Pdf-xchange 0 Examples


ТАЪЛИМДА ИНФОРМАТИКАНИ ЎҚИТИШНИНГ МУАММОЛАРИ



Download 6,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/253
Sana26.03.2022
Hajmi6,97 Mb.
#510918
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   253
Bog'liq
konf02

ТАЪЛИМДА ИНФОРМАТИКАНИ ЎҚИТИШНИНГ МУАММОЛАРИ 
Xonimqulov U.
A.Qodiriy nomli JDPI 
Республикамиз мустақилликка эришганидан сўнг бошланган таълим 
соҳасидаги туб ўзгаришлар ҳозирги кунда ўзининг бир қатор ижобий 
самараларини бермоқда.Айни патда, ушбу ўзгаришларнинг меъёрий ва 
илмий асоси бўлган «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш 
миллий дастури» асосида амалга оширилаётган ишлар орасида узлуксиз 
таълим тизимидаги узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш, таълим 
жараёнига янги педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш 
асосида унинг самарадорлигини ошириш, дарсликларнинг янги авлодини 
яратиш каби масалалар энг долзарб масалалардан ҳисобланиб, ҳозиргача 
улар ўзининг тўлиқ ечимини топганича йўқ.
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг ўзига хос хусусиятларидан 
бири шуки, таълим тизимига ўрта махсус ва касб-ҳунар таълимининг 
киритилишидир.Ушбу таълим тури Республикамиз таълим тизимининг бир 
босқичи бўлиши билан бирга, кадрларни – касб-ҳунарга эга бўлган 
мутахассисларни етиштириб беради. Шу туфайли ўрта махсус ва касб-ҳунар 
таълими муҳим аҳамиятга ва ўзига хос хусусиятларга эга.Бу хусусиятлар 
ундаги 
таълим йўналишларининг 
кўплиги, таълимнинг 
касбий 
йўналтирилганлиги ва, асосийси, ушбу таълим босқичини ўтаган 
битирувчиларнинг аксарият қисми келажак ахборотлашган жамиятда 
ўзларининг касб йўналишлари бўйича турли корхона ва ташкилотларда 
фаолият кўрсатишлари кераклиги билан белгиланади.Шу сабабли ушбу 
таълим турининг ўзига хос ҳусусиятларини ҳар томонлама, комплекс 
ўрганиш, унинг жамиятни ривожланиш истиқболларидан келиб чиқадиган 
талабларига жавоб берадиган меъёрий хужжатларни, жумладан таълим 
стандартлари, намунавий ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув-услубий 
қўлланмаларнинг янги авлодини яратиш педагог-олимларнинг олдида 
турган энг долзарб вазифалардандир. 
Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими ҳам Республикамиз таълим 
тизимининг босқичи сифатида умумтаълим фанларини ўқитишда узвийлик 
ва узлуксизликни таъминлаш борасида бирмунча қийинчиликларга 
учрамоқда. Ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида Олий ва Ўрта 
махсус ва Халқ таълими Вазирликлари ҳамкорликда бир қатор ишларни 


342 
амалга оширди ва оширмоқда. Жумладан, Республикамиздаги кўзга 
кўринган педагог-олимлардан иборат ишчи гуруҳлари ташкил этилди. Улар 
томонидан қайтадан ишлаб чиқилган намунавий дастурлар ҳозирда бир 
қатор академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида тажриба-синовдан 
ўтмоқда.
Бизнингча, умумтаълим фанларини ўқитишда узвийлик ва 
узлуксизликни таъминлаш учун биринчи новбатда, Республика таълим 
тизимида таълим босқичларининг ягона концепцияси доирасида ва унга 
асосан ҳар бир умумтаълим фанини ўқитишнинг илмий коцепцияси ишлаб 
чиқилиши лозим.
Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълимидаги умумтаълим предметлари 
орасида «Информатика» фанининг ўрни, мавқеи ва вазифалари алоҳида 
аҳамиятга эга. Айниқса, ҳозирги XXI - компьютер ва ахборот-
телекоммуникация асрида ушбу фаннинг «ўрта умумтаълим - ўрта махсус 
ва касб-ҳунар таълими - олий таълим» тизимидаги узвийлик ва 
узлуксизликни таъминлаб берувчи ўқитиш концепцияси, таълим 
стандартлари, намунавий ўқув дастурларини ишлаб чиқиш , 
дарсликларнинг янги авлодини , шу жумладан, электрон дарсликлар ва 
ўқув-услубий қўлланмалар яратиш каби масалалар тезликда ҳал қилиниши 
лозим. Чунки ушбу фаннинг шундай ўзига хос хусусияти борки, у ҳам бўлса, 
унинг асосий воситаси бўлган компьютер ва бошқа ахборот 
технологияларининг, дастурий таъминоти янгиланиш даврининг тобора 
қисқариб, хозирги кунга келиб, 2-3 йилга тушиб қолишидир. 
Кўринадики, Ўзбекистон Республикасининг таълим тизимида 
информатикани ўқитишнинг ягона илмий концепцияси доирасида иш 
кўриш ва унга асосан ўрта махсус ва касб-ҳунар таълимида информатикани 
ўқитишда унинг концепциясини ва мазмунини, информатикадан талабалар 
билиши керак бўлган билимлар мажмуасини белгилаб олиш муҳимдир. 
Юқоридаги 
фикрлардан шундай хулоса қилиш мумкинки, 
информатикани ўқитиш бўйича узлуксиз таълим тизимининг барча 
босқичларини қамраб олувчи концепцияни қабул қилиш, ушбу концепция 
асосида ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими учун фанни ўқитишнинг 
концептуал асосларини ишлаб чиқиш, унга мос таълим стандартини, 
намунавий ўқув дастурини, дарсликларнинг янги авлодини, шу жумладан, 
мультимедиавий электрон дарсликларни, академик лицей ва касб-ҳунар 
коллежларининг йўналишларини ҳисобга олувчи , ўқувчи ва ўқитувчиларга 
мўлжалланган турли ўқув-методик қўлланмаларни яратиш, таълимнинг 
ушбу турининг ўзига ҳос хусусиятларини ҳисобга олуви , ташкилий ва 
сифат жиҳатидан юқори даражадаги ўқитиш методикасини ишлаб чиқиш ва 
ўқув жараёнига жорий этиш, ғоят долзарб муаммо тарзида намоён бўлади. 
Шу сабабли, алоҳида аҳамиятга молик ушбу муаммони тизимли 
ёндашув асосида таҳлил этиб, уни комплекс ҳал этадиган илмий 
тадқиқотлар олиб бориш мақсадга мувофиқдир. 


343 

Download 6,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   201   202   203   204   205   206   207   208   ...   253




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish