Диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар ва Россия



Download 14,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/243
Sana25.03.2022
Hajmi14,49 Mb.
#510123
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   243
Bog'liq
Иқтисодиёт- тахлил ва прогноз журнал 2 сон 2021 факат

 Е-mail: info@ifmr.uz 
электрон почта орқали ҳам юбориш мумкин.
10. Мақолалар махсус дастур орқали кўчирмакашликка қарши текширилади. Матннинг оригиналлиги 
80 % дан кам бўлган мақолалар қабул қилинмайди.
Журнал таҳририятига келаётган мақолаларнинг баъзиларида қуйидаги хато ва камчиликлар учраяпти:
1. Хориждаги олимлар мақоланинг аннотациясига қараб, унинг ўзларига керак ёки керак эмаслигини баҳо-
лашади. Демак, аннотацияни ёзишга жуда катта эътибор беришимиз лозим. Айрим мақолаларда эса мавзу 
бўйича Ўзбекистондаги ҳолатни баён этишяпти. Бу нотўғри. Бунинг хорижлик олимга қизиғи йўқ. Аслида 
аннотацияда мақоланинг қисқача мазмуни ифодаланиши керак.
2. Баъзи мақолаларда хулоса ва таклифлар аниқ ва лўнда ифодаланмаяпти. Умумий гаплардан иборат хуло-
са, етарли асосланмаган таклифлар учраяпти. Бу эса мақоланинг савиясини тушириб юборяпти. 
3. Мақолани баён этиш даражаси жуда жўн, бир-бирига зид фикрлардан иборат бўлиш ҳолатлари ҳам 
бор. Мақола илмий экан, уни илмий услуб ва даражада ёзишга ҳаракат қилмоқ мақсадга мувофиқ.
4. Бошқа тиллардаги маълумотлар ўзбек тилига таржима қилинганда Ўзбекистонда қабул қилинган иқти-
Муҳаррир Минбари
Мақолалар савиясини ошириш 
Мақолалар савиясини ошириш 
ҳақида айрим мулоҳазалар
ҳақида айрим мулоҳазалар


5
№ 2 (13)
Апрель-июнь, 2021 йил
содий терминлардан фойдаланиш тўғри бўлади. Бошқа тиллардаги маълумотлар ўзбек тилига таржима 
қилинганда, ўзбек тилида гап тузишнинг морфология ва синтаксис қоидаларига амал қилиниши зарур.
5. Баъзи мақолаларда "Кириш", "Асосий қисм", "Хулоса ва таклифлар" иборалари қора рангда ажратиб 
кўрсатилмаган. 
6. Айрим мақолаларда гап тузишда тиниш белгиларидан фойдаланиш талабга жавоб бермайди. Масалан 
(дефис) - ёки (тире) – ишлатишда хатоларга йўл қўйилади: дефис (-) жуфт ва такрорий сўзларда, сўз ва унга 
қўшиладиган унсурлар ўртасида (узоқ-яқин, аста-секин, кула-кула, айтдим-ку) ҳамда бўғин кўчиришда ишла-
тилади. (–) Тире содда ва қўшма гаплар таркибида қўлланиб, қуйидаги вазифаларни бажаради: а) гапларни, 
гап бўлакларини ажратади; б) гаплар, гап бўлаклари ва айрим синтактик тузилмаларни чегаралайди; в) тур-
ли хил мақсадлар – эмоционал – экспрессив ҳолатларни ифодалайди; г) тушириб қолдирилган айрим бўлаклар 
ўрнини қоплайди (Яхшидан от қолар, ёмондан – дод). Грамматик ва интонацион жиҳатдан мустақил гап 
бўлаклари ҳар икки томондан тире билан ажратилади. Бунда ажратилган бўлакнинг ҳар икки томонидан 
қисқа пауза бўлади (Тоғаларим – Эгамберди ва Раҳимберди – мени бир-бир қучоқлаб, ишга бериладилар. – Ой-
бек). Т. икки ёки ундан ортиқ атоқли отнинг бирикувидан тузилиб, бирон ташкилот, муассаса, таълимот, 
нарса, ҳодисалар номини англатувчи сўзлар орасида (Карпов – Каспаров матчи, Бойль – Мариотт қонуни), 
шунингдек, макон, замон ва миқдор чегарасини билдирувчи икки ёки ундан ортиқ сўзлар (рақамлар) орасида 
ҳам (30 – 40 йиллар, XIX – XX асрлар) қўлланади.
7. Айрим ҳолларда муаллифлар жадвал, диаграмма, расмларни мазмунига мослаб ном қўйишмаяпти.
8. “–Ни” ва “–нинг” қўшимчаларидан муаллифларнинг катта қисми нотўғри фойдаланишмоқда. Мисол. 
”Ўзбекистонни иқтисодий сиёсати” деб ёзиш нотўғри, у “Ўзбекистоннинг иқтисодий сиёсати” шаклида ёзи-
лиши керак.
9. Ишлатилган рақам ва маълумотлар манбаларини юзаки ва нотўғри кўрсатиш аломатлари учрайди. 
Мақолада фойдаланилган рақам ва маълумотларнинг олинган манбалари аниқ кўрсатилиши керак. Масалан, 
“Манба: Жадвал Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси “Ўзбекистон Республикасининг 
ижтимоий-иқтисодий ҳолати” статистик тўплами. 2016 йил январь-декабрь”. Тошкент, 2017 йил. 96-121 
бб.” ва айнан шу тўпламларнинг 2017-2020 йилги маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди”.
 Маълумот китоб, журнал ёки диссертациядан олинган бўлса, унинг варақлари ҳам кўрсатилиши керак 
(Рашидов М.К. “Эркин иқтисодий зона ташкил қилишнинг ҳуқуқий таъминоти таҳлили. //Сервис” илмий – 
амалий журнал. – Тошкент, 2019. № 2. 143 –146-б.).
Ана шундай хато ва камчиликларга йўқ қўйилмасдан тайёрланган мақолаларнинг савияси юқори бўлади ва 
у муаллифлар рейтингининг ошишига хизмат қилади.

Download 14,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish