Рақамли инновацион тизимнинг тавсифи ва тузилиши
Рақамли инновациялар яратиладиган шароитлар мавжуд бўлган
тизимларни ўрганишда уларни билимларга асосланган иқтисодиёт сифатида
ўрганиб чиқиш ҳам муҳим назарий ёндошувлардан бири ҳисобланади. Бу
ҳақдаги қимматли маълумотларни 1980-йилларда бир қанча мамлакатларда
миллий инновацион тизимлар ишлаб чиққан олимларнинг асарларидан олиш
мумкин. Бу йўналишнинг энг асосий намоёндалари сифатида Швециялик
профессор Б. Лундваллни, Британия илмий сиёсатни ўрганиш маркази
профессори К. Фриманни ва АҚШ Колумбия Университети профессори Р.
Нелсонни кўрсатиб ўтиш мумкин. Улар, умумий методологик тамойиллардан
фойдаланган ҳолда, бу соҳанинг йирик намоёндаси Й. Шумпетер каби,
янгиликлар киритиш ва замонавий амалий-илмий инновацион ишланмалар
ривожланишнинг ва рақобатда ғолиб чиқишнинг асосий фактори эканлигини
тан олганлар. Бу олимларнинг барчаси иқтисодий ривожланишда замонавий
билимлардан фойдаланишга алоҳида диққат қаратганлар. Миллий
инновацион тизимларни ривожлантириш концепцияси профессор Д.
177
Нортнинг илмий ишларида энг мукаммал ҳолда тадқиқ қилинган. Унинг
илмий ишларидаги асосий ғоя - институционализм бўлиб, унингча,
жамиятдаги илғор илмий-технологик институтлар (
ташкилотлар
) ундаги
билимлар ва технологияга бевосита ёки билвосита таъсир қиладилар.
Нортнинг кўрсатишича, ривожланган мамлакатларда илмий-технологик
институтларнинг ривожланиши, улар орасидаги алоқаларнинг кенгайиши,
илм-фаннинг амалиётга тадбиқига алоҳида аҳамият берилиши орқали улар
тарихий қисқа муддатларда “
учинчи дунё
”га қараганда иқтисодий
ривожланишда каттароқ имкониятларга эга бўлганлар. Бу фундаментал
илмий концепциялар ва тушунчаларга асосланиб, билимларга асосланган
рақамли иқтисодиёт ёки рақамли инновацион тизимга қуйидаги таърифни
беришимиз мумкин:
Рақамли инновацион тизим
– жамиятдаги
институционал тузилмаларнинг мажмуи бўлиб, уларнимнг фаолияти
билимлар, илмий информация ва янгиликлар яратишга (
ёки ривожланган
мамлакатлардаги илғор инновацион янгиликларни ижобий равишда
ўзлаштиришга
) қаратилган бўлиб, у давлат тузилмалари, бизнес, илм-фан ва
таълимнинг биргаликдаги ўзаро фойдали синергетик (
бир-бирини
кучайтирувчи
) фаолияти туфайли муваффақият қозонади ва бу тадбирлар
мажмуи мамлакатнинг иқтисодий фаолиятини кучатиришга ҳамда унинг тез
суръатлар билан ривожланишига олиб келади. Рақамли инновацион
тизимнинг пировард мақсади - академик ёки амалий фан соҳаларидан (
ёки
ривожланган мамлакатлардан
)
илмий-амалий натижаларни олишга,
янгиликларни тижорийлаштиришга (
яъни улардан тижорий мақсадларда
фойдаланишга
), ғояларни оммавий ишлаб чиқаришга тадбиқ этишга,
бозорларни янги рақамли маҳсулотларга тўлдиришга ва бунинг натижасида
мамлакатнинг тезкор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига эришишдир.
Юқорида келтирилган функцияларнинг кетма-кет (
ва доимий
) равишда
бажарилиши билимларга асосланган рақамли иқтисодиёт ва унга мос бўлган
рақамли инновацион тизимнинг ҳал қилиши керак бўлган асосий
муаммоларининг ечимига олиб келади, яъни, ижтимоий-иқтисодий
178
ривожланишнинг юксак даражасига эришиш учун зарур бўлган тегишли
шарт-шароитларни яратиш масаласини ҳал қилади. Буни рақамли
инновацион тизимнинг нималарни амалга ошириши кераклигини оддий
кўринишда ифодалайдиган қуйидаги чизма орқали акс эттиришимиз мумкин:
Турли мамлакатларда бундай рақамли инновацион тизимнинг қандай
кўринишда иқтисодий амалиётга тадбиқ қилиниши мамлакат олдига
қўйилган стратегик мақсадларга монанд равишда амалга оширилади.
Масалан, Францияда рақамли инновацион тизимнинг асосий мақсади,
қўшимча иш жойларини яратиш бўлса, Германияда бу мақсад прогрессив
рақамли технологияларни ривожлантиришдир. Билимларга асосланган
рақамли иқтисодиётнинг асосий мақсади эса, мамлакатни нафақат
Fundamental bilim,
g’oyalar, ixtirolar va ilmiy
yangiliklar
Amaliy ilmiy izlanishlar va
amaliy fan
Ijtimoiy-iqtisodiy
rivojlanish
Bozorga chiqish
Mahsulotlarni yalpi ishlab
chiqarish
Yangiliklarning multiplikativ
tijoriy samara berishi uchun
kompleks infratuzilmasini yaratish
179
информатион-технологик йўналишда барқарор ривожлантириш, балки бу
ҳолатни иқтисодий-ижтимоий йўналишда ҳам амалга оширишдир. Бу эса
қуйидаги мақсадлар мажмуини амалга оширишни кўзда тутади:
Рақамлаштириш воситасида иқтисодиётнинг турли хил соҳаларида
қўшимча иш жойларини яратиш;
Илмий билимлар талаб қиладиган рақамли маҳсулотлар ҳажмини ва
аҳолининг даромадларини ошириб, бюджетнинг турли хил тушумларини
кўпайтириш;
Рақамли технологиялар ёрдамида аҳолининг маданий-маънавий, таълим
ва билим даражасини ошириш;
Мамлакат иқтисодиётига янги турдаги рақамли маҳсулотлар ишлаб
чиқариш корхоналари ва замонавий рақамли технологияларни кенг
миқёсда жалб қилиш;
Рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда ижтимоий-иқтисодий ва
экологик муаммоларни ҳал қилиш.
Билимларга асосланган рақамли иқтисодиётнинг муваффақиятли фаолият
кўрсатиши кўп жиҳатдан давлатнинг иқтисодиёт илмий-техник сектори
ривожланишига бўлган ёндошувига ҳам боғлиқ бўлади ва бу макроиқтисодий
сиёсатда, норматив ва ҳуқуқий таъминотда, рақамли инновацион тизимнинг
бевосита ва билвосита бошқарилишида ўз аксини топади. Шунинг учун ҳам
бундай рақамли иқтисодиёт функциялари мамлакатнинг илмий-техник ва
ишлаб чиқариш потенциали, ички бозор ва меҳнат бозори ҳолати ҳамда
тарихий ва табиий ҳусусиятлари билан аниқланади. Бунга мос равишда
рақамли инновацион тизимнинг бир қанча даражаларини фарқлаш мумкин:
дунё миқёсида, миллий – бир мамлакат миқёсида, регионал – вилоятлар
миқёсида ва локал – рақамли инновацион иқтисодиётни бир тармоқ ёки
корхона миқёсида амалга ошириш. Локал рақамли инновацион тизим ўз
таркибига бир томондан йирик корпорацияларни, кичик ва ўрта бизнес
фирмаларини ва иккинчи томондан, илмий изланиш фаолияти молиявий
ҳизматининг анъанавий ҳамда янги кўринишларини, янги рақамли
180
технологиялар бозорини ва давлатнинг бевосита ва билвосита кўмагини
қамраб олади. У илм-фан ва ишлаб чиқаришни самарали равишда
бирлаштириб, ўз таркибига рақамли тизимнинг барча ташкил этувчиларини,
шу жумладан, илмий-технологик ва ижтимоий-иқтисодий йўналишларни
қамраб олади. Билимларга асосланган рақамли иқтисодиётнинг моҳияти -
асосан ташқи ва ички таъасиротларга бардошли бўлган рақамли инновацион
тизимнинг ташкилий кўринишлари ва функционал тузилмаларини ҳосил
қилиш бўлиб қолади, дейишимиз ҳам мумкин.
4
Do'stlaringiz bilan baham: |