“Инфляция – бу товарлар ва хизматлар
баҳосининг ортиб кетиши натижасида муомаладаги қоғоз ва танга
пулларнинг сотиб олиш қобилиятининг пасайишидир”.
Товарлар ва хизматлар баҳосининг ортиб кетишини ҳар доим ҳам
инфляция сифатида қаралиши мақсадга мувофиқ эмас, агар муомаладаги пул
массаси тегишли товарлар ва хизматлар массаси билан таъминланмаслиги
натижасида уларнинг баҳоси ортсагина бундай ҳолат инфляция сифатида
қаралиши мумкин. Муомалада ортиқча пул массаси пайдо бўлмаган ҳолатда
ялпи талабнинг ялпи таклифга нисбатан ортиб кетиши натижасида бозор
конъюктурасининг ўзгариши, яъни бозорда товарлар ва хизматлар
баҳосининг ортиб кетиши иқтисодиётда инфляция мавжудлигини
англатмайди. Бундай ҳолатда баҳоларнинг ортиши ноинфилиацион омиллар
таъсири натижасида пайдо бўлади. Хусусан, иқтисодий ва табиий
ресурсларнинг тақчиллиги натижасида уларнинг баҳосини ортиши, мавжуд
товарлар ва хизматлар сифатининг пастлиги натижасида кам ҳажмдаги
сифатли товарлар ва хизматлар баҳосининг ортиб кетиши кабилар шулар
жумласидандир.
Умуман олганда, таъкидлаш жоизки, иқтисодиётда инфляциянинг
вужудга келиши муомалада пул маблағлари ҳажмининг ҳаддан ортиқ
кўпайиши натижасида пул муомаласи билан боғлиқ иқтисодий инқироздан
далолат беради. Бу товарлар ва хизматлар умумий баҳосининг сезиларли
суръатларда ўсиб боришида (1), товарлар ва хизматлар тақчиллигида (2),
резидентларнинг миллий валютадан “қочиши”, яъни уларнинг хорижий
валюталарни жамғаришга бўлган иқтисодий манфаатдорлигини ортиб
боришида (3), миллий валютанинг хорижий валюталарга нисбатан курсининг
пасайишида (4), маблағларни кўчмас мулкларга жойлаштирилишида (5),
товар ва хизматларнинг баҳоларини бошқа барқарор пул бирликларига
боғлаб аниқлаш кабиларда намоён бўлади.
143
Иқтисодиётда инфляция даражасини аниқлашнинг турли йўллари
мавжуд бўлиб, улардан асосийлари истеъмол баҳолари индекси (1) ва
инфляция даражасини (2) аниқловчи тенгликлар ҳисобланади.
%
100
ЎДИКБ
ЖДИКБ
ИБИ
(1)
бу ерда:
ИБИ – истеъмол баҳолари индекси;
ЖДИКБ – жорий даврдаги истеъмол саватчаси баҳолари;
ЎДИКБ – ўтган даврдаги истеъмол саватчаси баҳолари.
100
I
I
I
.
0
иб
0
иб
1
иб
даражаси
Инф
(2)
бу ерда:
1
иб
I
– жорий давр истеъмол баҳолари;
0
иб
I
– базавий давр истеъмол баҳолари.
Истеъмол саватчаси – одамларнинг биринчи даражали эҳтиёжларини
қондириш учун зарур бўлган товар ва хизматлар йиғиндиси. Истеъмол
саватчаси ёрдамида одамларнинг яшаш учун зарур бўлган энг кам
миқдордаги харажатлар миқдори ҳисоб – китоб қилинади. Истеъмол
саватчасига Россияда 407 та, АҚШда 300 та, Францияда 250 та, Англияда 350
та, Германияда 475 та товар ва хизматлар тури киради.
Инфляция жуда кўп қиррали бўлиб, у асосан қуйидаги шаклларда
намоён бўлиши мумкин:
судралувчан инфляция;
шиддатли инфляция;
гиперинфляция;
кутилган ва кутилмаган инфляция;
очиқ инфляция;
144
ёпиқ инфляция;
талаб харажатлар инфляцияси;
таклиф (харажатлар) инфляцияси.
Судралувчан инфляция
шароитида баҳолар йилига 6 – 8 фоиз
миқдорида ўсиши кузатилади. Судралувчан инфляция жуда кўп мамлакатлар
иқтисодиётига хос бўлиб, миллий иқтисодиётга сезиларли даражада таъсир
кўрсатмайди. Ғарбий Европа мамлакатлари иқтисодчилари ушбу инфляция
шароитида иқтисодиётнинг ривожланишини ижобий ҳолат сифатида
баҳолайдилар.
Шиддатли инфляция
даврида баҳоларнинг даражаси йил давомида 20
фоиздан 200 фоизгача ўсади. Инфляция даражаси сезиларли равишда шиддат
билан ортиб боради, унинг даражаси ортиб борган сари миллий иқтисодиётга
салбий таъсир сезилиб боради. Аҳолининг миллий валютага нисбатан
ишончи пасайиб, ўз маблағларини кўчмас мулкларга, қимматбаҳо тақинчоқ
ва хорижий мамлакатларнинг барқарор валюталарига алмаштиришга
эҳтиёжи ортиб боради.
Гиперинфляция
шароитида баҳолар жуда тез ва йирик миқдорда ошиб
боради, асосан гиперинфляция шароитида товарлар ва хизматларнинг баҳоси
астрономик даражада ортиб, йилига 1000 фоиз, ойига 100 фоиз даражасида
ўсиши кузатилади. Мамлакатда иқтисодиётни бошыариш ва пул муомаласи
бузилиши натижасида, пул – кредит сиёсати тўлиқ издан чиқиб кетади.
Гиперинфляция биринчи
жаҳон урушидан кейин
Германия
иқтисодиётига жуда катта салбий таъсир қилган. Бу ҳақда Э.М.Ремарк
шундай ёзади. “Инфляция нима эканлигини шунда билганман. Менинг ойлик
иш ҳақим икки юз миллиард маркани ташкил этар эди. Иш ҳақи бир кунда
икки марта берилар эди, иш ҳақи берилгандан сўнг ишдан ярим соатга рухсат
бериларди. Биз бу вақтдан фойдаланиб курсни икки мартага ошиб кетишидан
ва олган иш ҳақимиз ўз қийматини йўқотишидан қўрқиб қандайдир товар ёки
истеъмол молларини сотиб олиш учун дўконларга югурар эдик
34
”.
34
Ремарк Э.М. Три товарища. –М.: 1985. С.196.
145
Кутилган инфляция
мамлакатдаги макроиқтисодий кўрсаткичлар
асосида прогноз қилиниб, унинг юз бериши олдиндан маълум бўлади. Бунинг
ижобий жиҳати шундаки, давлат бюджети харажатлари ва аҳолининг
келгусидаги харажатлари шунга монанд равишда ошиб бориши олдиндан
маълум бўлади. Бунинг учун давлат, юридик ва жисмоний шахслар келгусига
мўлжалланган режаларини олдиндан тузиб, шунга қараб ўз фаолиятини
ташкил этадилар.
Кутилмаган инфляция
иқтисодиётда юз берадиган кўзда тутилмаган
иқтисодий инқирозлар, зиддиятлар, урушлар, қурғоқчилик ва бошқа
ҳолатларда юз бериши мумкин.
Очиқ инфляция
мамлакатда товарлар ва хизматлар баҳосини ортиб
бориши билан изоҳланади. Инфляциянинг ушбу шакли ҳукумат томонидан
эътироф этилади ва уни бартараф этиш юзасидан очиқчасига тегишли чора –
тадбирлар амалга оширилади.
Ёпиқ инфляция
шароитида товар ва хизматлар баҳоси сунъий равишда
пасайтириб кўрсатилади, мамлакатда қаттиқ пул – кредит сиёсати жорий
этилади. Ёпиқ инфляция шаротида аҳоли мамлакатдаги реал инфляция
даражаси ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлмайди.
Талаб инфляцияси
шароитида ялпи талаб ҳажми реал ишлаб чиқариш
ҳажмига нисбатан тез суъратлар билан ўсиб боради, бунинг натижасида
товар ва хизматлар баҳоси ортиб кетади.
Таклиф (харажатлар) инфляцияси
ишлаб чиқариш воситалари ва
ресурсларидан самарали фойдаланилмаслик оқибатида ишлаб чиқариш
харажатлари ортиб кетади, товар ва хизматлар баҳоси кўтарилади. Натижада
аҳолининг реал даромадларига нисбатан товарлар ва хизматларнинг баҳоси
номутаносиб равишда тез кўтарилиб кетади. Дастлабки босқичда
муомаладаги ортиқча пул массаси мамлакатда ишлаб чиқариш ва реализация
жараёнларини тезлаштириш ҳамда ишсизлик даражасини пасайтириш
ҳисобига баҳоларнинг мувозанатлигини таъминлайди. Натижада, ишлаб
чиқариш ривожланиб, ишсизлик даражаси пасайиши натижасида мамлакатда
146
товарлар ҳажми ортиши талабни қондириш билан бирга, ундан ортиб кетади.
Бу ўз навбатида, ишлаб чиқаришнинг самарасизлиги ва ишсизлик
даражасини ошишига сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |