Таянч тушунчалари:
таъмирлашлар эҳтиѐжи, уни аниқлаш, тиклаш
жараѐнининг
математик-статистик
назарияси,
моҳияти,
ҳисоблаш
формулалари таҳлили.
Мавзу бўйича такрорлаш учун саволлар:
1.
Капитал таъмирлашлар сони аниқлашдаги эски ҳисоблаш усулларининг
асосий камчиликлари кўрсатилсин?
99
2.
Тиклаш жараѐнининг математик-статистик назариясининг моҳияти ва
афзалликлари нимадан иборат?
3.
Тиклашнинг математик-статистик назарияси бўйича бузилмасдан ишлаш
даври қайси ифода ѐрдамида аниқланади?
4.
Тиклаш жараѐнининг математик-статистик назариясига асосан нормал
тақсимот қонуни қандай формула билан аниқланади, формуладаги
кўрсаткичлар таҳлил қилинсин?
5.
Капитал таъмирлашга бўлган эхтиѐж сони қайси формула ѐрдамида
аниқланади, бу усулнинг афзаллиги нимада деб ҳисоблайсиз?
Фойдаланилган адабиѐтлар:
1.
С.М.Бабусенко. Проектирование ремонтно-обслуживающих предприятий
-2-е изд, перераб. и доп.- М .: Агропромиздат, 1990.-352 с.
2.
Аширбеков И.А., Горлова И.Г. Агроинженерияда илмий тадқиқот.-
Тошкент, 2008.-253б.
3.
И.С.Левитский.
Организация
ремонта
и
проектирование
сельскохозяйственных предприятий.-М.: Колос, 1977.
2.5.
Қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш технологияларнинг
назарий асослари
Режа:
1. Машиналар эскириши ва ейилиши, уларнинг структуравий ташкил
этувчилари.
2. Машиналарнинг техник ҳолатини баҳолашнинг назарий асослари.
Мавзунинг
мақсади:
талабаларга
техникаларни
таъмирлаш
технологияларининг назарий асослари тўғрисида билим бериш.
Республикамиз
замонавий
аграр
соҳасини
янада
индустриализациялашнинг бош йўналишларидан бири қишлоқ хўжалиги
ишлаб
чиқариш
жараѐнларини
комплекс
механизациялаш
ва
автоматизацияланишини таъминловчи янги машиналар тизимини яратишдан
иборат. Бу борада республикамизда изчил ташкилий, амалий тадбирлар
ишлаб чиқилмоқда.
Кўп сонли мавжуд машина – трактор паркини ишга лаѐқатли, шай
ҳолатда сақлаб туриш учун машиналарга техник хизмат кўрсатиш ва
таъмирлаш тизимида комплекс чора-тадбирларни ҳам ишлаб чиқишга тўғри
келади.
Бугунги кўнда машиналарни таъмирлаш объектив заруриятдир, чунки
бутун фойдаланиш муддати давомида машина таркибидаги бирорта агрегат
ѐки узел истеъмолчи қўлида бузилмасдан ѐки ейилмасдан ишлай оладиган
даражада яратила олмайди.
Машиналар қанчалик такомиллашган бўлмасин ишлаб чиқариш
жараѐнида фойдаланиш жараѐни давомида амалиѐтда уларнинг конструктив
100
элементларида у ѐки бу турдаги шикастланишлар, ейилишлар, бузилишлар
ѐки синиш ҳолатлари юзага чиқиши табиийдир.
Уларни бартараф қилиш учун маълум энергетик ва моддий харажатлар
сарфлашни талаб қилади. Шикастликлар, ейилишлар даражаси ошган сари
уларга сарф бўладиган харажатлар ҳажми ҳам табора ортиб бориши мумкин.
Ейилиш қийматларини чегаравий ҳолатга етказмай узоқ муддат ишлатиш
учун техник сервис ишларини сифатли бажариш улардан самаралироқ
фойдаланишимизга имкон беради.
Машина–трактор
паркларига
техник
хизмат
кўрсатиш
ва
таъмирлашнинг назарий асослари М.В.Ломоносов, Н.П.Петров, С.А.
Чаплыгин, Н.Е.Жуковский, Н.И.Мерцаловларнинг илмий ишларига таянади.
Ишқаланиш ва ейилиш тўғрисидаги илмнинг ривожанишига собиқ
кенгаш
олимларидан
И.В.Крагельский,
Б.В.Дерягин,
А.К.Зайцев,
Б.И.Костецкий, М.М.Хрущов, П.Е.Дьяченко, В.Д.Кузнецов ва бошқалар
катта ҳисса қўшганлар.
Машиналарни таъмирлаш технологик жараѐнларига тегишли кўпчилик
назарий ва амалиѐт кўникмалари инж. Г.Славянов ва Н.Н.Бенардос
(электроѐйли пайвандлаш асосчилари); акад. Б.С.Якоби (хромлаш
жараѐнларининг
асосчиси);
акад.
Е.О.Патон
(металларни
механизациялаштирилган усулларда эритиб қоплаш жараѐнинг муаллифи);
В.П.Вологдин, Б.Р.Лазаренко ва В.Н.Гусев (деталларга электрик усулларда
ишлов бериш ва устириш усулларининг муаллифлари); Г.П.Клековкин –
электроѐйли эритиб қоплашнинг муаллифи ва бошқалар томонидан ишлаб
чиқилган.
Бугунги кундаги замонавий таъмирлаш-ишлаб чиқариш, техник сервис
соҳасининг
ривожланишида
қишлоқ
хўжаликни
механизациялаш
факултетларида таҳсил олиб чиққан мутахассисларимизнинг ҳам ҳиссалари
бор.
Замонавий таъмирлаш – техник сервис базалари деталларнинг
чидамлилигини, улар кўп маротаба такрор фойдаланишга имкон берувчи
қатор тиклаш, нуқсонларини бартараф қилиш усулларига эга. Мазкур фан
таркибида биз уларни кетма-кет ўрганиб борамиз ва амалий кўникмалар ҳам
ҳосил қиламиз.
Фойдаланиш жараѐнида тракторлар, автмобиллар ва қишлоқ хўжалиги
машиналари хар-хил ташқи омиллар таъсирида ясаш (лойиҳалаш ва ишлаб
чиқариш) жараѐнида таъминланган ишончлилик қобилияти хар-хил
шикастланишларнинг келиб чиқиши сабабли пасаяди.
101
Do'stlaringiz bilan baham: |