Университети



Download 2,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/156
Sana25.03.2022
Hajmi2,52 Mb.
#508843
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   156
Bog'liq
CHOPPER

 
1.2. АРХЕОЛОГИЯ МАНБАЛАРИ
Археология манбалари қуйидаги икки турга бўлинади: 
1.
Табиий манбалар
(палеозоология, палеоботаника) - инсон ва ҳайвон 
суяклари ва ўсимлик қолдиқлари геологик қатламлар бўлиб, уларни асосан 
антропологлар, зоологлар, ботаниклар ва геологлар ўрганадилар. 
2.
Инсон томонидан яратилган манбалар
: меҳнат қуроллари, қурол-
аслаҳалар, кулолчилик буюмлари, санъат ва зеб-зийнат буюмлари, қоятош 
расмлари, ёзма манбалар ва ҳ.к. Ёзма манбаларни ўрганиш билан асосан 
тарихчилар шуғуллансаларда, археологлар кишилик ўтмишини ўрганишда 
моддий манбалар билан биргаликда ёзма манбаларга ҳам таяниб иш 
кўрадилар.
 
1.3. АРХЕОЛОГИЯ ФАНИ ТАРИХИ 
Археология фани дунёдаги бошқа фанларга Караганда энг ёш фанлар 
қаторига киради. Ёзма манбаларнинг хабар беришича, ҳатто Вавилон 


53 
подшоси Набонид (мил. авв. 555-539 йй.) ибодатхоналар, саройларни остки
қисмларини қаздиртириб кўрганлиги ҳақида маълумотлар сакданиб қолган. 
Ёзма манбаларда "археология" термини милоддан аввалги V асрлардан 
бошлаб учрай бошлайди. Жумладан Платон (мил. авв. 427-347 йй.) ва Диодор 
Сицилийский (мил. авв. 80-29 йй.) ларни асарларида бир неча мартадан 
"археология" терминини учратиш мумкин. Диодорнинг замондоши Диодор 
Галикарнасский Римнинг Пуни урушларигача бўлган даврини "Рим 
археологияси" атамаси билан атагани маълум. Яқин юз йиллар кейинроқ 
яшаган яхудийларнинг машхур ёзувчиси Иосиф Флавий ўзининг яҳудийлар 
тарихига бағишланган "дунё яралгандан Неронгача" номли асарини 
"Яҳудийлар археологияси" деб атади. 
Милоднинг бошларидан бошлаб "археология" атамасини ўрнига 
"antiquitates" - "қадимият", "кадимги" атамалари ишлатилиши билан бирга 
археология тушунчасидан кўра ҳам бошка соҳаларда қўлланила бошланди. 
Яъни, бу даврга келиб "археология" атамаси бироз дифференциялашди ва 
бошқачарок мазмун касб этди. Масалан, "бадиий буюмлар кадимияти", 
"юридик ишлар кадимияти" ва ҳ.к. 
Римнинг императорлари даврида «antiquarius
» - 
яъни антикварий, 
қадимият ҳаваскори маъносида ишлатилди. Ўрта асрларга келиб 
"антикварийлар" деб қадимги қўлёзмаларни кўчириб ёзадиган ҳаттотлар 
айтилади. Уйғониш давридан бошлаб эса, барча қадимги даврларга оид 
буюмларни сақловчиларини "антикварийлар" деб айтилади. 
Юнонларнинг "археология" атамасини яна қайта "тирилтирган" олим 
Геттинген университетининг профессори Христиан Готтлиб Гейне бўлади. 
Аммо, Х.Г. Гейне археология тушунчасини ишлатар экан, унинг назарида 
бутун инсоният тарихидан қолган буюмлар эмас, балки фақат антик дунёдан 
қолган буюмларни ва ўша буюмларни классификациясини тушунган. У 
профессор сифатида студентларга дарс берар экан, маърузасини "Греция ва 
Римнинг қадимги санъат археологияси" деб атайди. 
Археология фани тарихи одатда буюк тадқиқотлар; Мисрдаги 


54 
Тутанхамон қабри, Мексикадаги Мая шаҳри ҳаробалари, Франциядаги 
Ласкаукс ғори каби қадимги тош даврига оид рангли ғор суратлари ёки 
Танзаниядаги Олдувай дарасидан топилган энг қадимги одам суяк 
қолдиқларининг топилиши билан бошланади. Умуман, Археологиянинг 
келиб чиқиш тарихи, шаклланиши, унинг фан сифатида тараққий топиши ва 
тараққиёт босқичлари тўғрисида Сиз, кейинги маърузаларда батафсил 
маълумот оласиз. (Colin Renfrew, Paul Bahn. Archaeology: Theories, Methods 
and Practice. London. 2004. P. 22-23) 

Download 2,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish