Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти


НЕТ мисолида мужассам этилишига олиб келади.  НЕТ



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

НЕТ
мисолида мужассам этилишига олиб келади. 
НЕТ 
нинг асосий тамойиллари 
эса қуйидагилардан иборат деб таъкидлай оламиз: 

тамомила янги бизнес-моделларнинг пайдо бўлиши; 

турли ахборот технологияларини ва улардан иқтисодиётнинг реал 
секторида ташкилий-технологик жарёнларда фойдаланишни оптимал 
равишда бирлаштириш; 

трансаксия ҳаражатлари ва ишлаб чиқишда қўлланадиган асосий 
моддий ресурсларнинг ҳажмини минималлаштириш. 
Рақамли иқтисодиёт замонавий ахборот технологиялари асосида ва реал 
иқтисодий шароитларга мувофиқ равишада ривожланади.Агар илгари ишлаб 
чиқариш, савдо ва молия технологиялари изчиллик билан ривожланган 
бўлса, ҳозирги пайтга келиб,асосан горизонтал ўзаро алоқаларга (
ўзини-ўзи 
ташкил қилиш ва сингулярлик
), инновацион тадбиркорликка (
ўзини-ўзи 
ривожлантириш
), ахборот инжинирингига (
ўзини-ўзи такомиллаштириш

ваиқтисодий жараёнларни автоформализациялашга (
автоструктуралаш

асосланадиган замонавий ахборотлашган иқтисодиётнинг асоси бўлган 
НЕТ
пайдо бўлган.
НЕТ
нинг моддий асосини дата-марказлар ҳамда ахборотни 
тизимлаштириш ватаҳлилий қайта ишлаш учун мўлжалланган замонавий 
ИТ
-платформалари ташкил қилади. Бизнес-таҳлил ва бошқарув консалтинги 
бўйича ҳизматлар «
провайдинги
» ривожланиши ҳам рақамли иқтисодиётда 
долзарб аҳамиятга эга. Бунда янги ташкилотлар – ахборот-консалтинг 
ҳизматлари ва давлат ривожланиш агентликлари ишбилармонлик муҳитини 
такомиллаштиришнинг ташкилий асоси ҳисобланади. 
ИҲТТ 
томонидан 2016 
йилда ушбу ташкилотга аъзо бўлган 32 мамлакат ва яна 6 та ҳамкор 
мамлакатда 
ўтказилган 
сўров 
маълумотларига 
кўра, 
уларнинг 


79 
баъзиларидагина рақамли иқтисодиётни ривожлантириш стратегияси, режаси 
ёки дастури мавжуд.
2017 йилнинг сентябридан бошлаб, Австралия ҳукумати рақамли 
иқтисодиёт Стратегиясини ишлаб чиқишни бошлангани ҳақида эълон қилди. 
АҚШда 2015 йил рақамли иқтисодиёт режасини шакллантириш ҳақида 
маълум қилинди (
дигитал эcономй агенда
), 2016 йил эса хусусий бизнес 
томонидан амалга ошириладиган интернетни ривожлантириш, ахборот 
ҳавфсизлиги, инновацияларни илгари суриш ва бошқа функсияларни 
бажарадиган Савдо вазирлиги қошида рақамли иқтисодиёт бўйича 
маслахатчилар Кенгаши ташкил қилинди. ИҲТТ мамлакатлари томонидан 
эса рақамли иқтисодиёт ривожланиши даражасини чамалаш учун қуйидаги 
йўналишларни тавсифлайдиган индикаторлар тизими ишлаб чиқилган
:

иқтисодиётнинг юқори технологияли секторини ривожлантириш, унинг 
қайта ишлаш саноати маҳсулоти ва ҳизматлардаги салмоғи;

илмий ишланмаларга, дастурий таъминот ишлаб чиқишга инвестициялар, 
таълим ва қўшимча қайта тайёрлаш ҳаражатлари; 

ахборот-коммуникация ускуналари ишлаб чиқариш, фан ва юқори 
технологиялар соҳасида иш ўринлари яратиш, корпорациялар, венчурли 
фирмалар, университетлар ва илмий-тадқиқот ташкилотлари ўртасида 
кооперация кўрсаткичлари; 

халқаро билимлар оқимлари, фан ва инновациялар соҳасида халқаро 
ҳамкорлик; олимлар, муҳандислар, талабалар ҳаракатчанлиги; 

интернетнинг тарқалиш динамикаси;

халқаро савдода юқори технологияли маҳсулотлар улуши. 
Иқтисодиёт ва жамият тараққиётига ўсиб бораётган маълумотлар 
оқимлари таъсирининг универсаллигиулар ҳақида замонавий жамиятнинг 
иқтисодий ўсиши етакчи ресурси сифатида гапиришга имкон беради.Рақамли 
иқтисодиётни таҳлил қилишнинг турли тадқиқотчилар томонидан у ёки бу 
даражада кўриб чиқиладиган тўртта мезонини ажратиб кўрсатишимиз 
мумкин:


80 
o
бандлик соҳаси билан боғлиқ мезон;
o
маконга оид мезон;
o
технологик мезон; 
o
иқтисодий мезон.
Бунда, гарчи тадқиқотчилар кўпинча биринчи ўринга уларнинг 
тасаввурларига мос келадиган у ёки бу таърифни олиб чиқишсада, улар 
орасида бир-бирини тўлдириб турабиган мезонлар ҳам бўлиши мумкин. 
Бироқ, аксарият таърифларнинг асосида маълумотларни қайта ишлаш 
соҳасидаги миқдорий ўзгаришлар сифат жиҳатидан янги ижтимоий-
иқтисодий муносабатлар юзага келишига бўлган ишонч ётади. 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish