Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Блокчейн
– бу бутун дунё бўйлаб ишлаётган компъютерларда 
жойлашган катта бухгалтерия китоби ёки журнал (
гроссбух
) бўлиб, унга ҳар 
бир инсон ёзувлар қўшиши ва уни исталган вақтда ўқиши мумкин. 
Блокчейн
– бу марказий бошқарув органига эга бўлмаган холда 
маълумотларни интернетда ҳимояланган ва шаффоф тарзда сақлаш ва 
ўзгартириш имконини берадиган дастурий маҳсулотдир. 
Блокчейн
– транзаксиялар, контрактлар, мулкдорлик ҳужжатлари, 
санъат асарлари ва бошқалар ҳақидаги турли кўринишдаги маълумотлар 
сақланадиган блоклар занжирини (
рақамли конвеерни
) англатади. 
Блокчейн
– бу жамоавий келишув ва тақсимланган бухгалтерия китоби 
ёки журнал алгоритми воситасида барча иштирокчилар орасида ишонч, 


84 
жавобгарлик ва шаффофликни таъминлаб берадиган технология бўлиб, 
транзаксион дастурларнинг янги авлодини ишлатади. 
Блокчейн
– бу маълумотлар базасини ташкил этиш технологияси 
бўлиб, интернет тизимига таянади ва унинг барча афзалликларидан, шу 
жумладан, очиқ протоколдан, шифрлашдан ва ҳисоблаш имконияларидан 
тўлиқ фойдаланади. Ушбу тақсимланган маълумотлар базасини ҳар бир 
транзаксия бундан олдингисини ўзгартириб ёки йўқотиб юбормасдан, ундан 
кейингиси ёзиладиган электрон бухгалтерия китоби билан тенглаштириш 
мумкин. Бу электрон китоб актив, хронологик тартибда ёзилган, 
тақсимланган, текширилувчан ва тизим иштирокчилари (
тугунлар
) орасидаги 
ўзаро ишонч (
консенсус
) асосида маълумотларни фалсификация қилишдан 
ҳимояланган.
Блокчейн
– бу транзаксияларнинг тақсимланган маълумотлар базаси 
бўлиб, уни жуда катта ва марказлашмаган «
гроссбух
» билан солиштириш 
мумкин. Унда интернетнинг имкониятлари туфайли, маълумотлар ва 
катталиклар шаффоф холда ҳимояланганлар ва автоном равишда 
сақланадилар. Аммо бу жараёнларни назорат қиладиган марказий орган 
мавжуд эмас. Маълумотлар сақланадиган китоб эса актив, хронологик 
тартибда тузилган, тақсимланган, текширилувчан ва тақсимланган ишонч 
(
консенсус
) асосида фалсификациядан ҳимояланган. Тармоқнинг ҳар бир 
иштирокчиси квазиреал муҳитда «
гроссбук
»нинг актуал нушасига эга бўлади 
ва унинг таркибидаги маълумотлар вақт давомида доимий равишда 
тармоқдаги 
барча 
иштирокчилараро 
синхронизация 
қилинади. 
Юқоридагилардан 
келиб 
чиққан 
ҳолда, 
блокчейн 
технологияси 
қуйидагиларни амалга оширишга имкон беради деб ҳулоса чиқаришимиз 
мумкин: 

Учинчи 
томонни 
жалб 
этмасдан 
туриб, 
транзаксияларни 
автоматлаштиришга имкон беради. 

Блокчейн ишонч ва консенсусга асосланган тизимдир. 

Блокчейн ҳақиқийлик ва нотаризацияни таъминлаб берувчи 


85 
инфратузилмадир. 
Блокчейн тизими асосида ётувчи асосий тамоилларга қуйидагиларни 
мисол қилиб келтира оламиз: 

Барча иштирокчилар орасида тақсимланган ҳисоб-китоб 
журнали
тамоилида ташкил қилинган тақсимланган гроссбух ёки 
2.0 регистр бўлади. 

Марказлашмаганлик ва воситачилардан воз кечиш
– блокчейн ҳеч 
қандай марказлашган орган томонидан назорат қилинмайди ва 
икки иштирокчи орасидаги ишонч тизимида бошқа учинчи 
шахсларга ўрин қолмайди. 

Консенсус
: Транзаксияларни қабул қилиш ёки ундан воз кечиш 
факти тақсимланган консуснинг натижаси бўлиб, у қандайдир 
марказлашган ташкилотнинг қарори эмас. 

Ўзгармаслик ва доимийлик
: Ёзувларни ўзгартириш ёки йўқотиш 
мумкин эмас. 

Тақсимланган ишонч ва шаффофлилик
: маълумотлар, амаллар ва 
консенсус бир-биридан ажратилган. 
Бошқача сўзлар билан айтганда, блокчейн коллектив консенсус асосида 
ишлаш, жуда катта ва очиқ ҳисоб-китоб журнали билан ишлаш, 
марказлашмаганлик ва тақсимланганлик каби ҳусусийтларга эга бўлиб, 
тизимдаги ишончни, шаффофликни ва умумийликни таъминлаб беради. 
Шуни ҳам айтиш керакки, блокчейн фақатгина биткоин ва эфириум 
тизимлари блокчейнларидангина иборат эмас ва қандайдир биттагина 
блокчейн тизими ҳам мавжуд эмас. Жаҳонда бир бирига боғлиқ бўлмаган 
жуда кўпчилик блокчейнлар бўлиб, улар ўзаро алоқада ҳам бўлишлари 
мумкин. Шундай қилиб, блокчейнда у ёки бу амалий дастурлар билан ишлаш 
билан боғлиқ бўлган техник хусусиятлар ҳам юзага келиши мумкин. 
Блокчейн технологияси хозирги марказлашган бошқарувдан фарқли ўлароқ, 
тақсимланган алгоритмик ишонч инфратузилмасини яратади. Шундай қилиб, 
блокчейн ўзида тақсимланган алгоритмик ишонч инфратузилмасини ёки 


86 
талаб бўйича консенсусни қамраб олади. Ана худди шундай хусусиятлари 
туфайли, 
кўпчилик 
мутахассислар 
блокчейнни 
интернет 
билан 
солиштирадилар ва натижада блокчейннинг интернетдан афзаллигини 
таъкидлашади. Қуйида иккала тизимни солиштириш натижалари 
келтирилган: 

Интернет алоқаларни (
алоқа ўрнатишни ва муносабатларни ҳам

автоматлаштиришга имкон беради, блокчейн эса транзаксияларни 
автоматлаштириб, учинчи шахсларни муомаладан чиқаради. 

Интернет марказлашмаган нашр тизими, блокчейн эса тақсимланган 
ишонч тизими. 

Интернет нашр инфратузилмаси, блокчейн эса тизимга кириш 
хуқуқларини тасдиқлаш инфратузилмасидир. 
Интернет ва блокчейннинг ривожланиш даврлари 1994-2015 йилларни ўз 
ичига олгани учун, бу даврнинг натижаларини қуйидаги мисолларда 
кўрсатишимиз мумкин: 
1994 йил, Интернет: 

Шахслараро мулоқот 

Автоматик нашр 

Електрон тижорат 

Ижтимоий тармоқлар 
2015 йил, блокчейн: 

Марказлашмаганлик 

Ишонч 

Қийматга эга бўлган нарсалар билан воситачиларсиз олди-сотти 
қилиш 
Шундай қилиб, Интернет ва блокчейн ўртасида ҳеч қандай қарама-
қаршилик йўк, бу ерда фақат технологиялар ривожланишидаги фарқ мавжуд, 
холос. Блокчейнни яратиш ва ишлатиш учун реестр (
блоклар қатори, 
масалан, биткоин
), ҳимоя учун эса калитлар воситасида шифрлаш, консенсус 


87 
асосидаги алгоритм ва бир рангли 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish