Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Биринчи қадам
: ҳисоб рақами очиш ва ушбу ҳисоб рақамига бирор бир 
валютани биткоинга алмаштириш учун банк ўтказмаси қилиш. Банк 
ўтказмаси учун керакли вақт ўтганидан сўнг, ҳисоб рақамида сизга 
керакли бўлган пул пайдо бўлади; 

Иккинчи қадам
: Бозорда биткоин сотувчилари томонидан таклиф 
қилинаётган биткоинларнинг нархлари бўлган талаблар китоби 


103 
(“
котировка
”) ни кўриб чиқиш; 

Учинчи қадам
: энди биткоинлар сотиб олиш учун талабингизни 
чегаравий нархини кўрсатган ҳолда керакли жойга жойлаштиринг. 
Агарда сизнинг чегаравий нархингиз бозор нархидан паст бўлса, сизга 
ушбу нархда биткоин сотадиган сотувчи топилмагунча талабингиз 
бажарилмайди. Қачонки сизнинг кўрсатган нархингизга биткоин 
сотишга кимдир рози бўлсагина, сиз биткоин эгаси бўласиз”. 
Биткоин сотиб олиш учун валюта алмашинув пунктларидан ташқари, яна 
бир қанча имкониятлар ҳам мавжуд, шу жумладан, депонирлайдиган 
платформалар, бир томонлама савдо шаҳобчалари ва автоматлардаги 
алмашинув пунктлри.Назарий жиҳатдан биткоинларни майнинг ёрдамида 
ҳам олиш мумкин. Аммо бу усул учун компъютерга керакли бўлган дастурий 
таъминотни ўрнатиш керак бўлади. Бундай дастурий таъминот текин бўлади, 
лекин оддий инсон учун бир қанча қийинчиликлар мавжуд, чунки бу 
дастурий таъминотни ўрганиш, ўзлаштириш ҳамда қувватли компъютер 
сотиб олиш керак бўлади. Шунинг учун биткоинга эга бўлишнинг энг оддий 
усули юқорида тавсиф этилганидир, десак ҳам бўлаверади. Ҳар бир 
транзакция қонуний бўлиши учун унга криптографик усулда имзо қўйилган 
бўлиши керак. Бундай имзо асимметрик шифрлаш усули ёрдамида ёки 
иккита (
очиқ ва ёпиқ
) калитли шифрлаш усулида қўйилиши мумкин. Ҳар бир 
транзакция киришда олдинги транзакцияга илова олади ва бу илова ушбу 
амалдаги воситалар реал мавжуд эканлигини тасдиқлайди. Чиқишда эса 
транзакция уларга мос бўлган суммалар кўрсатилган бир ёки бир нечта 
биткоин адресларни чиқаради. Исталган транзакциянинг кириш ва 
чиқишлари доимо балансланган бўлади. Шунга ҳам қарамай, бу янги 
транзакциянинг кўрсатгичлари дарҳол етарли деб ҳисобланмайди, чунки у 
аввал транзакциялар блокларидан иборат бўлган амаллар (
блоклар
) реестрига 
киритилиши 
керак 
бўлади. 
Кодлаштирилмаган 
ҳолда 
узатилган 
транзакциялар ҳам амални аниқлаштирадиган имзолар (
визалар
) ёрдамида 
ҳақиқий деб топилишлари мумкин бўлади. Хозирги даврда бундай 


104 
амалларнинг сони борган сари ортиб бораяпти. Шуни ҳам айтиш керакки, 
бир сонияда амалга ошириладиган транзакциялар сони бўйича биткоин 
блокчейнининг самарадорлиги бошқа тўлов тизимларига қараганда жуда ҳам 
паст. Чунки у бир секундда энг кўпи билан еттитагина транзакцияни қайта 
ишлай олади. 
Виса
тўлов тизимининг максимал қуввати эса бир секундда 56 
минг транзакциядир. Биткоиннинг блокчейни банк муассасаларидан 
принципиал жиҳатдан фарқ қилади. Блокчейн ҳар бир амалнинг изини сақлаб 
туради, аммо унда фойдаланувчиларнинг ҳисоб рақамлари баланси 
бўлмайди. Демак, агарда ҳамён адреси рақамини йўқотиб қўйсангиз, ҳисоб 
рақамингизни тиклашнинг имкони бўлмайди. Фойдаланувчилар иккита калит 
билан боғлиқ бўлган адресли ҳамёнга эга бўладилар. Калитлар эса 
асимметрик шифрлаш тизими ёрдамида очиқ ва ёпиқ калитлар воситасида 
ишлайдилар. Ёпиқ калит ҳамёнда сақланади, очиқ калит эса блокчейнга ёзиб 
қўйилади ва демак уни ҳеч қачон билиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам ҳудди 
реал ҳаётдаги каби, ҳамёнингизни зинҳор йўқотиб қўйманг. Агарда ёпиқ 
калитингизни йўқотиб қўйсангиз, у билан боғлиқ бўлган биткоинларни ҳам 
йўқотасиз. Бундай ҳодиса англиялик Джеймс Ҳовелл билан 2009 йилда рўй 
берган. У шу йили 7500 та биткоин сотиб олган, аммо адрес сақланган 
дискни ишга яроқсиз қилиб қўйган ва бу унинг ҳозирги пайт ҳисобидан катта 
пулларни йўқотишига олиб келган. Биткоиннинг жорий нархи иқтисодий 
жараёнларга ва валюта бозори холатига боғлиқ. Бу масалада ҳам 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish