1-расм. Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш ва таъмирлаш-техник
сервис корхоналарининг ўзаро боғланиш тизими тузилмаси.
Янги техника воситаларини мижозларга кенг етказиб беришда бевосита,
дилерлик ва лизинг усулларидан кенг фойдаланилмоқда. Дилерлик хизмати
ѐрдамида маҳсулот етиштирувчиларга 4710 млн. сўмлик техника воситалари
ва эҳтиѐт қисмлари сотилган.
Техника воситасини лизингга олишда бу восита қийматининг 15
фоизинигина аванс сифатида тўлаш, қолган қисмини эса 7 йил давомида
бўлаклаб қоплаш имтиѐзлари берилгани лизинг олувчи учун бирданига катта
маблағ сарфламасдан янги замонавий машиналарга эга бўлиш имкони
яратилди.
Қишлоқ хўжалиги машиналари паркини импорт тизими орқали янги
техника
билан
тўлдириш
республикамиз
деҳқончилигининг
бош
стратегиясини ташкил этади. Корхоналарни қайта жиҳозлаш, янги
технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, турли янги касблардаги
малакали рақобатбардош кадрлашни тайѐрлашнинг янги тизими ўз
самарасини бермоқда.
Мустақиллик йилларида “Кейс-Нью Холланд”нинг компанияси билан
тузилган шартномаларга асосан республикамизга 1955 дона “Магнум-7240”,
“Магнум-8940” ғилдиракли хайдов тракторлари, “Квермеланд” фирмасининг
Машинасозлик корхоналарида янги
техника воситаларини ишлаб чиқариш
.
Янги мураккаб техника воситаларини
республикага импорт қилиш.
“Узагромашсервис” уюшмаси
Техника воситаларини етказиб бериш
Бевосита
Дилер
орқали
Машина-трактор парклари
Лизинг
орқали
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш жараѐни
МТП устахоналари
Ихтисослаштирилган
цехлар
Ихтисослаштирилган
корхоналар
Техник
Марказлар
Носоз техника воситаларини
хўжаликлар ѐки муқобил
МТП устахоналарида
таъмирлаш
Маҳсулот
етиштирувчиларнинг носоз
техника воситаларини
таъмирдан чиқариш
Янги мураккаб техника
воситаларини Давлат
грантлари ва лизинг
асосида республикага
олиб келиш
62
шунча миқдордаги плуглари, 1528 дона “Кейс-2166”, “Кейс-2366” ғалла
комбайнлари импорт қилинган. “ЎзКейсмаш” қўшма корхонасида энг
мураккаб техника воситаларидан бири ҳисобланадиган “Кейс-2022” пахта
териш машинасини АҚШ мамлакати билан ҳамкорлик шартномаси асосида
ишлаб чиқариш йўлга қўйилган, уларни мижозларга ўз вақтида етказиб
бериш ишлари намунавий йўлга қўйилган.
Мустақиллигимизнинг ўн йиллиги арафасида Ўзбекистон республикаси ва
Япон давлат хукуматларининг ўзаро ҳамкорлик дастурига асосан
республикамизга 187 дона “Класс”, 21 дона “Нью-Холланд” 40 дона “Янтар”
комбайнлари, 13 дона “Ландини” трактори, 29 дона шоли тегирмони олиб
келинди.
Маҳсулот етиштирувчиларнинг носоз техника воситаларини таъмирлаш
ва уларни эгалларига қайтариш–техсервис тизимининг асосий вазифаларилан
бири ҳисобланади. Ҳар қандай трактор ѐки қишлоқ хўжалиги машинаси ўз
функциясини агротехник талабалар даражасида адо этиши учун иш
қобилиятини сақлаб туриши керак. Бунинг учун эса машинанинг носоз детал
ва узелларини вақтида созлари билан алмаштириш, яъни уларни таъмирлаш
талаб этилади. Носоз техника воситаларини таъмирлаш ишларини
“Ўзагромашсервис” уюшмаси тизимидаги 19 та ихтисослаштирилган
корхоналар ва цехларда ҳамда МТП устахоналарида бажариш йўлга
қўйилган.
Бугунги кунда республикамизда мавжуд 34 та ижтисослаштирилган
корхоналарда мураккаб қишлоқ хўжалиги машиналарининг (ғалла
комбайнлари, пахта териш, машналари ва тракторларнинг) агрегатлари
мукаммал (капитал) таъмирдан чиқариш йўлга қўйилган. Бу корхоналарда
таъмирлаш технологиялари индустриал усулда бажарилмоқда.
Республикамиз туманларидаги МТП-ларида муайян турдаги машина ѐки
агрегатни мукаммал таъмирлашга ихтисослаштирилган 90 га яқин цехларга
эга. Бу цехларда ғилдиракли ва занжирли тракторлар, шоли ва озуқа
комбайнлари, трактор тиркамалари каби қатор техника воситалари
таъмирланмоқда.
Машиналарни таъмирлаш сифатини оширишда хорижий фирмалар
иштирокида янги махаллий ва хорижий техникалар учун таъмирлаш
технологик карталарини ишлаб чиқиш, цех ва устахоналарни юксак
аниқликдаги таъмирлаш технологик ускуналари билан жиҳозлаш, соҳага
малакали бакалаврлар, муҳандис-технологларни кенг жалб этиш лозим.
Техника воситалари ҳисобдан чиқарилаѐтган ѐки таъмирлаш фонди
таркибида қолдиқ ресурслари анча катта бўлган кўплаб деталлар бўлади.
Масалан, ҳисобдан чиқарилган ҳар бир МТЗ тракторида ўртача 20-35%
иккинчи марта қайта тикланмасдан фойдаланса бўладиган деталлар, 40-45%
қайта тиклаши бўлмаган деталлар мавжуддир
2
.
Қайта тикланган деталларнинг таннархи янги деталлар баҳосининг 30-50
фоизини ташкил этади, ҳалос. Уларнинг ресурслари янгилари ресурсларнинг
80-90 фоизига тенглашади. Бу кўрсаткичларни янада оширишда олимларимиз
63
томонидан ишлаб чиқилган янги техник ечимларни ишлаб чиқаришга жорий
қилиш энг долзарб ва истиқболли вазифалардан ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |