378
ишлатмоқда, Российда эса 2016 йил охирида жамиятдаги рақамлаштирш
даражасини аниқлаш мақсадида
Ирон Ладй
ва 2017 йилда “
Ивановнинг
рақамли индекси
” деб номланган тизимлар ишга туширилди. Ҳисобатларга
кўра, Сбербанкдаги 95% операциялар рақамли каналлар орқали амалга
оширилган.
Шундай
қилиб,
ривожланган
ва
ривожланаётган
мамлакатларнинг
иқтисодиётлари
янги
рақамли
шароитларга
мослаштиришга мажбур бўлаяптилар. Давос жаҳон иқтисодий форумининг
асосчиси ва президенти Клаус Мартин
Шваб жамиятнинг бундай
трансформациясини “
тўртинчи саноат инқилоби
” ёки “
Индустрия 4.0
” деб
атади. Мутахассисларнинг фикрларича , яқин ўн йилларда информатион
технологиялар инсон ҳаётини, бизнесни ва глобал иқтисодиётни тубдан
ўзгартириб юборади. Катта йигирмаликдаги мамлакатлар ичида рақамли
секторнинг
ЙМД
даги қиймати энг катта
мамлакат Буюк Британия
ҳисобланади.
Бостон Cонсултинг Гроуп
аналитикларининг ҳисоблашларига
кўра, рақамли иқтисодиёт бўйича бошқа ривожланаётган давлатлар
етакчилардан ўртача 8-10 йилга орқада қолган. Аммо агарда ҳеч қандай чора-
тадбирлар кўрилмаса, 3-5 йилдан сўнг орқада қолиш 15-20 йилга ҳам етиши
мумкин. “
Индустрия 4.0
” концепцияси доирасида ушбу кўрсатгич миллий
иқтисодиётнинг инвестицион рақобатбардошлик рейтинги кўрсатгичини
аниқлашда асосийларидан бири ҳисобланади. Афсус билан қайд этиш
лозимки, жаҳон иқтисодий форуми маълумотларига кўра мамлакатимиз бу
кўрсатгич бўйича охирги ўринлардан бирида туради.
Молиявий секторда
ҳудди шу туфайли рўй бераётган салбий оқибатларни енгиб ўтиш учун
миллий иқтисодиётда рақамли иқтисодиётни кенг кўламда қўллашга эришиш
асосий масалалардан бири бўлиб ҳисобланади. Рақамли банкинг усулларини
қўллаш, иқтисодий ҳавфсизликни таъминлаш ва мобил тизимлар
ривожланишига алиҳида аҳамият бериш молиявий бозорлар ва
банклар
ривожланиши учун муҳим аҳамият касб этади. Ушбу бўлимдаги асосий
кўриб чиқиладиган тушунчалар рақамли иқтисодиёт
шароитида кредит
ташкилотининг ҳавфсизлигини таъминлаш ҳамда рақамли банкингнинг
379
ривожланиш муаммолари ҳисобланади. Кредит ташкилотининг иқтисодий
хавфсизлиги банкнинг ички ва ташқи салбий таасиротлардан ҳимоя қилиш
учун қўлланиладиган ташкилий, ҳуқуқий, дастурий-техник воситалар ва
усуллар мажмуи ҳисобланади. Лекин замонавий
кредит ташкилотининг
иқтисодий ҳавфсизлигини таъминлаш учун керак бўлган асосий факторлар
жумласига
ИТ
-инфратузилманинг ҳимоясини таъминлаш, маълумотларнинг
бутунлиги ва консиденцияллигини таъминлаш ва фирибгарликларга қарши
курашишни киритишимиз мумкин. Аналикларнинг баҳоловларига кўра,
баъзи бир банкир-фирибгарларнинг криминал ҳаракатлари туфайли тахминан
80% банклар лицензиялардан маҳрум қилинганлар, бир қанча банклар
вируслар ҳужумига учраб, зарар кўрганлар, баъзи банклар эса иқтисодий
ҳуружлар туфайли ўзларининг бир қанча бўлимларини вақтинчалик ёпиб
туришга мажбур бўлганлар. Худди шунинг учун ҳам ташкилотларнинг
ишончли иқтисодий ҳавфсизлигини таъминлаш учун нафақат дастурий-
техник воситалар, балки созланган ва яхшилаб текширилган рақамли банкинг
тизимини ҳам яратиш талаб этилади. “
Рақамли банкинг
” деган тушунча
замонавий молиячилар лексиконидан жой олган ва у “
Сунъий интеллект
”
тушунчаси билан ҳам узвий боғлиқ. Сунъий интеллект технологияларига
бўлган катта талаб ҳозирги даврда бу соҳадаги стартапларнинг анча
кўпайишига олиб келди ва уларни молиялаштириш ҳажми жаҳон миқёсида
$1,5 миллиард доллардан ошди.
Do'stlaringiz bilan baham: