Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти


Uber, Alibaba Group, Amazon, Криптовалюта



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Uber, Alibaba Group, Amazon, Криптовалюта
ва 
Блокчейн
каби 


48 
бутунлай янги бизнес моделлар пайдо бўлаяпти ва улар харидор ва мижоз 
орасида бевосита муносабат ўрнатишга имкон бераяпти. Ҳудди шундай 
трансформация молия, банк, суғурта каби соҳаларда ҳам рўй бераяпти. 
Рақамли ишлаб чиқариш ва инсоннинг рақамли нушаси пайдо бўлганидан 
сўнг, ишлаб чиқариш модели ҳам тубдан ўзгариб кетади. Булар эса 
информатион технологияларнинг аста-секинлик билан инсонлар ўрнини 
эгаллашига олиб келиб, ишлаб чиқариш унумдорлигини кескин оширади – 
ҳудди шу ҳолатни рақамли иқтисодиёт деб тушунилади
”. Аммо 
мамлакатимизнинг техник жиҳатдан анчагина қолоқлигни ҳисобга олсак, 
рақамли иқтисодиётдан олинадиган фойда миқдори, унга сарф қилинадиган 
ҳаражатлардан бирмунча кўп бўлишини кўришимиз мумкин.
Ҳосирги пайтда Хитойда электрон савдо учун Жаҳон савдо 
ташкилотига ўхшаш глобал платформа ташкил қилиш бўйича ишлар олиб 
борилмоқда. Бу ҳолда глобал электрон савдонинг барча иштирокчиларидан 
солиқ ундиришни ҳам Хитой давлати ўз қўлига олади. Аммо бу соҳада бошқа 
давлатлар – АҚШ, Япония, эвропа Иттифоқи ва Россия ҳам фаол ишлар олиб 
бориб, электрон савдодаги ўз улушларини қўлга киритиш умидидадирлар. 
Бундай катта экотизимларда катта компаниялар бир бирлари билан 
курашадилар, кичкина компаниялар эса электрон савдонинг янги 
имкониятларидан фойдаланган ҳолда ушбу экотизимда ўз жойларини топа 
оладилар.
Рақамли иқтисодиётга ўтиш каби глобал масалада кўп нарса 
давлатнинг унга қандай муносабатда бўлишига боғлиқ бўлади. Ҳозирги 
пайтда мамлакатимиз рақамли иқтисодиётга ўтиш томон илк қадам ташлади, 
кейин ишлар қандай кечишини яратилган дастур ва рақамли иқтисодиётга 
ўтиш концепцияси кўп жиҳатдан аниқлаб беради. Келажак нуқтаи-назаридан 
рақамли иқтисодиётни қандай тасаввур қилиш мумкин? Фикримизча, бу 
объектив жараён бўлиб, уни тўхтатиб туришга бизда имкон йўқ. Аммо ҳар 
қандай ривожланаётган жараён сингари, унда ҳам ижобий ҳамда салбий 
томонлар мавжуд. Энг биринчи навбатда рақамли иқтисодиётнинг 


49 
ривожланиши ва қўл меҳнатининг технологиялар билан алмаштирилиши 
ҳисобига иш ўринлари анча миқдорга камаяди. Ижобий томонлар эса 
қулайликнинг вужудга келиши, ишлаб чиқариш унумдорлигининг ошиши, 
олдин ҳаёлга ҳам келмаган янги имкониятларнинг пайдо бўлишидир. Аммо 
асосий муаммо бунда ҳам эмас, муаммо инсон билан боғлиқ – инсон ҳам 
бундай глобал ўзгаришларга тайёрми? Илғор технологиялар катта сиёсий 
ғалаёнлар, тўқнашувлар, мисли кўрилмаган табақаланишлар, миллатчилик, 
тушунмовчиликлар ва инқилобларга олиб келмайдими? Роботлар ва сунъий 
интеллект тизимлари инсонлар ўрнини эгаллаб олиб, уларнинг 
рақобатчиларига айланмайдими? Чунки рақамли трансформация инсоният 
эволюциясининг яна бир босқичидир. Агар тарихга назар солсак, бундай 
ўзгаришлар кўп марталаб содир бўлган. Янги технологиялар ҳосил бўлиб, 
улар одатий мутахассисликларнинг ўрнини эгаллаганлар. Аммо буларнинг 
натижасида инсонлар кўпчилик холларда манфаат кўрганлар ҳолос. Мослаша 
олмайдиганлар учунгина бундай жараёнлар ёмон бўлиб чиққан, албатта. 
Лекин, кўпчилик инсонлар мослаша оладилар ва бунинг натижасида 
инсоният ҳаёти янада фаровон ва янада яхши бўлиб бораверади. 
Рақамли ахборот бозори асосий ҳусусиятларидан бири – қарор қабул 
қилишдаги тезкорлик ва осонликдир. Салмоқли ишлаб чиқариш базаси бу 
ерда охирги ўринда туради. Абадий бўлиб кўринган ва тармоқ бозорларида 
жуда катта улушларга эга бўлган улкан корпорацияларсаноқли йиллар ичида 
умуман тарихга эга бўлмаган компанияларга ўрнини бўшатиб беради. 
Шундай қилиб, «рақамли» модаси ўтиб кетишини пойлаб ўтириш мумкин 
эмас. Бу эволюсиянинг табиий ва шафқациз босқичи бўлиб, унда ўтган аср 
қоидалари ва кўламлари билан яшаётганлар қолиб кетади. Бу ерда уларни 
динозаврларга ўхшатиш жуда ўринли бўлар эди. 
Инфономика
– нисбатан янги бир фан бўлиб,ахборот қийматини 
иқтисодий 
актив 
сифатида 
асослаб 
беради. 
Ушбу 
услубият 
муаллифларимаълумотларни алоҳида файллар билан эмас, балки комплекс 
равишда баҳолашни тавсия қиладилар ва ахборот қийматининг асосий 


50 
мезонларидан бири сифатида очиқликдан фойдаланишга чақиради – ахборот 
олиш қанчалик қийин бўлса, у шунчалик қиммат бўлади. Бунда алоқа 
каналларини баҳолаш –ахборот қиймати муайян коммуникация сектори 
доирасидаги фойдаси, таъсир даражаси, миқдори ва манфаатдор томонлар 
учун очиқлиги билан белгиланади.Алгоритмларни монетизация қилиш –
уларнинг иқтисодий салоҳияти аниқланадиган жараён. Баҳолаш алгоритми 
эса – муайян, универсал товар бўлиб, турли бозорлар ва тармоқларда 
қўлланиши мумкин.Ахборот товар сифатида ушбу босқичда жараёнлар, 
технологиялар ва алгоритмларни иқтисодий асослаб бериш учун жавобгар 
бўлган марказлаштирилган органга эга эмас. Шундай қилиб,ахборот 
активларини баҳолашда аниқ меъёрлар мавжуд эмас. Лекин айнан у 
уддабурон ва тадбиркор компаниялар ва шахслар олдида улкан фойда 
оламини очиб беради. Ким биринчи бўлса – у истаганини олади, ундан 
кейингилар эса фақат қолган нарсаларни олишлари мумкин бўлади (яъни, 
барча нарса ғолибга тегади).Бизнес юритишнинг эски схемаларини юз фоиз 
анахронизм деб ҳисоблаш узоқни кўра билмаслик бўлар эди. Тармоқлар 
ўртасидаги чегаралар йўқ бўлмоқда, янги имкониятлар пайдо бўлмоқда, 
лекин ҳар қандай тижорат муносабатларининг асосида доимо битта оддий 
истак – товар ёки ҳизмат сотиш ёки сотиб олиш истаги ётади. Мавжуд 
активларни ўзгарган ўйин қоидаларига онгли равишда мослаштириш бундай 
вазиятда ягона тўғри ва, асосийси, самарали ечим бўлиб ҳисобланади. 
Юқоридагилардан келиб чиққан холда рақамли иқтисодиёт жараёни қуйида 
кўрсатилганларни ўзгартиришдир дейишимиз мумкин: 

бизнес юритиш моделлари ва мавжуд ҳизматлар портфелини; 

мижозлар ва ҳамкорлар билан муносабатларда хулқ-атвор 
стандартларини; 

шахсий таркибни ўқитиш ва мотивация қилишга алоҳида эътибор 
қаратган ҳолдаги корпоратив маданиятни; 

виртуаллаштириш, яъни, булут технологияларни жорий қилган ҳолда 
ИТ-бўлимлар жавобгарлик даражаси ва регламентни; 


51 

янги технологиялар, муҳитнинг дастурий-аппарат талаблари, 
мижозлар ва ҳамкорларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда 
компания инфратузилмасини ташкил қилишни. 
Юқорида кўрсатилганлар яна шуниси билан диққатга сазоворки, 
кўрсатилган бандлардан исталган бирини яхшилаш мақсадидаги ўзгаришлар 
жараёнга пассив активларни четда қолдирган ҳолда компания бизнес-
моделларини ва у билан ишлайдиган элементларни жалб қилиш мумкин. 
Фақат шу ерда ва ҳозир ишлаш учун керак бўлган секторгина ўзгаради. 
Шундай қилиб, рақамли иқтисодиёт ўзгарувчан жисмоний активларга 
нисбатан мобил бўлади. Янги технологияларни туфайли мавжуд фондлар ва 
механизмларни бузмаслик керак. Ўз вақтида ўтказиладиган аудит ва рўй 
бераётган ходисаларни яхши тушуниш – тўғри йўналишда ҳаракат бошлаш 
учун етарли бўлган стимуллардир. 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish