102
Тарбиявий- одамлар муносабатидаги маълум бир сифат, хусусиятнинг
шаклланиши;
Ривожлантирувчи- шахснинг психик жараѐни,
хусусияти ва сифатининг
шаклланиши ҳамда ривожланиши;
Ўқув жараѐнининг таркибий компонентлари:
1. Таҳлил, синтез, таққослаш, тизимлаш.
2. Илмий қараш ва қонуниятларни билиш, сабабли алоқаларни тушуниш,
англаш.
3. Маҳорат эгаллаш ва тизимлаш.
4. Амалиѐтда мавжуд муаммоларни мустақил ҳал этиш фаолияти.
5. Ўз-ўзини назорат қилиш, эришилган билимларни ташхис қилиш.
6. Фаолият натижасининг идеал даражада бўлишини олдиндан билиш.
Шахсга йўналтирилган жараѐннинг дидактик таъминлашни ишлаб
чиқишда қуйидаги асосий талабларга риоя этиш мақсадга мувофиқдир:
ўқув материали ўқувчининг ўзига хос тажрибасини намоѐн қилишга ва
аввал ўзлаштирган билимларини қамраб олган ҳолда тузиш;
дарсликдаги ўқув материалининг баѐни (ўқитувчи томонидан) нафақат
ҳажмини кенгайтириш, яхлитлаш, мазмунини умумлаштириш балки ҳар бир
ўқувчининг шахсий тажрибасини ўзгартиришга қаратилган бўлиши;
ўқувчи билим олиш жараѐнида ўзининг билимини оширишга,
ривожлантиришга, фикрини ифодалашга
имконият яратиш;.
ўқув жараѐнини шундай ташкил қилиш керакки, ўқувчи вазифаларни
бажариш тартибини ўзи танлай олиш имконига эга бўлиши;
ўқувчиларни мустақил ишлашга ва ўзи учун ўқув материалини
ўзлаштириши қулай бўлган усуллардан фойдаланишга
имкон яратиш;
ўқув материалларини бажаришга умумий тушунчалар беришда
фаннинг ўзига хос томонларини шахснинг ривожланишидаги вазифаларини
ажратиб кўрсатиш;
ўқувчиларнинг нафақат
эришган натижаларини, балки ўқиш
жараѐнини, ўқувчиларнинг ўқув материалини ўзлаштириш вақтида
бажараѐтган фаолиятларини назорат қилиш ва баҳолаб бориш.
Ҳар бир ўқувчининг ривожланиши ва ўз-ўзини намоѐн қилиши учун
қуйидагиларни ўз ичига олган ўқув муҳитини ташкил қилиш лозим:
турли мазмун, шакл ва турдаги ўқув материалларини тайѐрлаш ва
фойдаланиш;
ўқувчига топшириқлар берганда унга топшириқни бажариш
усулларини танлаш имконини бериш;
ўқувчиларни ижодий фаоллаштириш мақсадида,
ноанъанавий, якка ва
гуруҳда ишлаш шаклларидан фойдаланиш;
мустақил ва оммавий ижодий фаолият учун шароит яратиш;
машғулотларда кичик гуруҳларда ишлашни ташкил қилиш (тренинг,
имитацион-ролли ўйинлар, диалог);
индивидуал дастурлар ишлаб чиқиш
ва улардан фойдаланиш;
лойиҳалаш методидан фойдаланиб ўқув жараѐнини ташкил қилиш;
103
Ўқитувчи шундай муҳит яратиши керакки, ҳар бир ўқувчи билим
олишдаги хусусиятлари ва имкониятларини ҳисобга олиб ўз-ўзини намоѐн
қила олсин. Таълим жараѐни нафақат информацион, балки, ривожлантирувчи
ҳам бўлиши керак. Ўқитувчининг ҳар бир ўқувчининг хулқини, бажараѐтган
фаолиятини кузатиб, маълумотлар банкини тўлдириб
бориши ва бу
маълумотлардан шакллантирилган ўқувчининг ―портрети‖дан (тафаккури,
фанларга қизиқиши, диққати ва бошқалар) таълим беришда фойдаланиши
таълим самародорлигини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: