Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

Краудсорсинг платформаси
деб эса маҳсус ишлаб чиқилган, 
ижарага олинган ёки фойдаланиладиган технологик сервисга тушунилиб, 
унинг ёрдамида катта ҳажмдаги маълумотларни ҳамда молиявий 
маблағларни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш мумкин бўлган маҳсус 
автоматлаштирилган тизимга айтилади. Краудсорсинг маҳсулоти сифатида 
эса лойиҳа, маҳсулот ёки ҳизмат тури тушунилиши мумкин. Бунда бир мисол 
сифатида Россиянинг 2010 йилда асос солинган 
Wитологй
инновацион 
компаниясини келтириш мумкин. Бу компания ўз краудсорсинг 


60 
платформасига эга бўлиб, бу компания ўз краудсорсинг технологияси 
ёрдамида интеллектуал бизнес масалаларини ечиб бериш бўйича ҳизматлар 
таклиф этади. Ҳозирги пайтда тижорат, ижтимоий ва инновация 
краудсорсинглари мавжуд. Ўзбекистон Республикасида амалга оширилиши 
режалаштирилаётган инновацион краудсорсингнинг асосий корсатгичларига 
қуйидагиларни киритишимиз мумкин: 

Кўнгиллилик асосида берилган ишларни бажарувчи инсонлар – 
краудсорсерлардир
;

Краудсорсерларнинг 
фаолияти 
интернет 
тармоғида 
булутли 
технологиялар ёрдамида амалга оширилади; 

Краудсорсерлар 
республиканинг 
турли-туман 
худудларидаги 
инсонлардан иборат бўлади; 

Краудсорсерлрнинг ишлари натижаси иқтидодиёт тармоқларини 
ривожлантириш билан боғлиқ инновацион ғоянинг амалга оширилиши 
(
ечим, лойиҳа, маҳсулот, маблағ ёки ҳизмат
) бўлиши лозим; 

Ўзбекистонда амалга ошириладиган крауд-лойиҳа унинг ким ёки қайси 
ташкилот томонидан амалга оширилишига боғлиқ равишда тижорат 
ёки нотижорат кўринишига эга бўлиши мумкин. 
Масалан, маҳсулот ёки ҳизматнинг сифатини оширишга йўналтирилган 
инновацион ғояларни қидиришга бағишланган амални инновациялар 
краудсорсинги технологияси дейиш мумкин. Шу ўринда айтиш керакки, 
краудфундинг (
cроwдфундинг
) молиявий краудсорсинг технологияси бўлиб, 
унинг ёрдамида турли хилдаги инновацион лойиҳаларни амалга ошириш 
учун молиявий маблағлар йиғилиши мумкин. Бу ҳолда краудфундингнинг 
охирги маҳсулоти бўлиб, лойиҳани молиялаштириш учун йиғилган 
маблағлар тушунилади. Масалан, 2009 йилда 
Википедия 
ўз ривожланиши 
учун молиявий ёрдамга муҳтож бўлганида, он-лайн энциклопедияларининг 
фойдаланувчилари унинг учун атиги 8 ҳафтада 5,5 миллион эвро йиғиб 
бердилар. АҚШ даги 
Киcкстартер
йирик венчур фонди эса 2014 йилнинг 
март ойида турли хил лойиҳалар учун бир миллиард доллар ҳажмидаги 


61 
маблағ йиға олди. Россиядаги энг йирик краудфундинг компанияси 
Планета.ру
еса 
ҳалқ 
томонидан 
турли 
хилдаги 
лойиҳаларни 
молиялаштиришга 566 миллион рублдан ортиқ маблағ йиғишга эришди ва 
натижада 2466 та лойиҳани муваффақиятли равишда амалга оширди. Биз ҳам 
ҳудди шундай лойиҳаларнинг амалга оширилиш механизмини ўрганиб 
чиққан ҳолда, республикамизда ҳам шундай катта лойиҳаларни амалга 
оширишимиз керак.

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish