда, таҳлил қилиб бериш
мумкин.
10. Ўқувчилардан назорат ишлари олинганда, кузатувчи томонидан
унинг натижаларини аниқлаган ҳолда, дарс таҳлилини бир кундан кейин
бериш мақсадга мувофиқдир.
11. Дарсни кузатиш ва уни тўғри таҳлил қилиш ўқитувчига ўз хатоларини
англаб етиш ва бартараф қилиш имконини берибгина қолмай, балки, унинг
кейинги дарсларга тайѐргарлик кўришдаги масъулиятини оширади.
Натижада ўқувчилар чуқурроқ билим эгаллашларига имконият яратилади.
12. Ўқитувчининг дарси бўйича хулоса чиқаришда, уни ташкил этишга
мўлжалланган балларга асосан якуний баҳо бериш мақсадга мувофиқдир.
Агар ўқитувчи тўплаган балл 100 билан 85 оралиғида бўлса, унинг фаолияти
намунали, 84 билан 75 оралиғида ижобий, 74 билан 60 оралиғида қониқарли,
60 дан паст бўлган ҳолда эса қониқарсиз баҳога эга бўлади (2.1.1.-жадвал).
13.Ўқитувчилар бир-бирларининг дарсларини кузатиш режасини
мониторинг хонасида ташкил этилган ―Экран‖га жойлаштириш ва ҳар ойда
кузатиш сони ва сифати бўйича йиғилишларда ҳисоботлар бериб бориш
тавсия этилади.
14. Мактаб раҳбарлари қачон, қайси ўқитувчининг дарсини
кузатганлигини дарс таҳлили дафтарига белгилаб боради. Дарс таҳлилини
2.1.1
.
-жадвалда келтирилган мезонлар асосида олиб борилса, мақсадга
мувофиқ бўлади.
Таълим муассасаларнинг фаолиятини кузатиш, ўрганиш ва уларнинг
таҳлилларидан
маълумки,
аксарият
мактабларда
ўқитувчиларнинг
кўргазмали, очиқ дарсларни жамоа бўлиб кузатиш, тажриба ва малакага эга
бўлган ўқитувчиларнинг дарс бериш усулларининг ѐш ўқитувчилар
томонидан ўрганилиши мобайнида ташкил қилиналтган дарсларни техник
воситалар ѐрдамида амалга ошириш яхши йўлга қўйилмаган.
Бу жараѐнни илмий жиҳатдан асосланган ҳолда, тўғри ташкил этиш
ҳамда мактаб маъмурияти ва ѐш педагогларнинг мунтазам равишда
дарсларни кузатишлари ва назорат қилишлари учун таълим муассасаларида
―Ёпиқ кичик телестудия‖лар ташкил қилиш мақсадга мувофиқ. Бу ишларни
таянч мактаблар (I босқич)да ва моддий-техника базалари етарли ҳамда
тажриба ва малакага эга бўлган ўқитувчилар сони кўп бўлган мактаблар (II
босқич)да амалга оширилиши мумкин
Мазкур ―Ёпиқ кичик телестудия‖лар ѐрдамида мактаб раҳбарлари, ѐш
ўқитувчилар, юқори ташкилотлардан келган кузатувчилар томонидан очиқ
дарсларни ѐки тажрибали, малакали ва тажрибаси оммалаштирилаѐтган
ўқитувчиларнинг дарсларини кузатиш ва таҳлил этиш имконияти яратилади.
Дарс жараѐнида ўқитувчи ўқувчилар билан гуруҳ ва яккама-якка тартибда
фаолият юритади. Бунда қуйидаги услуб ва технологиялардан фойдаланади:
1. Алгоритмлаш (таянч компонентлар, таянч чизма, диаграммалар, қисқа
ахборотли тезислар).
2. Ижодий топшириқлар ечиш.
126
3. Моделлаштириш (таҳлил этиш, муаммоли саволлар, мантиқий
таҳлиллар, қиѐсий таққослашлар).
4. Ақлий ҳужум.
5. Синтетик (аналоглар ѐрдамида) ечим.
6. Нутқ ўстирувчи дарс.
7. Эвристик суҳбат (қуйи синфларда: йўналтирувчи саволлар бериш йўли
билан билим бериш; юқори синфларда: топқирлик, зийраклик, фаолликни
ривожлантиришга ѐрдам берувчи таълим усуллари).
Do'stlaringiz bilan baham: |