Диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар ва Россия



Download 14,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet217/243
Sana25.03.2022
Hajmi14,49 Mb.
#510123
TuriДиссертация
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   243
Bog'liq
Иқтисодиёт- тахлил ва прогноз журнал 2 сон 2021 факат

E-mail: 
guzal_alimova@bk.ru


178
Iqtisodiyot: 
tahlillar va prognozlar
бий таъсир кўрсатишини эътиборга олган ҳолда, 
қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқишни тақо
-
зо қилади.
Демографик салоҳиятнинг юқорилиги – Ўзбе
-
кистоннинг энг асосий ҳусусиятларидан бири 
ҳисобланади. Аҳоли сони, жумладан меҳнат ре
-
сурслари сонининг юқори суръатларда ўсиши 
(2017-2020 йилларда ўртача йилига ўсиш 1,7 фоиз, 
хавфсизлик даражаси 1,25 фоиз). Юқори туғилиш 
даражаси (ўртача йилига 750-800 минг) ўз навба
-
тида кўп болалик оилаларнинг янада кўпайиши
-
га, камбағаллик хавфининг ошишига олиб келади. 
Хавф-хатарлар қаторига секин-аста аҳоли таркиби
-
да қариялар улушининг ошиши, ёш оилаларнинг 
тез суръатда шаклланиши, ёшларнинг юқори бўлиб 
қолишидан иборат. Аҳолининг бандлигини таъ
-
минлаш ва янги иш жойларини ташкил этиш энг 
муҳим устувор вазифалар қаторига киради.
Иқтисодий салоҳиятни янада юқори даража
-
га қўтариш камбағалликка қарши курашишда ўта 
долзарб бўлиб қолмоқда. Жаҳон банкининг гу
-
руҳлаштириш тизимига мувофиқ Ўзбекистон даро
-
мади ўртадан паст (1036-4045 доллар йилига) дав
-
латлар қаторига киради. Ушбу ҳолат, яъни иқтисо
-
диёт салоҳиятини барқарор ошириш сиёсати янада 
долзарблигини кўрсатади.
Мамлакат иқтисодиёти таркибида қишлоқ жой
-
ларнинг ўрни бугун ва яқин келажакда муҳим аҳа
-
миятини сақлаб қолади. Ҳозирда аҳолининг деяр
-
ли ярми қишлоқ жойларда яшайди. Қишлоқ аҳоли
-
си ўз навбатида камбағалликнинг шаклланишида 
асосий ўринни эгаллайди. Шу билан бирга қишлоқ 
жойлари билан бевосита боғлиқ кичик шаҳарлар 
ва шаҳар посёлкаларида ҳам камбағаллик хавфи 
юқори даражада эканлигини бир қатор ўтказилган 
ижтимоий тадқиқотлар тасдиқлаган. 
Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда интен
-
сив усулларга ўтиш яқин келажакда урбанизация 
жараёнларини фаоллаштиришни, қишлоқ аҳолиси
-
нинг шаҳарларга кўчиб келиши учун қулай шаро
-
итни яратишни зарурият қилиб қўяди. Ушбу ҳолат
-
ни Хитой тажрибасидан яққол кўриш мумкин.
Ўзбекистон бошқарув тизимини ташкил этишда 
бошқа мамлакатлардан маълум даражада ажралиб 
туради. Бу авваломбор маҳаллий ўз-ўзини бошқа
-
риш тизими бўлган маҳаллага тегишли. Маҳалла 
аҳолининг асосий яшаш жойи бўлиб, камбағаллик
-
ни аниқлаш, унинг мониторингини ташкил қилиш 
учун энг қулай восита сифатида қараш мумкин. 
Ислоҳотларни амалга ошириш ва камбағалликни
қисқартириш бўйича махаллабай тизими жорий қи
-
линиши ҳам ушбу тизимдан самарали фойдаланиш 
зарурлигини кўрсатмоқда. Айниқса маҳалла ке
-
симида камбағал оилаларни аниқлаш ва уларнинг 
рўйхатини “Темир дафтар”га киритиш миллий ме
-
зонни шакллантириш учун ўзига ҳос омил бўлиб 
хизмат қилишини амалга оширилаётган чора-тад
-
бирлар кўрсатмоқда.
Истеъмолнинг ҳусусиятлари. Аҳолининг товар
-
лар ва хизматларга бўлган эҳтиёжи маълум даража
-
да табиий-иқлим шароити, демографик таркибнинг 
шаклланиши, тўлов қобилияти, миллий анъаналар
-
га боғлиқ.
Бошқа мамлакатларга нисбатан озиқ-овқат ис
-
теъмолида нон маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар, 
гуруч, ўсимлик ёғининг ўрни юқори.
Ноозиқ-овқат маҳсулотлари таркибида болалар 
ва ёшлар учун кийимлар ва пойабзал, гиламлар, уй-
рўзғор буюмларининг аҳамиятлилигини кўрсатиш 
мумкин. Коммунал хизматлар ичида тоза ичимлик 
суви ва электроэнергия таъминоти бирламчи эҳтиёжга 
эга ҳисобланади. 
Мамлакат аҳолисининг уй-жойга бўлган юқо
-
ри эҳтиёжи, маълум даражада аҳоли ва янги ёш 
оилалар сонининг тез суръатлар билан ўсишига 
боғлиқ. Шуни таъкидлаш жоизки, статистик маъ
-
лумотларга кўра, Ўзбекистонда оилалар яшаётган 
уй-жойларнинг 98,0 фоизи уларнинг шахсий мул
-
ки ҳисобланади. Аҳолининг ўз уйига эга бўлиши 
камбағалликнинг олдини олиш имконини яратади.
Яна бир ўзига хослик, асосан қишлоқ жойлари
-
даги оилаларнинг 70,0 фоизидан ортиғи ўз томорқа 
хўжалигига эга. Шахсий томорқа хўжаликлари 
орқали етиштирилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари, 
уларга бўлган истеъмолнинг деярли бешдан бир 
қисмини қоплайди (ун ва нон, мева ва сабзавот, 
гўшт ва сут маҳсулотлари) ва даромад манбаи бў
-
либ хизмат қилади. 
Миллий анъаналар ва маънавият. Меҳмон
-
дўстлик, бир-бирини қўллаб-қувватлаш, қарин
-
дош-уруғчилик ва ўзаро ҳурмат ҳалқимизнинг 
асрдан-асрга ўтиб келаётган маънавий ўзига хос 
ҳусусиятидир.
Тўй ва тантаналарда меҳмон сифатида аҳоли
-
нинг барча табақаларининг қатнашуви, меҳмон
-
дўстлик одоби муҳим қадриятлар қаторига кириб, 
камбағал ва ночор кишиларни кўллаб-қувватлаш 
имконини беради. 


179
№ 2 (13)
Апрель-июнь, 2021 йил
Халқимизнинг бир-бирига ҳурмати ва кексалар
-
ни эъзозлашини алоҳида таъкидлаш лозим. Ушбу 
қадрият оилалардаги кекса ёшдагиларнинг ҳурма
-
тини ўрнига қўйиш, уларга ёрдам бериш учун кенг 
имкониятлар очиб беради.
Айниқса қариндош-уруғчилик муносабатлари, 
қийин аҳволга тушиб қолганда ўз ёрдамларини 
аямаслик, камбағал оилаларни доимо моддий қўл
-
лаб-қувватлаш, қашшоқликка юз тутмаслигининг 
олдини олиш халқимизнинг муҳим фазилатларидан 
ҳисобланади. 
Оилага бўлган муносабатнинг юқори даражада 
эканлиги, уни доимо мустаҳкамлашга интилиш, 
оғир шароитларда қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қи
-
лиш ҳам халқимизнинг муҳим анъаналаридан ҳи
-
собланади. Оилани ташкил этиш ва мустаҳкамлаш, 
уни ҳимоя қилиш камбағаллик хавфини камайти
-
ришга хизмат қилади.
Ҳозирда Ўзбекистонда мавжуд камбағал
-
ликнинг мезони сифатида 2000 йилдан бошлаб, 
Жаҳон банки таклифи асосида кунига 2100 ккал 
озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш чега
-
раси белгиланган. Чегарадан қуйи қисми камбағал 
ҳисобланади.
Ушбу мезон асосида Давлат статистика қўми
-
таси томонидан ўтказиладиган уй-хўжаликлари
-
нинг (10 минг респондент) сўровномаси орқали 
йиллик камбағаллик даражаси аниқланади (2020 
йилда камбағаллик даражаси 8,7 фоиз). Мазкур 
мезон орқали камбағалликни аниқлаш нисбатан 
мураккаб, хатолик даражаси юқори, ноозиқ-овқат 
маҳсулотлари ва хизматлар эътиборга олинмайди
амалиётда қўллашнинг чекланганлиги каби камчи
-
ликлари мавжуд. Мазкур чегара орқали аниқланган 
камбағаллик даражаси асосан халқаро ташкилот
-
лар ва илмий-текшириш институтлари томонидан 
ҳисобот-маълумотларни тайёрлашда фойдаланила
-
ди, холос. Расмий амалиётда, жумладан камбағал
-
ликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар 
ишлаб чиқишда ушбу мезон кўрсаткичлари ишла
-
тилмайди.
Камбағаллик мезони норасмий шаклда яшаш 
минимуми ва минимал истеъмол саватчаси қийма
-
ти асосида ҳам ҳисоб-китоб қилинган.
Ушбу услуб юқорида қайд этилганидек, тас
-
диқланган минимал истеъмол меъёрларига асослан
-
ган бўлиб, реал шароитдан фарқ қилганлиги сабаб
-
ли расмий амалиётда қўлланилмайди.
Ўзбекистонда яна бир социологик тадқиқот до
-
ирасида камбағаллик даражасини аниқлашда фой
-
даланиладиган усул – субъектив мезон, яъни уй хў
-
жаликлари томонидан ўзларининг қайси ижтимоий 
тоифага кириш бўйича сўровнома натижаларидан 
иборат (2021 йил, февраль ойида Бўка туманида ўт
-
казилган социологик сўровнома натижаларига кўра 
камбағаллик даражаси 19,3 фоиз миқдорда субъек
-
тив баҳоланган). 
2020 йили Жаҳон банки экспертлари томонидан 
Ўзбекистонда камбағалликнинг миллий мезони си
-
фатида минимал истеъмол харажатлари қиймати 
таклиф этилган. Ушбу мезонни аниқлаш уй хўжа
-
ликлари сўровномаси натижалари асосида амалга 
оширилади. Асосий мақсад социологик сўровнома 
орқали аҳолининг реал минимал истеъмол (озиқ-
овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, хизматлар) 
харажатлари қийматини аниқлашдан иборат. Аф
-
залликлари — бевосита маълум даврда амалдаги 
(меъёрий эмас) минимал истеъмол харажатлар қий
-
матидан паст бўлган уй-хўжаликлари сони ва кам
-
бағалликни баҳолаш.
Салбий томони — танлаб олишга асосланган 
социологик сўровнома натижаларининг объектив
-
лигини таъминлашнинг қийинлиги, ҳисоб-китоб 
қилиш услубининг мураккаблиги, мамлакат ва ҳу
-
дуд миқёсидаги камбағаллик даражасини, унинг 

Download 14,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   243




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish