196
Iqtisodiyot:
tahlillar va prognozlar
давлатлари тарихида мисли кўрилмаган ҳодиса,
ижтимоий ҳимоянинг олий даражаси сифатида
баҳоланган [1].
Бобурийлар адолатли бўлганликлари учун ҳин
-
дистонликлар бу сулоладан ҳокимиятни қайтиб
олишга кўп ҳаракатлар қилишган бўлса-да, лекин,
менинг назаримда,
бунинг учун жонларини фидо
қилишни унчалик исташмаган. Агар ҳиндлар
ҳақиқатдан ҳам шуни хоҳлашганда, уларга сони ўз
-
ларидан бир неча юз баравар кам бўлган ўзбеклар
-
ни юртларидан ҳайдаб чиқариш унчалик қийинчи
-
лик туғдирмаган бўларди, деб ўйлайман.
Кўпчилик учун маълум бир ҳақиқат бор, яъни
ҳамма замонларда, айниқса, ўрта асрларда давлат
ва инсон ҳаётида солиқларнинг аҳамияти жуда
катта бўлган. Иқтисодиётнинг ўта муҳим бўлаги
ҳисобланмиш солиқлар ҳамманинг, ҳукмдорнинг
ҳам, солиқ тўловчи бою-камбағалнинг ҳам ҳами
-
ша бошини қотирган. Аҳоли учун солиқ “Ё - ҳаёт!
“Ё – мамот!” масаласи ҳисобланган. Негаки, у за
-
монларда солиқ миқдори баланд бўлса, солиқчилар
аҳоли йил давомида ишлаб топган даромадини со
-
лиққа тортиб олиши ва
яшашга моддий имкония
-
ти қолмаган бечоралар оч қолиб ўлиши оддий ҳол
бўлган.
Шу боис Бобур ва унинг авлодлари Ҳиндистон
-
да адолатли солиқ сиёсати олиб бориш зарурлиги
-
ни тўғри тушунишган ва бунга эришиш учун жуда
катта ислоҳотлар ўтказишган. Бунинг учун, Бобур,
энг аввало, солиқ сиёсатининг назарий масалалари
-
ни ишлаб чиққан. Чунки Бобур Ҳиндистонни қўлга
кирита бошлаган пайтдаёқ тушунганки, бу
юртда
солиқ сиёсатини бошқарадиган аниқ бир тартибнинг
ўзи бўлмаган. Бу ҳар бир рожанинг ўз иши бўлган.
Ана шундай шароитда Бобур солиқ сиёсати ва со
-
лиқни йиғиб олишнинг исломий қоидаларга муво
-
фиқ бўлган адолатли тартиботини яратган.
Бобур ўз иқтисодий ва солиқ сиёсатини ишлаб
чиқиш учун бобоси Буюк Темур ва замонасидаги
бошқа ҳукмдорларнинг давлатчилик фаолиятидан
ҳам ижобий фойдаланган. Жумладан,
Хуросон
подшоси Ҳусайн Бойқаронинг давлат бошқаруви
усуллари ва саройдаги аъёнларнинг молиявий таъ
-
миноти, сарфу-харажатларни белгилаш тартибини
жиддий ўрганган [2].
Буюк бобомизнинг солиқ соҳасидаги фикрлари
унинг “Бобурнома” [3] ва “Мубайян” [4] асарлари
-
да баён этилган. У солиқларнинг моҳиятини, улар
-
нинг давлат ва жамият ҳаётига ўта
кучли таъсир
ўтказишини яхши билган. Шунинг учун ҳам унинг
солиқ сиёсати адолатли ва кенг халқ оммаси учун
мўътадил бўлган.
Жаҳон сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий
ва маънавий тафаккурининг нодир дурдоналаридан
бири бўлмиш “Бобурнома” қомусий характерга эга
кенг қамровли асар ҳисобланади. Мазкур китобда
муаллиф давлатни бошқариш,
давлат хазинасини
ташкил этиш, солиқлар, олинаётган солиқларни
даромадлар миқдорига боғлаш, халқаро иқтисодий
муносабатларни ривожлантиришда хорижий савдо
-
гарларга солиқлар соҳасида имтиёзлар бериш каби
масалаларга ҳам алоҳида эътибор берган.
Бобурнинг “Мубайян” асари “Иймон-эътиқод”,
“Намоз”, “Закот” (Бобурда у “Китоб уз-закот” деб
номланган), “Рўза” ва “Ҳаж” деб номланган 5 та
китобдан иборат. “Закот китоби”да закот шартлари,
закот бериладиган моллар, нақдина, чорва ва тижо
-
рат молларининг закоти, закот фарзлари, закот бе
-
риладиган шахслар, закот бериш дуруст бўлмаган
кишилар, ушр ва хирожга доир барча масалалар
бўйича аниқ тавсиялар берилган [5].
Бобурнинг нақадар буюклигидан гувоҳлик берув
-
чи яна бир масалага эътибор қаратмоқчиман. Яъни
“Мубайян” асарини Ҳазрат Бобур шеърий усулда
ёзган. Солиқлардек ўта мураккаб соҳа бўйича фикр
-
ларини шеър билан баён этиш учун шахс қанчалик
талантли ва юксак салоҳиятли бўлишини
тасаввур
қилиш ҳам қийин. Унинг насрий баёнини таниқли
шоир ва аллома Мирзо Кенжабек тайёрлаган.
Do'stlaringiz bilan baham: