38
йилда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 77,5 фоизи (2018 йилда 80,0 фоиз) кичик
бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилди.
Самарқанд вилоятида ташқи савдо соҳасида ҳам ижобий силжишларга
еришилмоқда. Вилоятда ташқи савдо обороти 2019-йилда 1 744,5 млн. АҚШ
долларини ташкил этиб, 2018 йилнинг шу даврига нисбатан, 7,7
фоизга
ўсган. жумладан, экспорт операциялари
391,6
млн. АҚШ долларини ўсиш
сураъти 124,1 фоизни ташкил этган бўлса, импорт операциялари 1 352,9 млн.
АҚШ долларини, ташқи савдо салдоси
минусда 961,3 млн. АҚШ долларини
ташкил этди (2.1.3-жадвал)
2.1.3-жадвал
Самарқанд вилоятининг ташқи савдо айланмаси таҳлили
18
(млн.АҚШ доллари)
Кўрсаткичлар
2018 йил 2019 йил
Фарқи
(+;-)
Ўзгариши
(%)
Ташқи
савдо
айланмаси
1613,7
1 744,5
130,8
108,1
Экспорт
321,8
391,6
61,9
124,1
Экспорт ҳажмининг
улуши, фоизда
20
20
-3,6
84,5
Импорт
1291,9
1 352,9
61
104,7
Импорт
ҳажмининг
улуши, фоизда
80
80
3,6
104,8
Келтирилган 2.1.3-жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2019
йил мобайнида вилоят ташқи савдо обороти ўсиш суръатига ега бўлган. 2019
йилда ташқи савдонинг бундай ўсиш тенденсиясига ега бўлганлиги сабабли,
2019 йилда ташқи савдо обороти 2018 йилга нисбатан 108,1 % га ўсган.
Муайян худуд ташқи савдосига баҳо беришда фақат
унинг умумий
ҳажми (ташқи савдо обороти)ни таҳлил қилиш билан кифояланиб қолиш
етарли бўлмайди. Унинг сифат томонини ифодалайдиган экспорт ва импорт
обороти таркибиларини ҳам ўрганиб чиқиш лозим бўлади.
Вилоятда экспорт ҳажми 2019 йил 2018 йилга нисбатан 24,1 фоизга
ўсган. Бу албатта мамлакатда ишлаб чиқарилаётган товарлар сифатининг
18
Самарқанд вилояти статистика бошқармасининг маълумотлари асосида муаллиф томонидан тузилди.
39
янада яхшиланганлиги, маҳсулот турларининг кўпайганлиги ва
бунинг
натижасида жаҳон бозорларида уларга бўлган талабнинг ортганлиги билан
изоҳланади.
Ташқи савдони ривожлантиришнинг асосий манбаи бўлиб, энг аввало,
мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш ва ундан тўлароқ фойдаланиш
ҳисобланади. Бундай ҳаракат жаҳон бозорида қатнашишнинг оддий усулидан
бошланиши керак. Яъни, экспортнинг
доимий шаклини ривожлантириб,
умуман экспорт ҳажмининг кенгайтирилишини талаб қилади. Экспорт хом-
ашёдан тайёр маҳсулотларга, тайёр маҳсулотларни ҳам мураккаблаштириб
бориб, машина ва жиҳозларни, интеллектуал товарлар ҳиссасини ошириб
боришни талаб қилади.
Экспорт қилинаётган товарларни диверсификация қилиш,
уларни
импорт
қилувчи
мамлакатлар
географиясини
кенгайтириш
бу
мамлакатлардан бири ёки бир гуруҳининг иқтисодиётида муаммолар рўй
берганда ҳам экспорт ҳажмининг кескин пасайиб кетишига йўл қўймаслик
имконини беради.
Вилоят ташқи савдо оборотида ҳали ҳам импорт етакчилик қилмоқда.
Жумладан, 2018 йилга солиштирганда 2019 йилда импорт ҳажми 61 млн.
АҚШ долларига ошган ва ўсиш суръати 104,7 фоизга етган. Умуман вилоят
ташқи савдо айланмаси таркибида импортнинг улуши 2019 йилда 80 фоизни
ташкил этган бўлса, мос равишда экспортнинг улуши 20 фоизга тенг.
Бугунги кескин рақобат шароитида ҳар қандай давлат, худуд иқтисодий
ривожланиши учун ташқи савдо алоқалари асосий ўринни эгаллар экан,
барча давлатлар ташқи савдони энг мукаммал тарзда ташкил этишлари ва
ундан мамлакатни ривожлантириш йўлида самарали фойдаланишлари лозим.
Хулоса қилиб айтганда, экспорт ҳажмини ошириш,
унинг таркибини
такомиллаштириш, умуман ташқи савдо айланмасини дивесификация қилиш
иқтисодиётимиз таркибий тузилишида сифат ўзгаришларига эришиш, унинг
рақобатбардошлигини ошириш орқали иқтисодий юксалиш ва аҳоли турмуш
фаровонлигини янада кўтариш мақсадларига хизмат қилади.
40
Мамлакатимизда ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан
узлуксиз янгилаб бориш, доимий равишда ички имконият ва захираларни
излаб топиш, саноатни модернизация ва диверсификация қилишни
изчил
давом еттиришдан каби тамойиллар асосида олиб борилаётган изчил
ислоҳотлар туфайли истиқлол йилларида республикамизда қишлоқ хўжалиги
ва саноат ишлаб чиқариш корхоналари жадал суръатларда ривожланиб,
юксак марраларга эришилди.
Сўнгги йилларда саноат соҳасининг ўсиши Самарқанд вилоятида ҳам
кузатилмоқда (2.1.4-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: