Тошкент давлат аграр университети



Download 8,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/310
Sana24.03.2022
Hajmi8,95 Mb.
#508018
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   310
Bog'liq
Pripoylar

Ботириб тозалаш.
Мураккаб шаклли деталларнинг ички ва ташқи 
сиртларини тозалашда уларни ботириб тозалаш усулидан фойдаланилади. Бу 
усулнинг салбий томони шундаки, ювувчи эритмалардан фойдаланган сари 
уларнинг ифлослиги ошиб боради ва кир чукиндиларини чиқариб ташлаш 
қийин. Шунинг учун ботириб ювиш ускуналари ювиш воситаларини 
тозаловчиларни суюқлик ичида суюқлик пуркаб тозалашни жадаллаштириш 


55 
қурилмалари билан жихозланади. Суюқлик ичида суюқлик пуркалганда 
деталлар хам ботириб, хам суюқлик пуркаб тозаланади. 
Лабомид-203 ва МС-8
синтетик ювиш воситаларининг эритмаларида 
ботириб ва пуркаб тозалаш усуллари биргаликда қулланилганда сиртлар 
сифатли тозаланади, мехнат унумдорлиги ошади ва энергия сарфи камаяди. 
Махсус усуллар, шу жумладан айнан механик усуллар, шунингдек 
ювиш суюқликларининг физик-кимѐвий таъсири билан бирга механик таъсир 
этиш усуллари хам асосан деталларни ўзига хос кирлардан тозалашга 
мулжалланган. 
Деталларни тозалашда ишлатиладиган ускуна.
Ювиш ишларида 
олти хил ювиш-тозалаш машиналаридан - мониторли, пуркайдиган (оқимли), 
ботириб тозалаш, аралаш, маҳсус машиналар, автоматлаштирилган тозалаш 
йўлларидан фойдаланилади (4-расм). 
4-расм. Оқимли ювиш машинасининг тузилиши:
1-детал; 2-гидрант; 3-айланувчан мослама. 
 
Мониторли (гидромониторли) ювиш машиналари деталларни 
гидродинамик усулда тозалайди. Тозаланадиган сиртга 20-30°C хароратдаги 
сув 5-15 МПа босим билан пуркалади.
Пуркалаѐтган сувнинг динамик босими, юқори харорат ва ювиш 
воситаларининг 
биргаликдаги 
таъсирида 
кирлар 
жадал 
кучади. 
Гидромониторли ускуналарда махсус учликлар қўлланилади. Бу учликлар 
гидродинамик тозалашнинг самарадорлигини таъминлайди. Буюмлар ва 
кирларнинг турига қараб мониторли ускунанинг хар хил тузилган 
учликларидан сув, буғ билан сув, турли ишкорли эритмалар ѐки синтетик 
ювиш воситаларининг эритмаларини пуркаш мумкин.
Пуркаб ювиш машиналаридан деталларни умумий тозалашда 
фойдаланилади. Бу машиналарнинг асосий таркибий қисмлари ювиш 
хоналари, насосли агрегат, учликлар билан жихозланган гидрантлар, ювиш 
воситалари солинган бак ва ташиш қурилмаларидан иборат. Ювиш хонасида 
гидрантлар жойлаштирилган. Ювиш эритмалари одатда бакларда қайноқ 


56 
сув, электр энергияси, суюқ ѐнилғи ѐки газ билан иситилади. Иситиш 
элементлари сифатида сув билан иситганда илонизисимон трубалар, газ ва 
суюқ ѐнилғи билан иситганда олов трубалари ва электр иситкичлардан 
фойдаланилади. 
Гидрантлар эритмаларни бир нечта учлик орқали деталнинг 
тозаланадиган сиртига йўналтириб пуркайди.
4-расмда қўзғалмас (4-расм, а, b, f) ва қўзғалма (4-расм, d, e, g) 
гидрантлар тизимининг чизмаси кўрсатилган. Гидрантлар (2) даги суюқлик 
босими учликдаги тешик диаметри 4-6 мм бўлганда 0,3-0,6 МПа ни ташкил 
этади. Деталларни ювиш машиналарида турли усулларда силжитиш (ташиш) 
мумкин. Масалан, очиқ машиналарда конвейерлар, боши берк машиналарда 
эса айланувчи қурилмалардан фойдаланилади.
Ботириб ювиш машиналари амалиѐтда кенг қулланилади. Хар хил 
таркибли ювиш воситаларидан фойдаланиб, ботириб ювиш жараѐнида 
энергия нисбатан кам сарфланади, уни осон жадаллаштириш мумкин. 
Иссиқликнинг кам сарфланиши ва тозалаш воситасини фаоллаштириш 
имкони борлиги билан бошқа ювиш усулларидан фарқланади.
Ботириб ювишда боши берк ва очиқ ювиш машиналари ишлатилади. 
Боши берк ювиш машиналари роторли, тебранма платформали машиналар ва 
тоғоралар кўринишида тайѐрланади. 

Download 8,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   310




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish