293
олган ҳолда ташқи муомала учун мўлжалланган ҳужжатдаги ҳар бир
ўзгариш юқорида тавсифлаб ўтилган процедурадан бир неча марта ўтади.
Ўзбекистонда «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонуннинг
қабул қилиниши мустақил ташкилотлар ўртасида қоғозсиз ҳужжат
алмашинувини қонуний ҳал этиб, бу муаммони қисман бўлсада ҳал этди.
Бугунги кунда созлашлар ёрдамида турли платформали ечимларнинг
тўғри ўзаро алоқасини таъминлашга имкон берувчи кўплаб инструментлар
мавжуд. Бу вазиятдан чиқиш йўлларидан бири Ўзбекистон Республикасида
давлат тузилмаларидаги турли хил ахборот тизимларининг ўзаро алоқа
қилиши ягона стандартини қўлланиши ҳисобланади. Бу эса турли давлат
ташкилотлари ахборот тизимларини ягона ташкилотлараро электрон
ҳужжат айланиши тизимига бирлаштириш имконини беради. Ўзбекистон
Республикасида Оъз ДСт 1270 давлат стандарти ишлаб чиқилган бўлиб,
унда ахборот тизимида қўлланиладиган электрон ҳужжатларнинг формат ва
шаклларини тавсифлари мавжуд. Ушбу стандартда тавсифланган
белгилашларни кенгайтирилган тили маълумотларини тизимлашган
тавсифи стандарти - ХМЛ-стандарти (еХтентед Маркуп Лангуаге)нинг
қўлланиши ташкилотларни ўз ҳамкорлари, узоқда жойлашган филиаллари
ва бошқа ташқи ташкилотлар билан алоқаларини
самарадорлигини анча
ошириш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Оъз ДСт 1270 стандарти
объектлараро электрон ҳужжат айланиши тизимида электрон ҳужжатлар
алмашинуви учун мажбурий ҳисобланади ва мавжуд халқаро умум тан
олинган стандартлар асосида ишлаб чиқилган. Агар ушбу стандарт
ташкилотда мавжуд бўлган ахборот технологиялари билан қўллаб-
қувватланмаса, у ҳолда уни умумий стандартга келтириш ёки ушбу
стандартга мос келадиган мукаммал ахборот технологияларни жорий қилиш
тавсия этилади.
Бундан кейин ишлаб чиқилаётган «Электрон ҳужжат, шакллантириш,
қўллаш ва сақлашга қўйиладиган талаблар» давлат стандарти ёрдамида
турли электрон ҳужжатларни сақлаш, излаш, ташкил этилиши керак.
Ахборот тизимида электрон ҳужжат, одатда, рўйхатга олиш-назорат
карточкаси кўринишида тақдим этилади, унда ҳужжатнинг реквизитлари
тўғрисида, топшириқлар, ижрочилар тўғрисида, ижро этилгани, ижро этиш
муддати тўғрисидаги ахборот бўлади. Ҳужжатнинг реквизитлари ва қайд
этиш-назорат шакли ташкилот ичида қабул қилинган иш юритиш ва ахборот
технологиялари тизимида бажариладиган функцияларга боғлиқ ҳолда
аниқланади. Ҳозирги замон босқичида республика
ташкилий-фармойиш
ҳужжатларини умумлашган тизимининг белгиланган талаблари ва
стандартларини ташкиллаштиришда республикада электрон ҳужжат
юритиш ва иш юритишни меёрий-ҳуқуқий асосини шакллантириш зарурати
мавжуд. Ҳозирги пайтда «Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар,
хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий ва худудий бўлинмаларида
294
ҳужжатлар ва ижро интизоми ҳолатининг мониторинги билан ишларни
ташкил этиш тартиби» амал қилмоқда.
Таълим электрон ҳужжат айланишида нафақат ҳужжатнинг формати
ва тузилмасига, балки объектлараро ахборот тизимларида ҳам
қўлланиладиган ҳужжатни ягона реквизитларини қўллаш бўйича талаблар
ҳам белгиланиши керак.
Электрон
ҳужжат
ягона
реквизитларининг
қўлланилиши
реквизитларни тавсифлашни ягона
маълумотлар базасини яратиш
имконияти тўғрисидаги масалани қўйиш имконини беради. «Стандарт»
реквизитлар тавсифидан иборат маълумотлар базасининг мавжудлиги
маълум реквизитлар тўпламига эга турли ҳужжатларни шакллантириш
имконини беради. Бу маълумотлар базасининг «стандарт» реквизитлари
асосида электрон ҳужжатлар рўйхати яратилиб,
улар ягона реестрга
киритилади. Бу электрон ҳужжатларга бевосита ишлов беришни
таъминлашга имкон беради.
Ихтиёрий ахборот технологиялари тизимини ташкилот тузилмаси,
ҳужжатлар билан ишлаш технологиясига созлаш учун турли ахборот ва
киритишни оптималлаштирувчи бошқа ёрдамчи маълумотлардан иборат
маълумотномалар мавжуд бўлади. Ушбу маълумотномалар турли тузилма
ва форматга эга бўлиб, бу уларнинг синхронлаштириш жараёнини
қийинлаштиради.
Таълимда электрон хужжат айланиш тизим объектларда ҳужжат
айланишида
ташкилотларнинг
«мослашувчи»
маълумотномалари
яратилиши, уларни долзарб ҳолатда қўллаб-қувватлаш бўйича ташкилотчи
белгиланиши керак. Бу объектлараро ахборот
тизимини ташкил этишда
ўзаро ишлаш жараёнини оптималлаштириш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: