Pdf-xchange 0 Examples


ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИНИ



Download 6,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet222/253
Sana26.03.2022
Hajmi6,97 Mb.
#510918
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   253
Bog'liq
konf02

ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ТАЪЛИМ САМАРАДОРЛИГИНИ 
ОШИРИШДА ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЎРНИ 
Рахматов О.Р., талаба Ўринбоева О.М. 
ФДУ 
Президентимиз ИА.Каримов таъкидлаганларидек, "Таълим Ўзбекистан 
халқи маънавиятига яратувчанлик фаолиятини бахш этади. Ўсиб келаётган 
ёш авлоднинг барча энг яхши имкониятлари унда намоён булади, касб - 
кори, маҳорати ўзлуксиз такомиллашади, катта авлоднинг доно тажрибаси 
англаб олинади ва ёш авлодга ўтади”. 
Мустақил Ўзбекистоннинг таълим тизимида амалга оширилаётган 
ислоҳотлар негизида тўлалигича замонавий ва рақобатбардош кадрлар 
тайёрлаш мақсади ётади. Зеро, юртимиз жаҳон таълим талабларига 
тенглашаётган бир шароитда замонавий теран фикрлайдиган, интеллектуал 
ва маданий-эстетик қадриятларга жаҳоний улчовлар билан ёндаша оладиган 
баркамол авлодни тарбиялаш бош мақсадга айланди. У мақсадга эришиш 
учун янги ўқув бинолари қуриш, уларни замонавий дидактик воситалар 
билан бойитиш, давр талабига мос келадиган арсликлар билан 
таъминлашдан ташқари, ўқитиш жараёнининг самарадорлигини оширишда 
инновацион педагогик технологияларининг ўзаро аҳамиятга эгалигини 
эсдан чиқармаслик зарур. 
Инновацион технологиялардан дарс жараёнида фойдаланишнинг 
ўзига хослиги шундаки, улар ўқитувчи ва ўқувчиларнинг биргаликдаги 
фаолияти орқали амалга оширилади. Ўқитиш жараёни ўқитувчи ҳамда 
ўқувчилар фаолиятини ўз ичига олади. Ўқитувчининг фаолияти ўқув 
материални баён қилиш, ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишни 
орттириш, фикрини теранлаштириш ва эътиқодни шакллантириш, 
ўқувчиларнинг мустақил машғулотларига раҳбарлик қилиш, уларнинг 
билим, куникма ва малакаларини текшириш хамда баҳолашдан иборат. Ўз 
ишига ихлос билан қараган ўқитувчида чинакам эътирос бўлади. Ўқитиш 
жараёнининг иккинчи томони ўқувчининг фаолияти бўлиб, у ўқув фани 
материалини ўзлаштиришдан ҳамда билимларни ўзлаштириш жараёнида 
фикрлар ва эътиқодни ҳосил қилиш юзасидан олиб бориладиган тизимли 
мехнатдан иборат. Маълумки, хар бир дарс мавзусини ўрганишда ўзига хос 
технология, усул ва воситаларни танлашга тўғри келади. Ўқитиш жараёнида 
юқори натижага эришиш учун дарс жараёнини олдиндан кетма-кетлигини 
мулжаллаш керак бўлади. Бунда ўқитувчи предметнинг ўзига хос 
томонларини, ўқув жараёнини ва шароитини, ўқувчиларнинг эхтиёжини ва 
имкониятларини, билим савиясини, шароитга қараб ишлатиладиган 
технологияларни танлаши лозим. 
Инновацион технологиялардан фойдаланиб, ўтилган дарсда 
ўқувчилар ўз қобилияти ва имкониятларини намойиш қилишга эришадилар, 
ишга ижодий ёндашишга, жамоа билан ишлаш малакасига эга бўладилар, 


370 
ўзгалар фикрини ҳурмат қилишни ўрганадилар. Бу эса дарснинг 
самарадорлигини ошириб, таълим сифатини кафолатлашга ҳизмат қилади. 
Бугунги кунда таълим тизимининг барча жабхаларида меҳнат 
қилаётган педагог ходимлар ўзлуксиз инновацион изланишда булиши, 
фикрлаши, психологик муносабатларини ўзгартириши, шунингдек, 
бошқаларда хам инновацион ғояларни шакллантириш борасида ўрнак 
бўлишлари ва фаолият курсатишлари замон талабидир. 
Адабиётлар 
1.
Маҳкамов У, Тилабоева Н. “Педагогик маҳорат”. Ўқув қўлланма. – 
Тошкент.: 2003 
2.
Расулова Л.Ш Янги Педагогик технологиялар – Қўлланма, Фарғона.:
2002 

Download 6,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   253




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish