Таянч тушунчалар:
таъмирлаш корхоналари, улардаги асосий энергия
турлари; сувга, сиқилган ҳавога ва электр энергиясига бўлган эҳтиѐж сарфларини
аниқлаш тартиби, ҳисоблаш формулалари, таҳлили.
Мавзуни такрорлашга оид тест саволлари.
1.
Таъмирлаш корхоналарида энергиялардан фойдаланишда қандай актуал
муаммолар мавжуд?
2.
Таъмирлаш корхоналарида асосан қандай энергия турларидан фойдаланилади?
3.
Таъмирлаш корхонларида сувга бўлган эҳтиѐж сарфи қайси формула билан
аниқланади?
4.
Сув сарфини ҳисоблашда берилган турдаги ҳар бир истъемолчига тегишли
сарф қиймати қандай аниқланади?
5.
Корхонадаги сиқилган ҳавонинг ўртача сарфи қайси формула билан
ҳисобланиши мумкин?
6.
Корхонадаги электр энергиясининг йиллик сарфи қайси формула ѐрдамида
ҳисобланиши мумкин?
7.
Корхонадаги ток истъемолчисини юклаш коэффициенти қанчага тенг?
Фойдаланилган адабиѐтлар:
1.
Бабусенко С.М. Проектирование ремонтно-обслуживающих предприятий.-2-е
изд, перераб и доп.-М.:Агропромиздат, 1990.-352.
2.
Булей И.А., Иващенко Н.И., Мельников В.Д. Проектирование ремонтных
предприятий сельского хозяйства.-Киев : Высшая школа, 1981.
3.
Комплексная система технического облуживания и ремонта машин в сельском
хозяйстве.-М.: ГОСТИНИ, 1985.
4.
Смелов А.П. и др. Курсовое и дипломное проектитрование по ремонту
машин.-М.: Колос, 1984.
5.10. Таъмирлаш-техсервис корхоналарнинг Бош планини ишлаб чиқиш.
Режа:
1.
Бош планни (режани) ишлаб чиқиш тартиби.
2. Қурилиш бўлимидан самарали фойдаланиш йўллари. Атроф муҳит
муҳофазаси тадбирлари.
Мавзунинг мақсади:
талабаларга таъмирлаш-техсервис корхоналарнинг Бош
планини ишлаб чиқишга оид билим бериш.
Бош план
деб қурилиш бўлимида таъмирлаш корхонасининг барча
бинолари, иншоотлари ва ускуналари: омборлар, энергетик майдонлар, транспорт
йўллари, инженер ва санитар-техник қурилмалар, кўкаламзорлар ва
лойиҳаланаѐтган объектларнинг горизонтал ва вертикал белгилари кўрсатилган
тўсиқлар жойлашган режага айтилади.
Бош планни ишлаб чиқишда биринчи галда берилган майдон
жойлашишишига тегишли бинолар ва иншоотлар ажратиб олинади. Уларнинг
380
рўйхати лойиҳанинг (ишчи лойиҳанинг) асосий эементи ҳисобланади. Улар
технологик жараѐнларни ўзаро мақбул жойлашиши, ташиш ишларини ташкил
этиш, архитектура-қурилиш талабаларини, қурилишга мос майдоннинг маҳаллий
шароитларга мос жойлаштирилишини аниқлайдилар.
Ихтисослашган таъмирлаш - техсервис корхоналарини лойиҳалаштиришда
асосий ишлаб чиқариш корпусидан ташқари: админстратив корпусини,
қозонхонани, трансформаторли подстанцияларни, ацетиленли станцияларни,
таъмир фонди ва таъмирланган объектларни, ташқи ювиш, металл, шлак, кўмир
ва ѐқилғи қўйиш станцияси ѐки пунктини, мазут сақлаш жойини, чиқиндилар
майдонини, кислород ва бошқа газ омборларини, шахсий транспорт ва бошқа
объектлар туриш жойларини ҳам куриш кўзда тутилиши лозим. Бундан ташқари
қурилиш майдонида кириш йўллари ва корхона атрофида юкларни ташиш
йўллари, сув узатиш қувурлари, қиздириш, канализация, оқар сувни тозалаш
иншоотларини, атмосферага чиқариш ва бошқа қурилмалар ҳам белгиланган
бўлишлари керак.
Майдон юзалари қуйидаги норматив асосида қабул қилинади: 25м
2
-битта
автомобил учун; - 5 м
2
– мотоцикл учун ва 0,8 м
2
-битта велосипед учун.
Автомобиллар сони икки сменада 100 ишловчилар учун 10 та бирлик қабул
қилинади.
Бош режаси ва ѐрдамчи ишлаб чиқариш объектларидан ташқари, корхона
атрофини ободонлаштиришни ҳам ўз ичига олади.
Қуриладиган бўлим томонларининг нисбати 1:2 ѐки 2 :3 бўлган тўғрибурчак
шаклида бўлиши зарур. Майдон текис ернинг қиялиги эса 0,003-0,3 дан
ошмаслиги керак, акс ҳолда қазиш ишлари ҳажми ортади ва ташиш ишлари
мураккаблашади. Қурилиш объекти ботқоқланмаган ва тупроғи бир жинсли
бўлиши керак. Қурилиш маҳаллий лойиҳа, шунингдек бошқа корхоналарнинг
мавжуд бўлган ѐки назарда тутилган қурилишлари билан кооперациялаш ва
махаллий материаллардан мумкин қадар кенг фойдаланиш кўзда тутилиши лозим.
Аҳоли пунктлари магистрал йўлдан 10 км масофада ва темир йўл тармоғидан 30
км узоқликда жойлашган бўлиши керак. Ишчиларнинг турар жойдан иш
жойигача қатнаши учун зарур бўлган вақт 45 минутдан ортиқ бўлмаслиги
керак.Тўғри чизиқли ишлаб чиқаришга эга бўлган тъмирлаш корхонаси бош
планининг схемаси кўргазмали қуроллар орқали таҳлил қилинади.
381
Do'stlaringiz bilan baham: |