139
6 – БОБ
ИНФЛЯЦИЯ
6.1. Инфляциянинг моҳияти ва турлари
Муомалада қоғоз пуллар ва танга пулларнинг мавжудлиги инфляцияни
вужудга келтирувчи иқтисодий категориялардан бири ҳисобланади.
“Инфляция” термини – лотинча сўздан олинган бўлиб – “
шиширилган”,
“бўрттирилган”, “кўпчиган”
каби маъноларни англатади. Инфляциянинг
иқтисодий моҳияти муомаладаги нақд пулларнинг сотиб олиш қобилиятини
пасайиши, товарлар ва хизматларнинг баҳосини ўсиб боришини англатади.
Инфляция сўзи биринчи марта америкалик иқтисодчи А.Делмар
томонидан 1864 йилда иқтисодий оборотга киритилди. Бунга АҚШ Федерал
ҳукумати 1861 – 1865 йилларда мамлакат фуқаролар уруши даврида
давлатнинг харажатларини қоплаш мақсадида муомалага жуда катта
миқдорда қоғоз пулларни эмиссия қилиши сабаб бўлди. Ғарбий Европа
мамлакатлари иқтисодий адабиётларида инфляция термини биринчи жаҳон
урушидан кейин, собиқ иттифоқ адабиётларида эса 1920 йилларнинг
ўрталаридан кенг миқёсда пайдо бўлди.
Бироқ, шуни таъкидлаш жоизки, инфляция натижасида пулларнинг
қадрсизланиши, уларнинг тўлов қобилиятининг пасайиши каби муаммолар
тарихан қоғоз пуллар муомалага чиқарилиши ва тангаларнинг зарб қилиши
давридан бошланган. Дастлабки даврларда инфляциянинг вужудга
келишининг асосий сабабларидан бири, ҳукумат томонидан иқтисодиётга
ҳаддан ортиқча сифати ва оғирлиги талаб даражасидан паст бўлган ҳақиқий
қийматга эга бўлмаган танга пуллар муомалага чиқарилиши ҳисобланади.
Масалан, Қадимги Грецияда милоддан аввалги VI асрда металл тангаларнинг
таркибида қимматбаҳо металларнинг ҳажмини ярмидан кўпроғини оддий
металларга, яъни ҳақиқий қийматга эга бўлмаган металларга алмаштирилди.
140
Худди шу ҳолат Рим Императорлари томонидан ҳам амалга оширилди. Ўрта
асрларга келиб, кўпчилик давлатларнинг ҳукумдорлари кумуш тангаларни
мис тангаларга, кейинчалик оддий алюмин металларга алмаштирди. Бу
жараён ҳукуматга қимматбаҳо металларни тежаш эвазига мамлакат
хазинасига жуда катта бойлик сифатида қабул қилинди. Бироқ, пулларнинг
тўлов қобилиятини пасайиши ва қадрсизланишига олиб келди.
Муомалада қоғоз пулларнинг пайдо бўлиши натижасида танга – пул
билан боғлиқ инфляция муаммоси қоғоз – пулга ўз ўрнини бўшатиб беради.
Давлатнинг буржуазия бошқариш тузумининг вужудга келиши даврида ўрта
асрларда пул муомаласида пайдо бўлган муаммоларни барқарор пул
тизимини ташкил этиш орқали бартараф этишга уринишлар бўлди.
XVIII – XIX асрларда ва XX асрнинг бошларида биринчи жаҳон
урушига қадар инфляция муаммоси айрим мамлакатларда мавжуд бўлиб,
даврий характерга эга эди. Масалан, инфляция муаммоси Францияда – 1789 –
1791 йилларда Буюк француз революцияси даврида, Англияда Наполен
билан уруш даври – XIX асрнинг бошларида мавжуд эди. Олтин
монометаллизм тизими жорий этилган мамлакатларда узоқ йиллар давомида
барқарор пул тизими амал қилди.
Биринчи жаҳон уруши даврида олтин монометаллизм тизимининг
барбод бўлиши ва қоғоз пулларнинг олтин тангаларга қатъий белгиланган
курс асосида айирбошланиши бекор қилиниши натижасида давлат ўзининг
инфляцияга қарши курашиш механизмидан маҳрум бўлди. Шу даврдан
бошлаб, инфляция иқтисодиётда доимий характерга эга бўлган ва кенг
қамровли муаммо сифатида барча мамлакатларда намоён бўла бошлади.
Инфляциянинг моҳияти иқтисодий адабиётларда турли иқтисодчи
олимлар томонидан турлича талқин этилади. Хусусан, К.Р.Макконнелл,
С.Брю ва К.Эклунд инфляцияни иқтисодиётда баҳоларнинг ўртача
141
кўтарилиши сифатида
30
, П.Хейни эса пулнинг сотиб олиш қобилиятининг
пасайиши ёки қийматининг йўқолиши эканлигини таъкидлайдилар
31
.
Марказлашган иқтисодиёт шароитида инфляцияни вужудга келиши
1930 йилларда муомалага ҳаддан зиёд қоғоз ва танга пулларни чиқарилиши
натижасида иқтисодиётнинг “пул каналлари” тўлиши юз беради, бу ўз
навбатида инфляцияга олиб келиши таъкидланди, 1940 йилларда эса
инфляциянинг сабаби иқтисодиётда қоғоз пуллар тўлов воситасини
бажариши ҳар қандай ҳолатда инфляцияни келтириб чиқаришини эътироф
этишди, 1950 йилларда инфляцияни келиб чиқишининг асосий сабаби
сифатида унинг етарли даражада олтин ва бошқа моддий қимматликлар
билан таъминланмаганлиги эканлигини қайд этдилар.
1960 йилларда иқтисодчи олимлар инфляция мураккаб, кўп омилли
ижтимоий – иқтисодий жараён эканлигини, уни ташқи ва ички омиллар
таъсир қилиши натижасида вужудга келадиган иқтисодий категория
сифатида баҳоладилар.
Инфляциянинг иқтисодий моҳиятига қатор хорижий ва маҳаллий
олимлар ўзларининг фикрларини билдирган. Хусусан, Россия иқтисодчи
олимлари В.А.Щегорцов ва В.А.Таранлар “Инфляция – бу товарлар ва
хизматлар сифати ва истеъмол қиймати ўзгармаган ҳолда уларнинг баҳосини
ўсиб боришидир, бу жараёнда пулнинг қадри пасайиб боради.”
32
, дея
таъкидлайдилар.
Мамлакатимиз иқтисодчи олимларидан, профессор Ш.Абдуллаева
инфляциянинг иқтисодий моҳиятига: “Инфляция сўзининг иқтисодий
моҳияти –муомалада мавжуд бўлган товарлар ва уларнинг баҳосига нисбатан
кўп пул чиқариш деган маънони англатади” дея таъриф беради
33
.
30
Макконнелл К.Р., Брю С.Л. Экономикс: Принципы, проблемы и политика. В. 2 т.: Пер. с англ. 11 – го изд.
Т. I. –М.: Республика, 1992. С. 163.
31
Хейне П. Экономической образ мышления. –М.:, 1991. С.484.
32
Деньги, кредит, банки: Учебник для вузов. Под. ред. проф. Щегорцова В.А. –М.:ЮНИТИ – ДАНА, 2005. –
С. 81.
33
Абдуллаева Ш.З. Пул, кредит ва банклар. –Т.: “Иқтисод – молия”, 2007, 71 – б.
142
Гувоҳи бўлганимиздек, инфляциянинг моҳиятига турлича фикрлар
билдирилган. Фикримизча,
Do'stlaringiz bilan baham: |