Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet161/344
Sana24.03.2022
Hajmi6,3 Mb.
#508019
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   344
Bog'liq
Ракамли иктисод ва элек тиж кирилл

*.ехе, *.cом
кенгайтиргичли бажарилувчи файллардир. Улар 


257 
*.доc, *.хлс
кўринишидаги макропроцедураларга эга бўлиб, зарарланиш 
оқибатида компютер ишини издан чиқарадиган холатга келиб қоладилар. 
Тармоқ чувалчанглари эса зарар келтирадиган дастурлар турига мансуб 
бўлиб, улар бошқа фалларнинг бир қисми эмас, балки алохида мустақил 
файллар кўринишида бўладилар. Бундай дастурлар локал ва глобал 
тармоқлар ёки электрон почта орқали тезлик билан тарқалиб, кўпайиб 
кетадилар. Чувалчанг вируси сизнинг рухсатингизсиз сизнинг почтангиздаги 
электрон адрес китобингиздаги барча манзилларга қандайдир маълумотлар 
жўнатиши ёки хавфли амалларни хосил қилиши мумкин. Троян дастурлари 
кўпаймайдилар, ўзлари бирор бир маълумот жўната олмайдилар ва 
компютерингиздаги маълумотларни ўчира олмайдилар. Аммо улар турли хил 
хавфли амалларни бажариб, сизга катта талофат етказишлари мумкин. Троян 
дастурининг асосий мақсади кимларгадир сизнинг компютерингизга кириш 
ва уни ўз мақсадларини амалга ошириш учун бошқара олиш имкониятини 
яратишдир. Бу иш сизга билинтирилмасдан, аста-секинлик билан амалга 
оширилади. Троян дастури фаолияти натижасида сизнинг шахсий 
маълумотларингиз, бизнес гоя ва маълумотларингиз ёки қандайдир 
ёзишмангиз интернетда рақобатчиларга ёки барча халқ оммасига ошкор 
бўлиб қолиши мумкин. Ёки турли хил электрон тўлов тизимларидаги 
пулларингиз қаергадир ғойиб бўлиб қолиши мумкин. 
Ижтимоий тармоқлардаги фирибгарликлар хақида 
Турли хил байрамларарафасида, айниқса, янги йил бўсагасида 
ижтимоий тармоқларда ишловчи кўпчилик инсонларга турли хил шаҳслардан 
ёки контакт листга ёзилган «
дуст
»лардан бирор бир ресурсга кириш ва унга 
овоз бериш сўралиб, натижани қисқа СМС орқали жўнатиш суралади. 
Шундан фойдаланган холда фирибгарлар ўз чиркин ниятларини амалга 
оширадилар. Бундай фирибгарликларнинг тўрига тушиб қолманг ва 
кўрсатилган рақамга СМС маълумоти жўнатманг. Таклиф қилинган ресурсга 
ўтиш компютерга хавфли вирус тушиб қолишига олиб келса, кўрсатилган 
рақамга СМС жўнатиш ҳисоб рақамида каттагина пул маблагнинг 


258 
йўқотилишига 
олиб 
келади. 
Ижтимоий 
тармоқдаги 
сизнинг 
сахифаларингизга ва электрон почтангизга рухсациз киришларнинг олдини 
олиш учун ҳамда фирибгарларнинг сизга зарар етказиши мумкин бўлган 
хатти-харакатларидан ҳимояланиш учун қуйидаги чора тадбирларни 
кўришингиз тавсия этилади: 

Електрон почта ёки ижтимоий тармоқларда кимнингдир сизга бирор 
бир амални бажариш хақидаги кўрсатмаларни бажаришга шошилманг; 

Сизга маълумот юборган «
дўстингиз
» ёки муаллифдан электрон 
хабарни хақиқатан ҳам у юборганми ёки йўқлигини аниқлаштиринг; 

Агарда ижтимоий тармоқдаги сахифангиз (
ёки дўстингизнинг 
сахифаси
) бегоналар томонидан очилган бўлса, дархол электрон почта 
ва ижтимоий тармоқ паролларини ўзгартиринг хамда компютерингизни 
вируслар бор ёки йўқлигига текшириб кўринг; 

Компютерингизга синовдан ўтган ва ишончли антивирус дастурларни 
ўрнатинг ҳамда интернетдан фойдаланиш бўйича хавсизлик 
қоидаларига қатъий риоя қилинг. 

Мобил телефон рақамидан фойдаланган холда инсоннинг қаердалигини 
аниқлаб берадиган имкониятлардан фойдаланишда жуда эхтиёт 
бўлинг! 
Чунки кейинги вақтларда интернет тармогида бундай 
таклифлар кўпайиб кетаяпти. Бунинг учун фирибгарлар кўрсатилган 
номерга СМС ва ҳисоб рақамига пул ўтказишни сўрайдилар. Шу 
маълумотлардан 
фойдаланиб, 
тармоқ 
фирибгарлари 
ҳисоб 
рақамингиздан каттагина пул маблагини ўмариб кетадилар. Мобил 
телефон рақами бўйича инсоннинг қаерда эканлигини аниқлаш 
мумкин, аммо бу ишни мобил алоқа компанияси оператори рухсати 
билан, кўрсатилган талабларга мос равишда амалга ошириш мумкин. 
Шунинг учун ҳам агар бундай таклиф бошқа инсонлардан чиқса, 
уларни фирибгар деб ҳисоблашдан ўзга чора йўқ. 

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   344




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish